Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств, ведомств и др. / в сфере строительства и жилищно-коммунального обслуживания /

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 17.04.2024 й. 214-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик), Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар Қурилиш ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда уларнинг туман бўлимлари, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда туман бўлимларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Вазирлик Ўзбекистон Республикасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. Вазирлик, тегишли ҳудудий бўлинмалар ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.


7. Вазирликнинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

қисқартирилган номи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство строительства и жилищно-коммунального хозяйства Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Минстройкомхоз;


8. Вазирликнинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИК ТУЗИЛМАСИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Бош бошқарма);

туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - туман қурилиш бўлимлари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар;

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика маркази давлат муассасаси;

Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази давлат муассасаси;

Компетенцияни ривожлантириш институти давлат муассасаси (Архитекторлар муҳандислар олий мактаби, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази, Малакани баҳолаш маркази, ҳудудий филиаллар);

Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти давлат муассасаси;

"Ўзбекистон бунёдкори" Нашриёт уйи МЧЖ;

"Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши" журнали таҳририяти МЧЖ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш консалтинг марказлари давлат муассасалари;

Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари;

Иссиқлик таъминоти давлат ташкилотлари;

"Коммунал таъминот маркази" давлат муассасаси;

"ТошуйжойЛИТИ" АЖ;

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" бош лойиҳа институти давлат муассасаси;

"ТошкентбошпланЛИТИ" бош лойиҳа институти давлат муассасаси;

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" бош лойиҳа институти давлат муассасаси;

"Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот институти" давлат муассасаси;

Лойиҳа офиси;

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси давлат муассасаси.



3-БОБ. ВАЗИРЛИК, БОШ БОШҚАРМАЛАР ВА

ТУМАН БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлашни амалга ошириш;

шаҳарсозлик фаолиятининг барча босқичлари рақамлаштирилишини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини соддалаштириш ва такомиллаштириб бориш;

республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини, агломерацияларни ривожлантириш стратегияси, шаҳарлар (шаҳарчалар) бош режалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш;

лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган экспериментал лойиҳаларни ва энергия тежамкор лойиҳа ечимлари ишлаб чиқишни ташкил этиш, улар фаолиятини лицензиялаш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза қилинишини таъминлаш;

пудрат бозорини ривожлантириш, жумладан қурилиш-пудрат ташкилотларининг айрим фаолиятларини лицензиялаш ва улуш киритиш асосида қуриладиган кўп хонадонли уйларни рўйхатга олишни мувофиқлаштириш, қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида рухсат этиш ва хабардор қилиш тартибини мувофиқлаштириш;

мақсадли дастурларга киритилган объектларни мониторинг қилиш, лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида давлат харидлари ҳамда рейтинг тизимини юритиш;

объектлар қурилиши жараёнида муаллифлик, техник ва ички назорат олиб борилиши устидан давлат назорати ўрнатилишини таъминлаш, шунингдек, республика ҳудудида қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги баҳоланишини таъминлаш;

уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

кўп квартирали уйларни бошқариш, шу жумладан, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда реновация дастурларини шакллантириш;

ҳудудларни ободонлаштириш соҳаси муаммоларини ўрганиш ва методологик таъминлаш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ривожлантириш, давлат назоратини таъминлаш, соҳада хизмат кўрсатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;

иссиқлик таъминоти соҳасини комплекс ривожлантириш, ягона техник ва тариф сиёсатини юритиш;

уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида (уй-жой фонди, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳамда иссиқлик таъминоти) давлат бюджети, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда давлат-хусусий шериклик ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кадрларни маҳаллий ва хорижий етакчи таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва компетенциясини баҳолаш ишларини ташкил этиш ҳамда сертификатлаш жараёнларини мувофиқлаштириш.


11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:

соҳа фаолиятида узоқ муддатли стратегияларни белгилайди;

шаҳарсозлик соҳасида натижадорликни таъминлаш, ресурсларни ҳисобга олиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишни рақамлаштириш борасида илмий ечимларни ишлаб чиқади;

юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган зарур чоралар кўради;

қурилиш соҳасида илғор технологиялар ва инновацияларни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

соҳани ривожлантиришга қаратилган узоқ ва ўрта муддатли дастурлар, йўл хариталари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва таклифлар киритади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш дастурларидаги объектларни лойиҳалашдан бошлаб уларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда энергия самарадорликка эришишни таъминлашга қаратилган чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари юзасидан буюртмачи хизматлари фаолиятининг амалга оширилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;


б) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда тасдиқлашни амалга ошириш соҳасида:

ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда тасдиқлайди;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида инновацион технологияларни жорий қилишдаги муаммоларни ўрганиб боради;

қурилиш соҳасидаги халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида миллий норматив ҳужжатларни улар билан уйғунлаштириб боради;

бинолар, иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементларига бўлган хавфсизлик талаблари, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

сейсмик хавфсизлик таъминлаш борасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда такомиллаштиради;

хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилади;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқилиши бўйича белгиланган тартибда буюртмачи бўлади;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;

шаҳарсозликда илмий-техника тараққиёти муаммоларини мақбул тарзда ҳал этиш учун илмий-техника ва техник кенгашлар фаолиятини ташкил этади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишда мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;

техник регламентларнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;


в) шаҳарсозлик фаолиятининг барча босқичлари рақамлаштирилишини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат хизматларини соддалаштириш ва такомиллаштириб бориш соҳасида:

объектлар қурилиш жараёнини электрон мониторинг қилишни йўлга қўяди ва такомиллаштириб боради;

қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этиш ишларини такомиллаштириш орқали инсон омилини камайтириш, бюрократик тўсиқлар ва тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

қурилиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ижро этилишини мониторинг қилади;

қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этишда масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорлигини таъминлайди;

жорий этилаётган ахборот тизимларининг жойларда самарали ишлаши ва қўлланилишининг ягона амалиётини таъминлайди;

соҳада кўрсатилаётган давлат хизматларини ривожлантириш ва соддалаштириш бўйича таклифлар киритиб боради;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятини таҳлил қилади, улар томонидан амалга ошириладиган давлат хизматларини такомиллаштириб боради;


г) республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, агломерацияларни ривожлантириш стратегияси, шаҳарлар (шаҳарчалар) бош режалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга ошириш соҳасида:

республика ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемаларини ва агломерацияларни ривожлантириш стратегиясини вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этади;

...
Время: 0.0357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск