ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2024 й. ПФ-69-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.04.2024 й.

N ПФ-69



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, бозор тамойиллари асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия ва нафақалар миқдорларининг расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 апрелдаги

ПФ-69-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

фармонларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-120-сон Фармонининг 1-бандида:

биринчи хатбошидаги "2024 йил 1 февралдан бошлаб" сўзлари "2024 йил 1 майдан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи - олтинчи хатбошилардаги "621 000 сўм" сўзлари "648 000 сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-196-сон Фармони 2-бандининг ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошиларидаги "621 000 сўм" сўзлари "648 000 сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 май


"Халқ сўзи", 2024 йил 2 май
















































Время: 0.0202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск