ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2024 й. ПФ-76-сон "Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.05.2024 й.

N ПФ-76



ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИЖАРАГА

БЕРИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-15-сон Фармони ҳамда 2024 йил 13 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-71-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдоларини жорий этиш;

махсус иқтисодий зоналарда, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳалари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 майдаги

ПФ-76-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармонининг 14-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "танлов" сўзи "электрон онлайн аукцион савдолари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонининг 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун, шунингдек, маҳаллий ва чет эллик инвесторлар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун - энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан лойиҳа қийматининг камида 5 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда ҳамда ер участкасига ижара ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағни Давлат бюджетига тўлаш шарти билан;

халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги "Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПҚ-5209-сон қарори 4-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 мартдан бошлаб гулчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун 0,06 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари электрон онлайн аукцион савдолари орқали 30 йилга деҳқон хўжалигини юритиш мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибида ажратилади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 мартдан бошлаб "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга очиқ майдонда ҳамда иссиқхоналарда гул етиштириш бўйича агротехник тадбирларни ўргатиш мақсадида Андижон, Жиззах ва Наманган вилоятларида ҳар бирининг майдони 2 сотих бўлган 25 та "Гулчилик ўқув полигон"ларини ташкил этиш учун 0,5 гектар ер майдони ташаббускор тадбиркорларга электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади;

2024 йил 1 мартдан бошлаб "Гулчилик ўқув полигон"ларида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва махсус сертификат олган ишсиз, эҳтиёжманд оилаларга гул ва кўчат етиштиришни ривожлантириш мақсадида 6 сотихдан ер майдони электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарорида:


а) 1-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 мартдан бошлаб кам сувли ерларда вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин";


б) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 5-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


г) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 13-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 мартдан бошлаб интенсив боғлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини ташкил этиш".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги "Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-121-сон қарорининг 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "очиқ электрон танлов" сўзлари "электрон онлайн аукцион савдолари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-90-сон Фармонининг 2-иловасидан "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси" блоки чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 июлдаги "2023-2025 йилларда Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-214-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги "Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-391-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисидан "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси," сўзлари чиқариб ташлансин.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 май









































































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск