ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, машиналари, механизмлари /

O`z DSt 736.2023. Канализация учун керамик қувурлар. Техник шартлар (АВ томонидан 17.07.2023 й. 185-сон билан рўйхатга олинган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 16.06.2023 й. 160-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 17 июлда 185-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

2023 йил 16 июндаги

160-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 736.2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Канализация учун керамик қувурлар.

Техник шартлар


Мазкур давлат стандарта саноат, маиший, ёмғир, зарарли ва зарарли бўлмаган оқова сувларни оқизиш учун хизмат қиладиган босимсиз канализация тармоқларини қуришга мўлжалланган керамик қувурларга (бундан буён матнда қувурлар деб юритилади) қўйиладиган техник шартларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:

           

ГОСТ 166-89

Штангенциркуллар. Техник шартлар. (расмий манба: ГОСТ 166-89 (ИСО 3599-76) Штангенциркули. Технические условия);


ГОСТ 427-75

Металл ўлчагичли чизғичлар. Техник шартлар. (расмий манба: ГОСТ 427-75 Линейки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 473.1-81

Кимёвий чидамли ва иссиққа чидамли сопол буюмлар. Кислотага чидамлиликни аниқлаш усули. (расмий манба: ГОСТ 473.1-81 Изделия химически стойкие и термостойкие керамические. Метод определения кислотостойкости);


ГОСТ 473.3-81

Кимёвий чидамли ва иссиққа чидамли сопол буюмлар. Сув шимувчанлигини аниқлаш усули. (расмий манба: ГОСТ 473.3-81 Изделия химические стойкие и термостойкие керамические. Метод определения водопоглощения);


ГОСТ 473.9-81

Кимёвий чидамли ва иссиққа чидамли сопол буюмлар. Гидравлик босим билан синаш усули. (расмий манба: ГОСТ 473.9-81 Изделия химически стойкие и термостойкие керамические. Метод испытания гидравлическим давлением);


ГОСТ 1435-99

Инструментал лигерланмаган пўлатдан тайёрланган симлар, тасмалар ва калавалар. Умумий техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 1435-99 Прутки, полосы и мотки из инструментальной нелегированной стали. Общие технические условия);


ГОСТ 3749-77

90° ли текширув угольниклари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 3749-77 Угольники поверочные 90°. Технические условия);


ГОСТ 7338-90

Резина ва резина мато пластиналари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 7338-90 Пластины резиновые и резинотканевые. Технические условия);


ГОСТ 7502-98

Металл ўлчов рулеткалари. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 7502-98 Рулетки измерительные металлические. Технические условия);


ГОСТ 17215-71

Микрометрик нутрометрлар. Текшириш усуллари ва воситалари (расмий манба: ГОСТ 17215-71 Нутромеры микрометрические. Методы и средства поверки);


ГОСТ 26020-83

Токчаларининг қирралари параллель бўлган иссиқ ёйилган пўлат қўштаврлар. Сортамент (расмий манба: ГОСТ 26020-83 Двутавры стальные горячекатанные с параллельными гранями полок. Сортамент);


ГОСТ 26433.0-85

Қурилишда геометрик параметрларнинг аниқлигини таъминлаш тизими. Ўлчовларни бажариш қоидалари. Умумий қоидалар (расмий манба: ГОСТ 26433.0-85 Система обеспечения точности геометрических параметров в строительстве. Правила выполнения измерений. Общие положения);


ГОСТ 26433.1-89

Қурилишда геометрик параметрларнинг аниқлигини таъминлаш тизими. Ўлчовларни бажариш қоидалари. Заводда ишлаб чиқарилган элементлар (расмий манба: ГОСТ 26433.1-89 Система обеспечения точности геометрических параметров в строительстве. Правила выполнения измерений. Элементы заводского изготовления);


ГОСТ 28840-90

Материалларни чўзилишга, сиқилишга ва эгилишга синаш учун қурилмалар. Умумий техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 28840-90 Машины для испытания материалов на растяжение, сжатие и изгиб. Общие технические требования);


ГОСТ 30108-94

Қурилиш материаллари ва маҳсулотлари. Табиий радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги аниқлаш (расмий манба: ГОСТ 30108-94 Материалы и изделия строительные. Определение удельной эффективной активности естественных радионуклидов);


ҚМҚ 2.04.03-19

Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар (расмий манба: Канализация. Наружные сети и сооружения).

        

         

2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


2. Мазкур давлат стандартида куйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


штабель - қурилиш материалларининг текис тахланган қатори;


сир (глазурь) - керамик маҳсулотлар юзасидаги шишасимон қоплама;


намат (войлок) - ноёб пастки иссиқлик ўтказувчанлигига эга ва етарлича ҳаво ўтказувчан бўлган намат жунидан ясалган зич тўқилмаган тўқимачилик материали;


қўштавр (двутавр) - шакли "Н" ҳарфига яқин кесимга эга қора прокатметалл ёки ёғочдан ясалган конструктив элементларнинг стандарт профили.



3-БОБ. ТАСНИФЛАШ, АСОСИЙ

ПАРАМЕТРЛАР ВА ЎЛЧАМЛАР


3. Қувурларнинг конструкцияси, ўлчамлари ва ушбу ўлчамларнинг чегаравий оғиш

лари мазкур давлат стандартининг 1-расм ва 1-жадвалига мувофиқ бўлиши керак.


4. Канализация учун қувурнинг шартли белгиланиши "Қувур" сўзидан, қувур танасининг ички диаметри ва сантиметрдаги узунлиги ҳамда ушбу давлат стандартининг белгисидан иборат бўлиши лозим.


5. Қувурларнинг шартли белгиланишига мисол қуйида келтирилган: танасининг ички диаметри 150 mm ва узунлиги 1200 mm бўлган канализация учун қувурнинг шартли белгиланиши:

        

қувур 15-120 O`z DSt 736-2023;

         

шунингдек, танасининг ички диаметри 400 mm ва узунлиги 1500 mm бўлган қувурнинг шартли белгиланиши:

       

қувур 40-150 O`z DSt 736-2023.

Бу қувурлар ўлчамлари мисол сифатида кўрсатилган.

       

     

4-БОБ. ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


6. Қувурлар технологик йўриқномалар бўйича мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши керак.

          

         

      

1-расм. Канализация учун керамик қувур кесими.


1-қувурнинг танаси;

2-қувурнинг кенгайган оғзи;

3-қувурнинг кенгайган оғзининг ташқи елкаси;

4-қувурнинг кенгайган оғзининг ички елкаси.



1-жадвал (mm)

Қувурнинг танаси

       

Қувурнинг кенгайган оғзи

    

Қувурнинг танаси

ва кенгайган оғзи деворининг номинал

қалинлиги S

(чегаравий оғиш ±4)

      

ички диаметри, d

        

номинал

узунлиги L

(чегаравий

огиш ±20)

       

номинал

кесиш узунлиги

(чегаравий оғиш ±5)

      

ички диаметри dl

     

номинал

чуқурлиги l

(чегаравий

оғиш ±5)

    

номинал

     

чегаравий оғиш

       

номинал

чегаравий оғиш

150


±7



224

±7


19

200



60

282

60

20

250


±9


340

±9

22

300


±10



398

±10


27

350





456



28

-



1000; 1100.

1200; 1300.

1400; 1500.


-



-

400




510



30

-




-



-

450


±11

70

568

±11

70

34

-




-


-

500





622



36

-





-



-

550





678



39

600


±12



734

±12


41

          

Изоҳ. Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасидаги келишувга кўра бошқа узунликдаги қувурларни ишлаб чиқариш мумкин.


7. Қувурлар танасининг ташқи томони охирида ва кенгайган оғзининг ички томонида чуқурлиги 2 mm дан кам бўлмаган камида 5 ариқчадан иборат кертик бўлиши керак.

Айрим жойларида ариқчанинг чуқурлиги 1 mm гача камайтирилиши мумкин, бунда чуқурликка эга кертиклар узунлигининг йиғиндиси 50 mm дан ошмаслиги лозим.


8. Қувурлар танаси ва оғзининг овалсимонлиги уларнинг диаметрлари ва ўлчамларининг чегаравий оғиши қийматларидан ошмаслиги керак.


9. Қувурнинг кенгайган оғзининг ички диаметри конуслиги бўйича 8 mm дан ошмаслиги зарур.


10. Қувурнинг кенгайган оғзининг ташқи юзасида бўйлама қалин кўринишдаги мустаҳкамловчи қирралар бўлиши мумкин. Ушбу қирраларнинг сони учтадан ортиқ бўлмаслиги керак.


11. Қувурлар танасининг 1 m узунликда тўғри чизиқликдан чегаравий оғиши қуйидаги кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим:

150 - 250 mm диаметрли қувурларда - 11 mm;

300 - 600 mm диаметрли қувурларда - 9 mm.


12. Қувурлар учининг ўқига нисбатан текислик перпендикулярлигидан чегаравий оғиши қуйидаги кўрсаткичлардан ошмаслиги керак:

150 - 300 mm диаметрли қувурларда - 4 mm;

350 - 600 mm диаметрли қувурларда - 10 mm.


13. 1 m узунликдаги қувурлар танаси қуйидагилардан кам бўлмаган ташқи юкланишга бузилишларсиз чидаши керак:

150 - 250 диаметрли қувурларда - 20 kN (2000 kgf);

300 - 450 диаметрли қувурларда - 25 kN (2500 kgf);

500 - 600 диаметрли қувурларда - 30 kN (3000 kgf).


14. Қувурлар 0,15 MPa (1,5 kgf/cm2) дан кам бўлмаган ички гидравлик босимга чидаши керак. (бу ерда қувурлар ички сув босимига шу кўрсаткич бўйича чидаши керак дейилган).


15. Қувурларнинг сув шимувчанлиги 8% дан ошмаслиги керак.


16. Қувурларнинг ички ва ташки юзалари кимёвий чидамли сир билан қопланган бўлиши зарур.


17. Қувурларнинг кислотага бардошлиги камида 93% бўлиши керак.


18. Қувурлар, оғирлиги - 200 g бўлган металл болғача билан урилганда шовқинсиз овоз чиқариши лозим.


19. Қувурлар юзасининг ташқи кўриниши кўрсаткичлари мазкур давлат стандартининг 2-жадвалида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.



2-жадвал

Кўрсаткичларнинг номланиши

        

Ҳар бир қувур учун меъёрлар

         

сирланмаган кичик жойлар:



ички юзада


умумий майдони 1% дан ортиқ бўлишига рухсат этилмайди;


ташқи юзада


умумий майдони 5% дан ортиқ бўлишига рухсат этилмайди.


Ёриқлар:


агарда тўрли хусусиятларга эга бўлса, уларга рухсат этилмайди;


қувурнинг кенгайган оғзининг елкасида кенглиги 1 mm дан ортиқ бўлган ёпиқ ёриқлар


ички томонида елканинг бир ярим кенглиги узунлигидаги 3 донадан ортиқ миқдордаги ёриқларга рухсат этилмайди.


Қувурнинг ён томонидаги ёриқлар:

ёпиқ (қувур деворининг бутун қалинлигидан ўтмайдиган);

очиқ (қувур деворининг бутун қалинлигидан ўтадиган)


кесишга чиқариладиган қувурларда миқдори 2 тадан ошмайдиган диаметри 150 - 200 mm бўлган қувурларда кенглиги 1,5 mm дан ортиқ ва 300 - 600 mm диаметрли қувурларда кенглиги 2,0 mm дан ортиқ ёриқлар бўлишига рухсат этилмайди.


Алоҳида эритмалар ва бегона юза қўшимчалари:



ички юзада


узунлиги 10 mm дан, чуқурлиги 4 mm дан ортиқ бўлса рухсат этилмайди;


ташқи юзада


узунлиги 15 mm дан, чуқурлиги 4 mm дан ортиқ бўлса рухсат этилмайди.


Қувур танасининг ички юзасида пуфакчалар (бўртишлар)


3 донадан ортиқ миқдорда 3 mm дан ортиқ баландликда рухсат этилмайди.


Қувурнинг учларида ва елка қовурғаларида ички ва ташқи томондан урилган жойлар, эриб чиққан дўнгликлар, пуфакчалар ва учган жойлар


Қуйидаги урилишларга рухсат этилмайди:

қувур девори қалинлигининг 1/3 қисмидан катта бўлган чуқурликдаги;

қувурнинг кенгайган оғзи учун кесиш узунлигининг 2/3 қисмидан катта бўлган ва қувур танасининг S кесиш узунлигидан катта бўлган узунликдаги;

Барча диаметрли қувурларнинг ён томонларидаги ва диаметри 150 - 300 mm бўлган қувурларнинг кенгайган оғзи елкасидаги қувур айланасининг 1/3 қисмдан катта бўлган ва диаметри 350 - 600 mm бўлган қувурларнинг кенгайган оғзи елкасида қувур айланасининг 1/6 қисмдан катта бўлган кенгликдаги.



20. Қувурлардаги табиий радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги 740 Bq/kg дан ошмаслиги керак.



5-БОБ. НАЗОРАТ УСУЛЛАРИ


21. Ўлчашлар ГОСТ 26433.0-85 ва ГОСТ 26433.1-89 га мувофиқ ±1 mm аниқликда амалга оширилади.


22. Қувур танасининг узунлиги ГОСТ 7502-98 талабларига мувофиқ рулетка ёрдамида ўлчанади.


23. Қувур танаси ва кенгайган оғзининг ички диаметри ГОСТ 427-75 талабларига асосан чизғич билан икки перпендикуляр йўналишда уларнинг диаметрларини икки марта ўлчаш натижаларининг ўртача арифметик қиймати каби аниқланади. Бунда, ҳар бир ўлчов натижаси мазкур давлат стандартининг 1-жадвалида кўрсатилган рухсат этилган чегаравий оғишлардан ошмаслиги керак.


24. Қувурнинг кенгайган оғзи чукурлиги ГОСТ 427-75 га кўра, чизғич ёки ГОСТ 166-89 бўйича штангенциркуль ёрдамида ўлчанади.


25. Қувурнинг танаси ва кенгайган оғзи деворининг қалинлиги ГОСТ 166-89 бўйича штангенциркуль ёрдамида ўлчанади.


26. Ариқчалар чукурлиги ГОСТ 166-89 талабларига мувофиқ штангенциркуль ёрдамида ёки конструкцияси мазкур давлат стандартининг иловасида келтирилган намуна бўйича ўлчанади.


27. Қувур танаси ва кенгайган оғзининг овалсимонлиги ГОСТ 427-75 талабларига мувофиқ чизғич ёрдамида ўлчанган энг катта ва энг кичик ички диаметрлар ўртасидаги фарқ бўйича аниқланади.


28. Қувурнинг кенгайган оғзи ички диаметрининг конуслиги кувурнинг бошида ва охирида ГОСТ 17215-71 га мувофиқ нутромер ва ГОСТ 427-75 га мувофиқ чизғич ёрдамида ўлчанади.

Конуслик қиймати учун ўлчаш натижаларининг қийматлари ўртасидаги фарқ қабул қилинади.


29. Қувур танасининг тўғри чизиқликдан чегаравий оғиши ГОСТ 427-75 га кўра чизғич ёрдамида аниқланади. Бунда, қувур юзасига узунлиги 1 m бўлган металл чизғич қирраси билан жойлаштирилади ва улар орасидаги энг катта тирқиш ўлчанади.


30. Қувур учларининг перпендикуляр текислигидан ўқига нисбатан чегаравий оғиши ГОСТ 427-75 га мувофиқ чизғич ёрдамида энг катта бўшлиқ ўлчами орасидаги қувур танасининг охири ва ГОСТ 3749-77 га мувофиқ бурчак ўлчагич (угольник) ёки шаблон бўйича унга бириктирилган бурчак томонини ўлчаш орқали аниқланади.

Қувур танасига қўйилган бурчак ўлчагич (угольник) ёки ушбу давлат стандартининг иловасида кўрсатилган намунанинг томонлари қувур танасининг кенгайган оғзигача узунлигига тенг бўлиши ва танасига икки нуқтада тегиб туриши керак. Бурчак ўлчагич (угольник) ёки намунанинг бошқа томонининг узунлиги эса, қувур танасининг ташқи диаметридан кам бўлмаслиги керак.


31. Қувурларни ташқи юкланиш таъсирига қарши мустаҳкамлигини аниқлаш усули синов натижаларига ±2,5% аниқлик билан эришишни таъминлаши керак.


32. Канализация қувурларининг мустаҳкамлиги юкланишнинг доимий ўсиш тезлиги билан, уларнинг статик юкланиши остида маҳсулотга зарар етказадиган минимал кучланишни ўлчаш усули орқали аниқланади.


33. Қувурларни синаш ва ўлчаш учун қуйидаги синов ва ўлчов ускуналаридан фойдаланилади:

ГОСТ 28840 га мувофиқ юк ўлчаш хатолиги 2% гача бўлган синов ускунаси;

ГОСТ 7502-98 га мувофиқ металл рулеткалар;

ГОСТ 26020-83 га мувофиқ қўштаврли (яъни Н шаклидаги) тўсин;

100х60 (±5) mm кесимли қаттиқ ёғочдан брусок;

ГОСТ 7338-90 бўйича резина матоли пластина.


34. Синовлар (293±5) (К) ҳароратда ва нисбий намлиги камида 50% бўлган хоналарда ўтказилади.


35. Мазкур давлат стандартининг 34-бандига мувофиқ синов шароитида камида 3 h давомида бардош бера олган қувурлар синовдан ўтказилади.


36. Қувурнинг ташқи куч таъсирига қарши мустаҳкамлиги пресс ёрдамида қуйидагича аниқланади:

пресснинг юқори таянч тахтасига кўштаврли тўсин маҳкамланади, пастки тахтасига қаттиқ жинсли ёғочдан кесими 100x60 mm бўлган, узунлиги синалаётган қувур танасининг узунлигидан кам бўлмаган ёғоч брусок ўрнатилади;

агар пресснинг пастки таянч тахтаси синалаётган қувурнинг танасидан узунроқ бўлса, унда унга юқори таянч тахта катталигида ёғоч брусок қўйилади.


37. Агар пастки таянч тахта синалаётган қувур танасидан калта бўлса, унда унга юқори таянч тахтага кўштаврли тўсин маҳкамланади ва унга қаттиқ жинсли ёғочдан кесими 100x60 mm, узунлиги синалаётган қувур танасининг узунлигидан кам бўлмаган мазкур давлат стандартининг 2-расмига мувофиқ ёғоч брусок ўрнатилади.

          



2-расм. Ташқи куч тасирида қувурларни синаш чизмаси


1-қўштаврли тўсин;

2-ёғоч брусок;

3-резина ёки намат қистирма;

4-синалаётган қувур.


38. Босимни бир маромда узатиш учун юқори ва пастки ёғоч брусок остига қувур ён томонининг бутун узунлиги бўйлаб, эни 100 mm, қалинлиги 8 - 10 mm бўлган намат ёки юмшоқ резинадан тасма қўйилади ва улар орасига синалаётган қувур ўрнатилади.

Пресс ишга туширилади ва қувур бузилгунча бир маромда, узлуксиз куч ошириб борилади.



6-БОБ. СИНОВ НАТИЖАЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


39. Узунлиги 1 m бўлган қувурни бузувчи куч қиймати (G) kN (kgf) да 1-формула бўйича ҳисобланади:

          

G - (1)

       

бу ерда Р - бузувчи куч, kN (kgf);

l - қувур танасининг узунлиги, m.

Якуний натижа сифатида учта қувур синов натижаларининг ўртача арифметик қиймати олинади. Бунда, ҳар бир қувурнинг бузувчи куч қиймати ушбу давлат стандартининг 13-бандида келтирилган қувурлар учун мос келувчи диаметр кучлари қийматидан ортиқ бўлиши керак.


40. Синов натижаларини G, P ва L қийматлари, синов санаси, тўп рақами, синовларни ўтказган шахснинг исми ва имзоси билан кўрсатилган холда синовларни қайд этиш дафтарига ёзилади.


41. Қувурларнинг ички гидравлик босимга қарши мустаҳкамлиги ГОСТ 473.9-81 бўйича 0,15 MPa (-1,5 kgf /cm2) босимда аниқданади. Бунда, қувурларни босимда ушлаб туриш вақти 5 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.


42. Қувурларнинг сув шимувчанлиги ГОСТ 473.3-81 талабларига кўра, ҳар бир синалаётган қувурнинг кенгайган оғзидан, танасининг ўртаси ва охиридан биттадан синдириб олинган намуналарда аниқланади.


43. Синалаётган қувурлар тўпининг сув шимувчанлик қиймати сифатида барча намуналари сув шимувчанлик кўрсаткичининг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади. Бунда, алоҳида намуналарнинг сув шимувчанлик қиймати 9% дан ошмаслиги керак.


44. Қувурларни кислотага бардошлилиги ГОСТ 473.1-81 га мувофиқ текширилади.


45. Қувурлар, оғирлиги - 200 g бўлган металл болғача билан урилганда шовқинсиз овоз чиқариши қулоқ билан эшитиш йўли билан текширилади.


46. Табиий радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги ГОСТ 30108-94 га мувофиқ аниқланади.


47. Қувурларни ташқи кўриниши кўрсаткичлари бўйича катталаштириб кўрсатувчи ускуналарсиз 1 m масофадан кўз билан (визуал) 200 lk дан кам бўлмаган табиий ёки сунъий ёруғликда текширилади. Бунда, ёриқ жойлар, майда дарзлар, эриб чиққан дўнгликлар, бегона киритмалар, пуфакчалар ва учган жойлар ГОСТ 427-75 га мувофиқ чизғич билан ўлчанади.


48. Эриб чиққан дўнгликлар, бегона юза қўшимчалари ва пуфакчалар уларнинг энг катта узунлиги бўйича учган жойлар чуқурлиги - қувурнинг учига ёки кенгайган оғзининг елкасига нисбатан максимал перпендикулярлиги бўйича, учган жойлар узунлиги ва кенглиги - энг катта ўлчамлари бўйича ўлчанади.



7-БОБ. ТАМҒАЛАШ


49. Қувур танасининг ташқи юзасига ёки кенгайган оғзининг юзасига ишлаб чиқарувчи корхонанинг маҳсулот белгиси қўйилган бўлиши лозим.


50. Қувурларнинг паспортида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, манзили (юридик ёки ҳақиқий), телефон рақами;

ишлаб чиқарувчи корхонанинг товар белгиси (мавжуд бўлса);

маҳсулотнинг асосий (функционал) мўлжалланиши ёки уни қўллаш соҳаси (зарур бўлса);

тўп рақами;

ишлаб чиқарилган санаси (кун, ой, йил);

кафолатланган сақлаш (сотиш ёки хизмат кўрсатиш) муддати;

сақлаш шароитлари;

қувурларнинг шартли белгиси;

мазкур давлат стандартнинг белгиси;

маҳсулотнинг штрихли коди (зарур бўлганда);

сертификатланганлиги тўғрисида (мажбурий сертификатлаштириладиган маҳсулотлар учун);

маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишда "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan" ёзуви;

экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар учун "Made in Uzbekistan" ёзуви.



8-БОБ. УРАБ ЖОЙЛАШ


51. Қувурлар ишлаб чиқарувчи корхонанинг ёки истеъмолчининг махсус контейнерларига жойлаштирилади.


52. Контейнерлар транспорт воситасига бутун майдони бўйлаб бўйлама йўналишда зич қаторларда, баландлиги икки қатордан ошмаган ҳолда жойлаштирилади.


53. Қувурларни темир йул вагонларида маҳсус контейнерларга жойлаштирмай ташишда вагон узунлиги бўйича ётиқ ва текис тахланган (штабель) ҳолда қаторлатиб, ёғоч тўсиқлар билан ўзаро ажратилган ҳолда тахланади. Ҳар бир штабель тагига қувурларни полга тегиб туришига йўл қўймадиган иккита ёғоч брусок ўрнатилади.

Охирги штабельдаги қувурларнинг учларини вагоннинг металл қисмларига тегишидан сақлаш учун вагонларнинг олди ва орқа деворларига ёғоч тўсиқ ўрнатилади.

Штабеллар орасидаги бўшлиқларга қўшимча тўсиқлар ўрнатилади ёки штабеллар орасидаги тўсиқлар ёғоч брусок билан маҳкамланади (поналанади).


54. Қувурларни бутунлай металлдан ишланган ярим вагонларга юклашда, уларнинг деворлари узунасига ҳар бир штабель учун қувурларни ярим вагон деворларига тегмайдиган қалинликда, вертикал ҳолатда иккитадан қўшимча ёғоч брусок ўрнатилади.


55. Штабель баландлигининг пастки қаторга таъсир қиладиган босими ушбу давлат стандартининг 13-бандида кўрсатилган қийматлардан катта бўлмаслиги керак.



9-БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ


56. Қувурларни қабул қилиш тўпларда амалга оширилади. Тўп бир хил диаметрли ва узунликдаги қувурларни ўз ичига олади. Тўп ҳажми 4000 та қувурдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.


57. Қувурларни мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқлигини текшириш учун ишлаб чиқарувчи қабул қилиш назоратини амалга оширади.


58. Қабул қилиш назоратида тасодифий танлаш орқали тўпдан олинган 50 та қувурни ушбу давлат стандартининг 18 ва 19-бандлари талабларига мувофиқлиги текширилади. Юқоридаги бандларда кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича қувурлар орасидан яроқли деб топилганларининг қуйидаги талабларга мувофиқлиги текширилади:

3, 7 - 9, 11 ва 12-бандлар бўйича - 20 та қувур;

13 - 15-бандлар бўйича - 3 та қувур;

17-банд бўйича - 2 та қувур.


59. Қувурларни мазкур давлат стандартининг 15 ва 17-бандлари талабларига мувофиқлигини текшириш учун ушбу давлат стандартининг 13-банди талабига мувофиқлиги текширилгандан сўнг қолган қувур бўлакларидан фойдаланиш мумкин.


60. Қабул қилиш назоратида 4% дан ортиқ қувурлар мазкур давлат стандартининг 9, 11, 12, 18 ва 19-бандлари талабларидан бирон бирига жавоб бермаса, шу тўпдан олинган икки баробар кўп миқдордаги қувурлар ушбу бандлар бўйича қайта текширилади.


61. Қайта текширишда қувурлар ушбу давлат стандартининг 3, 7, 9, 11, 18 ва 19-бандлари талабларидан бирон бирига жавоб бермаса, қониқарсиз натижалар олинган бандлар талаблари бўйича тасодифий танлаш орқали тўпдан олинган қувурларни доналаб текшириб қабул қилишга йўл қўйилади.


62. Истеъмолчи қувурларни сифат кўрсаткичлари бўйича, ушбу давлат стандартининг 58 - 61-бандларида келтирилан қувурларни танлаш тартибига риоя қилган ҳолда, шунингдек ушбу давлат стандартининг 5-бобида кўрсатилган назорат усулларини қўллаб, назорат текшируви ўтказиши мумкин.


63. Табиий радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги вақти-вақти билан (йилига камида бир марта ёки хом ашё ўзгарганда) текширилади.



10-БОБ. ТАШИШ, САҚЛАШ ВА МОНТАЖ ҚИЛИШ


64. Қувурлар ҳар кандай транспорт турларида юк ташиш қоидаларига мувофиқ очиқ ёки ёпиқ вагонларда, бутунлай металлдан ишланган ярим вагонларда, кемаларнинг палубаси ва трюмида, шунингдек автомашиналарда ташилади.


65. Қувурлар сув транспортида ётиқ ҳолатда қатор қилиб жойлаштирилиб маҳкамланган ҳолда ташилади.


66. Қувурлар автомобиль транспортида тик ҳолатда ташилади. Бунда, қувурларнинг механик шикастланишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиши керак.


67. Қувурларни транспорт воситаларига ортиш ва тушириш ишларини уларга ва транспорт воситасига шикаст етказмаслик чораларини кўрган ҳолда амалга ошириш керак.


68. Қувурлар омборхоналарда, бостирма тагида ёки очиқ майдонларда ўлчамларига кўра сараланган ҳолда, контейнерларга ёки штабелларга жойлаштирилиб сақланади. Штабеллар мустаҳкам бўлиши учун таянчлар билан маҳкамланади, пастки қатор тагига ёғоч таглик қўйилади. Штабель баландлиги ушбу давлат стандартининг 55-бандида белгиланган талабларга мувофиқ қабул қилинади, бироқ барча ҳолларда ушбу баландлик 1,5 m дан ошмаслиги керак.


69. Қувурларни монтаж қилиш ҚМҚ 2.04.03 га мувофиқ уларнинг ишлаш қобилияти ва бирикмалар герметиклигини таъминлайдиган технология бўйича амалга оширилиши керак.

          

      




Давлат стандартига

ИЛОВА



Қувур ариқчаларининг чуқурлигини

ўлчаш учун намуна

      

        



Материал - пўлат У8-У10

ГОСТ 1435-99 бўйича қалинлиги 2-3 mm.

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).

























































































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск