язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар/ Сиёсий партиялар ва жамоат ҳаракатлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2005 й. 86-сон "Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2005 й.

N 86



СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ УСТАВДА

НАЗАРДА ТУТИЛГАН ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН  МОЛИЯЛАШТИРИШ  ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили давлат бюджети параметрларида сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 75-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 3, 16-модда.