Внимание!

NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Суғурта /

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 26.04.2024 й. 2-сон, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 22.04.2024 й. 02/11-05/02-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 26.04.2024 й. 2024-07-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Карори (АВ томонидан 10.05.2024 й. 1842-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.05.2024 й.

N 1842-7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

26.04.2024 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.04.2024 й.

N 02/11-05/02


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.04.2024 й.

N 2024-07


ҚАРОРИ



"Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик

ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек

унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Директор

Д.Р. Ли

Раис



Ш.Д. Кудбиев

Раис ўринбосари

А.У. Каюмов

      

       




Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сон, 2008 йил 26 июндаги 13-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 337-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2011 йил 14 мартдаги 21, 2011-9, 2-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1842-1, 2011 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 123-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 24 апрелдаги 39, 2013-27, 01/19-26/02-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1842-2, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 395-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 91, 2014-38, 01/19-26/29-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1842-3, 2015 йил 9 январ) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 18-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 21 декабрдаги 108, 2015-35, 01/19-26/25-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1842-4, 2015 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 651-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 29 декабрдаги 189, 2017-69, 01/15-1-10/36-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1842-5, 2018 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1842-5/0581-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 20, 18 ва 11 январдаги 2, 2021-04, 05/11-05/01-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1842-6, 2021 йил 22 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон).

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 13 май






































































Время: 0.1126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск