ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Банк қонунчилиги /

Марказий банк Бошқарувининг 13.04.2024 й. 11/3-сон "Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.05.2024 й. 3263-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.05.2024 й.

N 3263-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.04.2024 й.

N 11/3


ҚАРОРИ



Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сон қарори (рўйхат рақами 3263, 2020 йил 30 июнь) (Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3263/1100-сон) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 44-банддаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 99 ва 137-бандлардаги "кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 45-банднинг биринчи хатбошисидан "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 46-банднинг қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича мижоз томонидан тўлов амалга оширилганда, ушбу суммалар тегишли даромад ҳисобварақларида акс эттирилади.

Бунда, агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун этарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:

1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;

2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;

3) неустойка (жарима, пеня);

4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари.".


5. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Гаровга қўйилган ёки сақловга қабул қилинган мол-мулк сотилишидан тушган маблағлар қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун этарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:

1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;

2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;

3) неустойка (жарима, пеня);

4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари".".


6. 1-иловада:


а) 1-бобда:


1) 8, 12 ва 14-бандлардаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "Балансдан ташқари ҳисобварақлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 15-банддаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "Балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-бобда:


1) "12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 12411 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"12411 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)";


2) "14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 14811 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"14811 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)";


3) "16377 Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16399 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"16399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (контр-актив)";


4) "56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Лизинг (молиявий ижара)" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";


5) "90000 Кўзда тутилмаган ҳолатлар" балансдан ташқари ҳисобварағидаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "Балансдан ташқари ҳисобварақлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) "92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар" балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 93600 ва 93609 балансдан ташқари ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:

"93600 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар

93609 Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар";


7) 95400, 95497, 96300 ва 96397 балансдан ташқари ҳисобварақларидаги "кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) "96300 Кўзда тутилмаган ҳолатлар контр-ҳисобварақлари" балансдан ташқари ҳисобварағидаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "Балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) "96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи" балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96379 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"96379 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ";


в) 3-бобда:


1) "12405 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар (микроқарзлар)" баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401, 12409, 12411, 14801, 14809, 14811 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитлар (микроқарзлар)нинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (миркоқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


2) "12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)" баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ҳамда 12401, 12405 ва 12411 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (миркоқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


3) "12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)" баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 12411 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"12411 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)

Ҳисобварақнинг таърифи: ўзини ўзи банд қилган шахсларга 1 йил муддатгача берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


4) 12499 ва 14899 баланс ҳисобварақларининг иккинчи хатбошиларидаги "жисмоний шахсларга" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) "14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)" баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801, 14811 ва 12405 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 "Кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси - Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)" ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (миркоқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


6) "14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)" баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 14811 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"14811 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


7) "16377 Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 16399 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16399 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси - кредит (микроқарзлар) ва лизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит ва лизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


8) 30909 баланс ҳисобварағининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 95400, 95497, 96300 ва 96397 балансдан ташқари ҳисобварақларидаги "кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "балансдан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) "56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Лизинг (молиявий ижара)" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";


10) 90000 балансдан ташқари ҳисобварағидаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" деган сўзлар "Балансдан ташқари ҳисобварақлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) "92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар" балансдан ташқари ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 93600 ва 93609 балансдан ташқари ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"93600 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар

93609 Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар

Ҳисобварақнинг таърифи: сақланаётган қимматликлар ва ҳужжатларнинг ҳисоби олиб борилади. Сақланишга қабул қилинган қимматликлар донаси 1 сўм бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96379 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартли равишда сақланишга қабул қилинган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида эгаларига қайтарилган ёки ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ушбу ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


12) "96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи" балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96379 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"96379 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 май




















































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск