ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2024 й. 233-сон "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2024 й.

N 233



УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ

ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ АУТСОРСИНГ АСОСИДА

ХУСУСИЙ СЕКТОР ТОМОНИДАН АМАЛГА

ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор корхоналарини кенг жалб қилиш учун шароит яратиш ҳамда автомобиль йўллари соҳасида аутсорсинг тизимини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарори билан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш белгиланганлиги ҳамда лойиҳалар рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

аутсорсерни аниқлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;

аутсорсинг хизматларини молиялаштириш тартиби;

аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш тартиби.


3. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонларни давлат харидларининг махсус ахборот портали ҳамда оммавий ахборот воситаларига, шунингдек, Автомобиль йўллари қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.


4. Транспорт вазирлиги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш бўйича ўтказиладиган тажриба-синов натижаларига кўра ижобий кўрсаткичларга эришилган тақдирда, 2025 йил 1 декабрга қадар кейинги йиллар учун аутсорсинг асосида эксплуатация қилинадиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Белгилансинки, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини аутсорсинг асосида эксплуатация қилиш ишлари 2024 йил 1 майдан бошлаб Давлат бюджетидан Автомобиль йўллари қўмитасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, эксплуатация қилиш ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва уларнинг олдини олиш ишларига ажратилган маблағлар доирасида асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ молиялаштирилади.


6. Транспорт вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент давлат транспорт университетида йўл хўжалиги ходимлари, шу жумладан, хусусий сектор вакиллари учун "Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш" йўналишида малака ошириш ва касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этсин.

Бунда автомобиль йўлларини эксплуатация қилишни ташкил этишнинг умумий тамойиллари, автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва жиҳозлашда энг илғор технологияларни ва замонавий усулларни танлаш, автомобиль йўллари ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш, эксплуатация қилиш харажатлари сметасини ҳисоблаш, энг мақбул технологияларни танлаш, сифат менежментини жорий қилиш бўйича ўқув модуллари инобатга олинсин.


7. Автомобиль йўллари қўмитаси ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини таьминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ж.Ю. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 апрель

































Время: 0.1016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск