Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств, ведомств и др. / в сфере строительства и жилищно-коммунального обслуживания /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2024 й. 100-сон "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2024 й.

N 100




ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ

СОҲАСИДА  ДАВЛАТ  БОШҚАРУВИ  ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН   ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон, "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон ва "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идораларнинг номларига ўзгартиришлар киритиш;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси тартиботидаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш ва экспертиза қийматларини муқобиллаштириш;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги мутахассисларни сертификатлашда уларнинг тест синовларидан олган балларига мувофиқ объектларнинг хавф-хатар тоифасига йўналтириш.


2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 февралдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги низомда:


а) II бўлимда:


1.1-бандда:

"б" кичик банддаги "нефть маҳсулотларини" сўзлари "нефть ва нефть маҳсулотларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар томонидан нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини сифати бузилганда - юридик шахсларга сифати бузилган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилишига асос бўлади";


1.2-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Ўзэнергоинспекция) қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосасисиз шартномалар тузган ҳолда газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан, объект (қурилма)ни газ тармоғидан узиб қўйган ҳолда, газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 фоиз қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;";

"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфини ҳисобга олмай туриб (газ ҳисоблагичсиз) ўзбошимчалик билан ёки газ сарфини ҳисобга олиш ускуналарининг уланиш схемасининг бузилиши ёки уларнинг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан ҳар қандай аралашув орқали табиий газдан фойдаланиш - юридик шахслардан сарфланган табиий газ қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундирилишига сабаб бўлади";

"з" кичик банд чиқариб ташлансин;


1.3-бандда:

"в" кичик банддаги "10 баравари миқдорини" сўзлари "3 баравари миқдорида жарима" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банд чиқариб ташлансин;

"е" кичик банди "миқдорда" сўзидан кейин "жарима" сўзи билан тўлдирилсин;

"з" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари уланиши схемасининг бузилиши ёки уларнинг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан ҳар қандай аралашув - ҳисобга олиш ускуналари сўнгги марта текширилган пайтдан бошлаб ҳисобга олинмасдан фойдаланилган электр энергияси ҳажми қийматининг 3 баравари миқдорида жарима ундирилишига сабаб бўлади;";

"к" кичик бандидаги "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзэнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


б) III бўлимда:


1-банддаги "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳамда "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг" сўзлари "Ўзэнергоинспекция"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу қарорда назарда тутилган қоидабузарликни содир этганлик учун иқтисодий жазо қўлланилиши, қонунчиликда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.";


3-банддаги "Ўздавнефтгазинспекция" ҳамда "Ўздавэнергоназорат" агентлиги" сўзлари "Ўзэнергоинспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"4. Ушбу Низомга мувофиқ Ёқилғи-энергетика ресурсларидан, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкцияларнинг 50 фоизи бюджетга ўтказилади, қолган 50 фоизи Ўзэнергоинспекциянинг ихтиёрида қолади ва кейинчалик унга солиқ солинмайди.

5. Қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкциялар ўз вақтида ўтказиб берилмаган ҳолда, айбдор шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда, яъни Мажбурий ижро бюросига талабнома билан чиққан ҳолда мажбурий ундирилади. Ундирувга қаратилган жараёнда ноаниқликлар ёки асосли эътирозлар бўлган ҳолатларда суд тартибида ундирилиши таъминланади.";


7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддаги "Иқтисодиёт вазирлиги" ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари тегишлича "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат инспекциялари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомда 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари иштирокида амалга оширилади."


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "Архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда Қурилиш вазирлиги деб юритилади)" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги деб юритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банддаги "Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қурилиш вазирлиги" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти" масъулияти чекланган жамияти ("ЎзгашкЛИТИ" МЧЖ - кейинги ўринларда бош ташкилот деб аталади) Давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ваколатли ташкилот ҳисобланади.";


г) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қурилиш вазирлигининг" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 20-банддаги "Қурилиш вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги Қурилиш вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 23-банддаги "Қурилиш вазирлиги ваколатли ташкилотларининг ва ҳудудий қурилиш бош бошқармалари" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ваколатли ташкилотларининг ва ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 4-бандидаги "Қурилиш вазирлиги, "ЎзгашкЛИТИ" ДУК" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, "ЎзгашкЛИТИ" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ободонлаштириш бўйича лойиҳалаштириш ҳужжатлари лойиҳалаштириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан шаҳар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари буюртманомалари асосида шартномага асосан ишлаб чиқилади.

Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерларини ободонлаштириш бўйича лойиҳалаштириш ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан келишилади.";


б) 11-банддаги "Архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органлар" ва "Қурилиш вазирлиги" сўзлари тегишлича "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари" ва "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Шаҳарлар ва туманларнинг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси

...
Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск