ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2024 й. 252-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2024 й.

N 252




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА

БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАРТИБГА

СОЛИШ АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-166-сон Фармони ҳамда "Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 17 январдаги ПҚ-28-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-166-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 17 январдаги ПҚ-28-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари, ташкилий тузилмаси ва Агентликнинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Агентликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари;

Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 май







































Время: 0.1307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск