ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги /

Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 18.04.2024 й. 218-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 апрелдаги

218-сон қарорига

ИЛОВА



Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш

ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия

ажратиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик Низом (кейинги ўринларда - Низом) Сурхондарё вилоятида 2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


инвестор - меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;


субсидия - инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан бир марта ажратиладиган маблағлар;


янги қурилган меҳмонхона - тасдиқланган лойиҳа асосида капитал бино ва иншоот сифатида қурилган ёки охирги ўн йилда меҳмонхона фондида мавжуд бўлмаган ҳолда қайта қурилган ёхуд қурилиш жараёнида ўзгартирилган лойиҳа бўйича жойлаштириш воситаси сифатида янги қурилиб ишга туширилган кўчмас мулк объекти, реконструкция қилинган меҳмонхона бундан мустасно.


3. Субсидия 2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган меҳмонхона учун унинг тоифаси ва хоналар сонидан қатъи назар ажратилади.


4. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн сўм;

1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн сўм;

2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 25 млн сўм.

Бунда меҳмонхона камида икки қаватдан иборат бўлиши лозим.

3, 4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга субсидия Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарорига мувофиқ ажратилади.


5. Инвестор субсидия олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмасилиги;

банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.


7. Инвестор субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда - қўмита) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.


8. Инвесторга тегишли кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар қўмита томонидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиб ўрганилади.


9. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.


10. Аризани кўриб чиқишда қўшимча, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, Қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини ўн иш кунигача узайтириши мумкин.


11. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса) ва хоналар фонди, жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор (юридик шахс) номи ва СТИРи ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) юборилади.


12. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:

аризада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги;

ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;

меҳмонхона Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарида жойлашганлиги.

Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


13. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан икки ой давомида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


14. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


15. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.



3-БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


16. Субсидия 2024-2026 йилларда Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилади.


17. Субсидия ажратиш учун қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.


18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағлар қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ажратилишини таъминлайди.


19. Маблағлар келиб тушганидан сўнг беш иш кунида қўмита уларни инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.


20. Йил якунида қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар миқдори ва қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар фонди тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда ойлар ва инвесторлар кесимида акс эттирилади.


22. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.


23. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.


24. Меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида беш йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.

Қўмита мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши ҳамда субсидиядан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, қўмита Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда инвестордан Давлат бюджетига қайтариш чораларини кўради.

Меҳмонхона тоифаси пасайган тақдирда, инвестор ажратилган субсидиядан пасайган тоифа учун белгиланган миқдор ўртасидаги фарқни Давлат бюджетига қайтаради.


25. Инвесторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

        

         




Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш

ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Давлат

бюджетидан субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

        

     

Босқичлар

    


     

Субъектлар

     


     

Чора-тадбирлар

    


    

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Инвестор


    

Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади.

    


Ариза берувчининг

хоҳишига кўра








2-босқич


Туризм қўмитаси


      

1. Аризани ўрганиб чиқади.




2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

       



10 иш кунида, қўшимча

ўрганиш талаб этилганда

- 20 иш кунида


1 иш кунида











3-босқич


Инвестор


   

Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

      


2 ойдан кўп бўлмаган

муддатда








4-босқич


Туризм қўмитаси


        

1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.


2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади.

      


        

5 иш кунида


1 иш кунида








5-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


    

Буюртманомани кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақағига ўтказади.

      


3 иш кунида








6-босқич


Туризм қўмитаси


       

Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.

        


5 иш кунида

        

        




Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Экология,

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим

ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги

Туризм қўмитасига


        

        

Субсидия олиш тўғрисида

АРИЗА

       


(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи)

         


(манзил, телефон, факс, электрон почта)

        


манзил бўйича рўйхатдан ўтган

           


(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)

           


манзилида жойлашган

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


          

меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман.

          

Меҳмонхона хоналарининг сони:


        

Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами:


        

Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили):


        

СТИР:


        

Электрон почта манзили:


        

Банк ҳисобварағи:


        

Илова: ______ варақда

         







(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)


(имзо)


         

        

20___ йил _______________

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 апрель












































































Время: 0.1677
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск