язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 13-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-11-сон "Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 18.01.2005 й. Қарори (АВ томонидан 18.03.2005 й. 1110-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2005 й.

N 1110-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.01.2005 й.

N 13

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.01.2005 й.

N 2005-11

ҚАРОРИ



Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2005 йил 28 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 595-сон ва 2004 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 610-сон қарорларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 10-сон ва 2002-16-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 14 март, рўйхат рақами 1110 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5, 17-18-сон; 2003 й., 5-6-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 125-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                             С. Раҳимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                     Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 87-модда.




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги “фаолиятдан” сўзи “манбалардан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 20-бандда:

а) "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган, энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасидаги ишдан бўшатиш нафақаси, давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминоти бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақалари бундан мустасно), шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга пул ва натура шаклида бериладиган нафақалар ва бошқа ёрдам турлари.

Бунда энг кам иш ҳақи ҳисоби учун меҳнат шартномаси тўхтатилган кунда амал қилган (охирги ишлаган кундаги) ойлик энг кам иш ҳақининг миқдори қабул қилинади";

б) "з" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"з) фуқароларнинг хорижда ишлашга юборилиши муносабати билан давлат бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотлардан чет эл валютасида оладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида";

в) "с" кичик бандидаги "акциялар бўйича олинган ҳамда дивиденд тўлаган акциядорлик жамиятининг акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган дивидендлар" деган сўзлар "дивидендлар тариқасида олинган ҳамда дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (капиталига) йўналтирилган даромадлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин”;

г) “ц” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ц) хусусий корхона ва фермер хўжалиги томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин хусусий корхона мулкдори ва фермер хўжалигининг бошлиғи ихтиёрига келиб тушадиган фойда суммаси”;

д) қуйидаги мазмундаги "ч", "ш" ва “э” кичик бандлари билан тўлдирилсин:

"ч) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган пул мукофотлари ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати;

ш) Олимпия ўйинларида ва бошқа халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотлари;

э) жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича фоизли даромадлар, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари".


3. 28-банднинг иккинчи хатбошиси

...