Внимание!

NB! Мазкур Низом расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Суғурта /

Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.05.2024 й. 3512-сон билан рўйхатга олинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 26.04.2024 й. 3-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 10 майда 3512-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлиги директорининг

2024 йил 26 апрелдаги

3-сон буйруғига

ИЛОВА



Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативларни бузганлик учун суғурталовчи ёки қайта суғурталовчига (бундан буён матнда суғурталовчи деб юритилади) нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 47-моддасига асосан ваколатли давлат органи суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган иқтисодий нормативларни бузганлиги учун мазкур низомнинг иловасига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоригача жарима қўллашга ҳақли.

Бунда, суғурталовчига қўлланиладиган жарималарнинг умумий йиғиндиси суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 1,0 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.


2. Жарима Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.



2-БОБ. ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИ


3. Ваколатли давлат органи жарима санкцияларини қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:

қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширилган назорат тадбирлари ва текшириш натижасида олинган маълумотлар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органига топширилиши назарда тутилган ҳисоботлар ва маълумотлар;

аудиторлик ва актуар ташкилотлари томонидан ўтказилган текширув натижалари бўйича хулосалар;

суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.


4. Ваколатли давлат органи томонидан жарима санкциялари қўлланилганда қуйидагилар ҳисобга олинади:

қоидабузарликлар ва (ёки) камчиликларнинг мунтазамлиги (икки ва ундан кўп марта) ҳамда давомийлиги;

йўл қўйилган қоидабузарликларнинг суғурталовчиларнинг молиявий ҳолатига таъсири;

қўлланиладиган жарима санкциялари натижасида вазиятни ўзгартириш имконияти;

аниқланган қоидабузарликлар ва (ёки) камчиликларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлган сабаблар;

илгари қўлланилган чора ва санкцияларнинг самарадорлиги (натижадорлиги);

суғурталовчилар томонидан фаолиятда аниқланган камчиликларни ёки қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган мустақил чоралар кўрилганлиги.



3-БОБ. ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


5. Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарор ваколатли давлат органининг раҳбари ёки унинг вазифалари юкланган ўринбосар томонидан қабул қилинади.

Бунда, ваколатли давлат органи раҳбари ёки унинг вазифалари юкланган ўринбосар томонидан қарор қабул қилинишига Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш бўйича ишчи комиссиянинг (бундан буён матнда Ишчи комиссия деб юритилади) хулосаси асос бўлади.


6. Ишчи комиссия таркиби ваколатли давлат органи раҳбарининг буйруғи билан ваколатли давлат органи раҳбарининг ўринбосари ва ходимлари орасидан 5 ёки 7 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.


7. Ишчи комиссия фаолиятини ташкил этиш, йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш Ишчи комиссия раиси томонидан амалга оширилади.

Ишчи комиссия йиғилиши учун ташкилий тайёргарликни таъминлаш комиссия котиби зиммасига юкланади.

Ишчи комиссия йиғилишлари заруратга кўра ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.

Ишчи комиссия йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Ишчи комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Ишчи комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


8. Ваколатли давлат органи томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун жарима санкцияларини қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан олти ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим. Қоидабузарликлар аниқланган кун Ишчи комиссия томонидан хулоса расмийлаштирилган кун ҳисобланади.


9. Ишчи комиссия котиби томонидан суғурталовчига йиғилишдан бир кун олдин Ишчи комиссия йиғилиши ҳақида хабар қилинади. Бунда, суғурталовчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда суғурталовчи иштирок этиш ҳуқуқига эга.


10. Ваколатли давлат органи жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарордан кўчирмани жарима миқдори, тўлов муддати ва тегишли ҳисобварақ реквизитларини кўрсатган ҳолда суғурталовчига уч иш куни ичида ёзма равишда хабар беради.

Бунда, суғурталовчи жарима суммасини ёзма равишда берилган хабар олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўлаши лозим.

Суғурталовчи томонидан апелляция муддати давомида Апелляция кенгашига шикоят қилинганда, жаримани тўлаш муддати тўхтатиб турилади.


11. Суғурталовчи ёзма равишда берилган хабарда кўрсатилган муддатда жаримани тўламаган тақдирда, ваколатли давлат органи жаримани ундириш учун судга мурожаат қилади.


12. Суғурталовчи жарима санкцияларини қўллаш учун асос бўлган қоидабузарликларни белгиланган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли давлат органи бошқа чора ва санкцияларни қўллаши мумкин.


13. Ваколатли давлат органи суғурталовчилар номи, улар томонидан содир этилган қоидабузарликлар, уларга нисбатан қўлланилган жарима санкциялар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.



4-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ҚАРОРИ

УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ


14. Ваколатли давлат органининг жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган суғурталовчи қарордан кўчирмани олган санадан бошлаб ўн беш кун ичида ваколатли давлат органининг апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) ёзма равишда шикоят бериш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Суғурталовчи томонидан шикоят Апелляция кенгашига апелляцияни бериш муддати бузилган ҳолда тақдим этилганда, Апелляция кенгаши томонидан шикоят кўриб чиқилмайди.


15. Апелляция кенгаши апелляция берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида суғурталовчининг шикоятини кўриб чиқади.

Апелляция кенгаши суғурталовчини шикоятни кўриб чиқиш куни ҳақида бир кун аввал хабардор қилади. Бунда, суғурталовчи шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ваколатли давлат органи шикоятни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

шикоятда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганда, шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ва ваколатли давлат органи қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;

шикоятдаги важлар ўз тасдиғини топганда, шикоятни қаноатлантириш ва ваколатли давлат органи қарорини бекор қилиш тўғрисида.


16. Ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда суғурталовчини хабардор қилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

       

         




Низомга

ИЛОВА



Суғурталовчилар томонидан содир этилган

қоидабузарликлар учун ваколатли давлат

органи томонидан қўлланиладиган

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ

       

Т/р

Қоидабузарлик тури

     

Қўлланиладиган жарима миқдори

(суғурталовчи учун белгиланган

устав капитали энг кам миқдоридан)

      

    

1-БЎЛИМ. ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ НОРМАТИВЛАРИГА

ОИД ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ

       

1.

Суғурталовчиларнинг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига оид талабларга риоя қилмаслик


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


2.

Суғурталовчиларнинг мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига оид талабларга риоя қилмаслик


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


3.

Суғурталовчининг ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларида ўтган ўн икки ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағлари мавжуд бўлишига оид талабга риоя қилмаганлик


0,1 фоиз миқдорида


       

2-БЎЛИМ. СУҒУРТАЛОВЧИЛАР АКТИВЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШГА ОИД ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ

       

4.

Боғлиқ шахсларга имтиёзли шартлар тақдим этилган, суғурталовчи активларини суғурталовчининг дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштирган


0,1 фоиз миқдорида

5

Суғурталовчи активларини интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно) қўйиш йўли билан жойлаштирган тақдирда


0,1 фоиз миқдорида

6

суғурталовчи активларини суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш) йўли билан жойлаштирган тақдирда


0,1 фоиз миқдорида

5.

Суғурталовчи томонидан берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 10 фоизидан ошган тақдирда


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


6.

Суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 30 фоизидан ошган ҳажмдаги қарзларни (молиявий ёрдамни) бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор этмай олганда


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


7.

Битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг суммаси суғурталовчи устав капиталининг 15 фоизидан ошган тақдирда (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


8.

Барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 100 фоизидан ошган тақдирда (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


9.

Хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи беш кунлик муддатда ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор қилмаганда


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


10.

Бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизидан ошган тақдирда, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


11.

Ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахс устав капиталининг 30 фоизидан ошган тақдирда (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


12.

Суғурталовчининг активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштирилган тақдирда


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


13.

Суғурталовчининг активларини банк омонатларига (депозитларига) жойлаштиришда, битта тижорат банкига жойлаштирилган омонат суғурталовчи активларининг 40 фоизидан ошган тақдирда


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


14.

ғурталовчининг активларини кредит ташкилотларида (тижорат банкларидан ташқари) омонатларга (депозитларга) жойлаштиришда, омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси суғурталовчи активларининг 10 фоизидан ошган тақдирда


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


15.

Суғурталовчи активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлари суғурталовчи активларининг 30 фоизидан ошган тақдирда (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


     

3-БЎЛИМ. ҚАЙТА СУҒУРТА ҚИЛИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИГА

ОИД ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ

       

16.

Суғурталовчи таваккалчиликларни тасдиқланган деб ҳисобланмайдиган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага берганда


0,1 фоиз миқдорида

17.

Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоиздан ошганда


0,1 фоиз миқдорида

18.

Мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан кам бўлганда (экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно)


0,1 фоиз миқдорида

    

4-БЎЛИМ. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ҲАМДА ЖОЙЛАШТИРИШГА ОИД ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ

       

19.

Суғурталовчи шакллантириши шарт бўлган суғурта захиралари шакллантирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда шакллантирилганда


0,1 фоиз миқдорида

20.

Суғурталовчи ажратиши шарт бўлган активлар суғурталовчи томонидан ажратилмаган ёки суғурта захиралари қийматидан кам бўлган миқдорда ажратилганда


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


21.

Суғурталовчининг ажратилган активларнинг 70 фоизидан кам бўлмаган қисми Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабр) 38-бандида белгиланган манбалардан ташкил топмаганда


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


22.

Суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларда кўрсатилган суғурта захиралари миқдори суғурталовчининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мос келмаганда


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


     

6-БЎЛИМ. СУҒУРТАГА ОИД ҲИСОБОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАЛАБЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

        

23.

Тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобларини тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик


0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида


24.

Суғурталовчиларнинг активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик


0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида


25.

Қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик


0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида


26.

Суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаслик


0,03 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,05 фоиз миқдорида


27.

Ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилганда (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни тақдим этилган)


0,07 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,1 фоиз миқдорида


    

7-БЎЛИМ. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАЛАБЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

     

28.

Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилишига масъул бўлган шахсларнинг рўйхатини ваколатли давлат органига тақдим этиш муддатларига риоя қилмаслик


0,05 фоиз миқдорида

29.

Суғурталовчи томонидан ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисоботни ваколатли давлат органига тақдим этиш муддатларига риоя қилмаслик


0,05 фоиз миқдорида

     

8-БЎЛИМ. СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

       

30.

Суднинг қарорига асосан суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этиши оқибатида суғурта қилдирувчига суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаши белгиланганда


ҳар бир ҳолат учун 0,09 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда


31.

Экспорт контрактларини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товонини тўлаш муддатларига суғурталовчи томонидан риоя қилинмаган тақдирда


0,09 фоиз миқдорида


32.

Мажбурий суғурта турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда аризаларни (суғурта даъволарини) кўриб чиқмаслик


ҳар бир ҳолат учун 0,005 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда


33.

Мажбурий суғурта турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда суғурта товонини тўламаганлик учун


ҳар бир ҳолат учун 0,01 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда


     

9-БЎЛИМ. СУҒУРТАГА ОИД БОШҚА ҚОНУНЧИЛИК

ТАЛАБЛАРИНИНГ БАЖАРИЛМАСЛИГИ

        

34.

Суғурталовчи томонидан суғурта агентига тўланган комиссия пулининг миқдори суғурта агенти тузган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган суғурта мукофотларининг (тўловларининг) 25 фоизидан ошганда


0,05 фоиз, бир йил ичида такроран содир этилганда 0,07 фоиз миқдорида


35.

Суғурталовчи ваколат берган суғурта агентларининг реестри мавжуд эмаслиги


0,09 фоиз миқдорида


36.

Қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни ваколатли давлат органи ўз ваколати доирасида талаб қилганда тақдим этмаслик


0,09 фоиз миқдорида


37.

Суғурталовчининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарганлиги ҳақида суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилмаслиги


0,09 фоиз миқдорида


38.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтмаслик


0,09 фоиз миқдорида


39.

Суғурталовчи томонидан йилига бир марта - ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой давомида молия йилидаги фаолият якунлари бўйича актуар ташкилотни актуар текширувини амалга ошириш учун жалб этмаслиги


0,09 фоиз миқдорида


40.

Суғурталовчилар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерларини ваколатли орган билан келишмаган ҳолда тайинлаганлик учун


ҳар бир ҳолат учун 0,09 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда


41.

Ваколатли давлат органининг мажбурий кўрсатмаларини бажармаганлик, шу жумладан ўз вақтида бажармаганлик учун


ҳар бир ҳолат учун 0,09 фоиз, жами аниқланган ҳолатлар учун 0,1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда


     

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 13 май







































































Время: 0.0381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск