ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2024 й. ПҚ-178-сон "Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган "IТ-шаҳарча"лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2024 й.

N ПҚ-178

ҲУДУДЛАРДА ЁШЛАРГА РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ

ЎРГАНИШ   УЧУН   ҚЎШИМЧА   ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН "IТ-ШАҲАРЧА"ЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ҳудудларда ёшларни замонавий касб ва хорижий тилларга ўқитиш, уларда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан халқаро миқёсда хизматлар кўрсатиш орқали юқори даромад топиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, жойларда рақамлаштириш соҳасидаги мутахассислар тайёрлаш фаолиятини кенгайтириш ҳамда экспорт қилиш салоҳиятини ошириш мақсадида:

1. Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Самарқанд вилояти Нуробод туманида амалга оширилган тажриба асосида фаолияти ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган "IT-шаҳарча"ларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар "IT-шаҳарча"ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;

семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;

дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;

ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.

3. Қуйидагилар:

"IT-шаҳарча"лар фаолиятини ташкил этиш учун ажратиладиган ер участкалари ҳамда бино ва иншоотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

"IT-шаҳарча"лар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

4. Белгилансинки:

а) ҳудудларда ташкил этиладиган "IT-шаҳарча"лар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли таълимни ривожлантириш маркази" давлат муассасасининг (кейинги ўринларда - Марказ) юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари ҳисобланади;

б) Марказ "IT-шаҳарча"лар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича қуйидагиларни амалга оширади:

ёшларга бепул таълим олиш учун қулай шароитлар яратади, таълим жараёнлари сифатли ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлайди ҳамда ёшларга халқаро масофавий таълим платформаларида билим олиш имкониятини яратади;

таълим бериш учун менторларни жалб қилади, улар билан шартномалар тузади, шунингдек, билим ва кўникмаларини доимий ошириб боради;

"IT-шаҳарча"лар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда юклатилган вазифалар ижроси назоратини амалга оширади;

ўқув дастурларига биноан ёшларнинг билим олиши ва кўникмалар эгаллаши, шунингдек, машғулотлар бўйича давоматини мониторинг қилиб боради;

Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда "IT-шаҳарча"ларда ёшлар иштирокида соҳага оид турли мусобақалар, танлов ва бошқа тадбирларни ташкил қилади;

"IT-шаҳарча"лар фаолиятини доимий равишда ривожлантириб боради ҳамда самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

"IT-шаҳарча"ларни ўқув адабиётлари, методик қўлланма ва бошқа таълим ресурслари билан таъминлаш, менторлар хизматига ҳақ тўлаш ҳамда ажратилган бино ва иншоотларни сақлаш харажатлари Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

"IT-шаҳарча"ларнинг бино ва иншоотларини қуриш, мавжудларини капитал ва жорий таъмирлаш, мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан таъминлаш инвестициялар, маҳаллий бюджет, давлат-хусусий шериклик, ташаббускор тадбиркорлар, ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Фориш ва Зомин туманларида "IT-шаҳарча"ларни қуриш ва жиҳозлаш ишлари Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

6. Рақамлаштириш соҳасидаги таълимни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан "IT-шаҳарча"лар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида рақамли технологиялар вазирига "Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази" масъулияти чекланган жамиятининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирликларини босқичма-босқич Марказга ўтказиш ваколати берилсин.

7. Рақамли технологиялар вазири Ш.Х.Шерматов ҳудудларда ёшларнинг рақамлаштириш ва хорижий тилларни ўрганиши учун шароитлар яратишга қаратилган "IТ-шаҳарча"лар фаолиятини ташкил этиш бўйича белгиланган тадбирлар ижроси ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповга ҳар чоракда ахборот киритиб борсин.

8. Ҳудудларда "IT-шаҳарча"лар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

намунавий лойиҳалар асосида "IT-шаҳарча"ларни барпо этиш, уларни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар, зарурий муҳандислик инфратузилмалари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;

таълим жараёнига рақамли технологиялар, хорижий тиллар ва замонавий касблар йўналишида юқори билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар (менторлар)ни жалб қилишга кўмаклашиш;

"IT-шаҳарча"лар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш;

мутахассислар (менторлар) малакаси мунтазам ошириб борилиши, ёшларнинг "IT-шаҳарча"ларда таҳсил олишга йўналтирилишини таъминлаш.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "IT-шаҳарча"ларнинг бино ва иншоотларини қуриш, мавжудларини капитал таъмирлаш учун пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда жалб қилинишини таъминласин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги "IT-шаҳарча"лар фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши юзасидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

10. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг "IT-шаҳарча"лар фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгандан сўнг уларни белгиланган тартибда Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Фориш ва Зомин туманларида барпо этиладиган "IT-шаҳарча"лар Ёшлар ишлари агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорининг 2-иловасидан 177-позиция чиқариб ташлансин.

12. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёшларни "IT-шаҳарча"ларга мунтазам равишда жалб қилиб бориш чораларини кўрсин.

13. Рақамли технологиялар вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14 Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 майдаги

ПҚ-178-сон қарорига

1-ИЛОВА

"IT-шаҳарча"лар фаолиятини ташкил

этиш учун ажратиладиган ер участкалари

ҳамда бино ва иншоотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Ер участкаси / бино

ва иншоотларнинг

жойлашган манзили

Ер участкаси

майдони

(гектар)

Ер участкаси фойдаланувчиси / бино

ва иншоот балансда сақловчиси номи

Топшириш муддати

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Чимбой тумани

"Кенес" ОФЙ

0,20

Ҳокимлик захираси

2024 йил

1 октябрь

2.

Андижон вилояти

Хонобод шаҳри

"Кампирровот" МФЙ

0,70

Хонобод шаҳар ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино ва унга туташ ер майдони

3.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

"Оқработ" МФЙ

0,20

Ҳокимлик захираси

4.

Жиззах вилояти

Зомин тумани

"Мустақиллик" МФЙ

0,30

Ҳокимлик захираси

Шароф Рашидов тумани

"Янгиобод" МФЙ

0,30

Ҳокимлик захираси

2025 йил

1 сентябрь

Фориш тумани

"Мусақул Оролов" МФЙ

0,30

Ҳокимлик захираси

2026 йил

1 сентябрь

5.

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз тумани

"Улоч" МФЙ

0,20

Ҳокимлик захираси

2024 йил

1 октябрь

6.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

"Фаровон" МФЙ

0,40

Ҳокимлик захираси

7.

Наманган вилояти

Поп тумани

"Миришкор" МФЙ

0,20

Ҳокимлик захираси

8.

Самарқанд вилояти

Қўшработ тумани

"Чиммос" МФЙ

0,35

Ҳокимлик захираси

9.

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

"Адолат" МФЙ

0,20

Сирдарё тумани ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино ва унга туташ ер майдони

2024 йил

1 сентябрь

10.

Сурхондарё вилояти

Сариосиё тумани

"Сангардак" МФЙ

0,35

Ҳокимлик захираси

2024 йил

1 октябрь

11.

Тошкент вилояти

Паркент тумани

"Самсарак" МФЙ

0,50

Ҳокимлик захираси

2024 йил

1 октябрь

12.

Фарғона вилояти

Тошлоқ тумани

"Янгийўл" МФЙ

0,40

Маиший хизмат кўрсатиш техникуми ҳудудидаги бўш ер майдони

13.

Хоразм вилояти

Тупроққалъа тумани

"Саримой" маҳалласи

0,30

Ҳокимлик захираси

Изоҳ. Ер участкалари (бино ва иншоотлар) рўйхатига тегишли ҳудуддаги ёшлар сони ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги таклифларига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 майдаги

ПҚ-178-сон қарорига

2-ИЛОВА

"IT-шаҳарча"лар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга

ошириш

муддати

Молиялаштириш

манбаси

Масъул ижрочилар

I. "IT-ШАҲАРЧА"ЛАРНИ БАРПО ЭТИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

1.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугаганидан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Чимбой тумани ҳокимлиги (А.Тажетдинов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

2.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2024 йил

июнь

800 млн сўм,

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

3.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Чимбой тумани ҳокимлиги (А.Тажетдинов)

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

4.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдураҳмонов), Хонобод шаҳар ҳокимлиги (М.Таджибаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

5.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдураҳмонов), Хонобод шаҳар ҳокимлиги (М.Таджибаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

6.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдураҳмонов), Хонобод шаҳар ҳокимлиги (М.Таджибаев)

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

7.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Ғиждувон тумани ҳокимлиги (Ш.Ашуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

8.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий хоналар дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Ғиждувон тумани ҳокимлиги (Ш.Ашуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

9.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш..

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Ғиждувон тумани ҳокимлиги (Ш.Ашуров)

Жиззах вилояти Зомин, Шароф Рашидов ва Фориш

туманларида "IT-шаҳарча"ларни ташкил этиш

10.

Жиззах вилояти Зомин туманида "IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Ёшлар ишлари агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Зомин тумани ҳокимлиги (А.Абдуғаниев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

11.

Жиззах вилояти Зомин туманидаги "IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий хоналар дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Зомин тумани ҳокимлиги (А.Абдуғаниев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

12.

Жиззах вилояти Зомин туманидаги "IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Зомин тумани ҳокимлиги (А.Абдуғаниев)

13.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида "IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Ёшлар ишлари агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2025 йил

август

1 млрд сўм,

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги (М.Холбўтаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

14.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2025 йил

август

800 млн сўм,

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги (М.Холбўтаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

15.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2025 йил

август

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов) Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги (М.Холбўтаев)

16.

Жиззах вилояти Фориш туманида "IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Ёшлар ишлари агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2026 йил

август

1 млрд сўм,

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Фориш тумани ҳокимлиги (И.Матиев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

17.

Жиззах вилояти Фориш туманидаги "IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2026 йил

август

800 млн сўм,

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Фориш тумани ҳокимлиги (И.Матиев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

18.

Жиззах вилояти Фориш туманидаги "IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2026 йил

август

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Фориш тумани ҳокимлиги (И.Матиев)

19.

Жиззах вилояти Зомин, Шароф Рашидов ва Фориш туманларидаги "IT-шаҳарча"ларда ёшларга рақамли таълим беришни йўлга қўйиш.

"IT-шаҳарча"ларда ёшларга рақамли таълим жараёнларини ташкил этиш учун Жиззах вилояти Зомин, Шароф Рашидов ва Фориш туманларида барпо этиладиган "IT-шаҳарча"лар биноларининг бир қисмини Рақамли таълимни ривожлантириш марказига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш.

Тегишлилиги бўйича бинолар барпо этилиши белгиланган муддатларда

-

Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Миралиев)

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

20.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги (С.Хасанов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

21.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

"IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги (С.Хасанов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

22.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги (С.Хасанов)

Навоий вилояти Хатирчи туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

23.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари (даромад режасининг орттириб бажарилган қисмидан)

Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов), Хатирчи тумани ҳокимлиги (У.Адизов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

24.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари (даромад режасининг орттириб бажарилган қисмидан)

Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов), Хатирчи тумани ҳокимлиги (У.Адизов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

25.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

ноябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов), Хатирчи тумани ҳокимлиги (У.Адизов)

Наманган вилояти Поп туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

26.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков), Поп тумани ҳокимлиги (А.Султанов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

27.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков), Поп тумани ҳокимлиги (А.Султанов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

28.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

ноябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков), Поп тумани ҳокимлиги (А.Султанов)

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

29.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Қўшработ тумани ҳокимлиги (Д.Шакарбоев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

30.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Қўшработ тумани ҳокимлиги (Д.Шакарбоев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

31.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

ноябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Қўшработ тумани ҳокимлиги (Д.Шакарбоев)

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

32.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ҳамда бино ва иншоотларни ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш учун ажратилган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан реконструкция ишларини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

август

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари (даромад режасининг орттириб бажарилган қисмидан)

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А.Махмудалиев), Сирдарё тумани ҳокимлиги (М.Хатамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

33.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

август

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари (даромад режасининг орттириб бажарилган қисмидан)

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А.Махмудалиев), Сирдарё тумани ҳокимлиги (М.Хатамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

34.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А.Махмудалиев), Сирдарё тумани ҳокимлиги (М.Хатамов)

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

35.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини барпо этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

"Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - "UZINFOCOM" масъулияти чекланган жамияти маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Сариосиё тумани ҳокимлиги (А.Донаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

36.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

"Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - "UZINFOCOM" масъулияти чекланган жамияти маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Сариосиё тумани ҳокимлиги (А.Донаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

37.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Сариосиё тумани ҳокимлиги (А.Донаев)

Тошкент вилояти Паркент туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

38.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини қуриш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш масаласини кўриб чиқиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

ҳомийлик хайриялари (шу жумладан, давлат хусусий шериклик шартлари асосида)

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Паркент тумани ҳокимлиги (С.Исоқулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

39.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Паркент тумани ҳокимлиги (С.Исоқулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

40.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

ноябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Паркент тумани ҳокимлиги (С.Исоқулов)

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

41.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини қуриш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Тошлоқ тумани ҳокимлиги (А.Жўрабоев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

42.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Тошлоқ тумани ҳокимлиги (А.Жўрабоев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

43.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Тошлоқ тумани ҳокимлиги (А.Жўрабоев)

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида

"IT-шаҳарча"ни ташкил этиш

44.

"IT-шаҳарча" бино ва иншоотларини қуриш.

1. "IТ-шаҳарча"ни ташкил этиш учун зарур ер участкаларини ажратиш.

2. "IТ-шаҳарча" ташкил этиладиган ҳудудларнинг бош режа схемаларига зарур ўзгартиришлар киритиш.

3. "IТ-шаҳарча"ни барпо этиш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишини амалга ошириш.

4. "IТ-шаҳарча" қурилиши тугагандан сўнг Рақамли таълимни ривожлантириш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил

сентябрь

1 млрд сўм,

маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов), Тупроққалъа тумани ҳокимлиги (А.Жималязов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

45.

"IT-шаҳарча"ни мебель, компьютер техникаси ҳамда бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

1. "IТ-шаҳарча"нинг намунавий дизайнини ва жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

2. "IТ-шаҳарча"ни жиҳозлаш ва зарур техникалар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

800 млн сўм,

ҳомийлик хайриялари (шу жумладан, давлат хусусий шериклик шартлари асосида)

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов), Тупроққалъа тумани ҳокимлиги (А.Жималязов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

46.

"IT-шаҳарча"ни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш.

1. "IT-шаҳарча"га электр энергияси, телекоммуникация тармоқлари ва бошқа зарур инфратузилмалар билан таъминлаш.

2. "IT-шаҳарча"да қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш.

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар

маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), "Ўзбектелеком" АК (Н.Хасанов), Энергетика вазирлиги (У.Мамадаминов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов), Тупроққалъа тумани ҳокимлиги (А.Жималязов)

II. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

47.

"IТ-шаҳарча"ларда амалга ошириладиган таълим жараёни бўйича ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш.

Ёшларни рақамли технологиялар, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича дастурлар, методик ва бошқа қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2024 йил

август

-

Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Рақамли таълимни ривожлантириш маркази (Ш.Сатторов)

48.

"IТ-шаҳарча"ларда ташкил этиладиган ўқув жараёнларига менторларни жалб қилиш.

1. Дарс соатларидан келиб чиққан ҳолда, менторларнинг хизматига ҳақ тўлаш бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил

август

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ф.Боқиев), Рақамли таълимни ривожлантириш маркази (Ш.Сатторов)

2. "IТ-шаҳарча"лардаги ўқитиш жараёнларига мутахассислигидан қатъи назар рақамли технологиялар, хорижий тиллар ва замонавий касблар бўйича юқори билим ва кўникмаларга ҳамда тегишли ўқув дастурлари бўйича таълим бериш малакасига эга бўлган мутахассислар (менторлар)ни жалб қилиш ҳамда улар билан тегишли шартномалар расмийлаштириш.

Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида

49.

"IТ-шаҳарча"ларни замонавий ўқув адабиётлари, материаллар ва бошқа зарур ресурслар билан таъминлаш.

1. "IТ-шаҳарча"ларни замонавий ўқув адабиётлари, қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда рақамли контент рўйхатини шакллантириш.

2. Харажатлар сметасига асосига харид жараёнларини амалга ошириш.

3. "IТ-шаҳарча"ларни зарур контентлар билан таъминлаш.

2024 йил

сентябрь

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Рақамли таълимни ривожлантириш маркази (Ш.Сатторов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

50.

"IТ-шаҳарча"ларда ёшларнинг вақтларини мазмунли ташкил этиш.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кутубхона ва шахмат тўгаракларини ташкил қилиш.

Доимий

равишда

Ижрочилар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров)

51.

"IТ-шаҳарча"ларда ёшлар ва менторлар учун масофавий халқаро таълим платформаларида бепул ўқиш имкониятини яратиш.

Ёшлар ва менторлар учун масофавий халқаро таълим платформаларида дастурлаш, график-дизайн ва шахсий ривожланиш курслари бўйича ўқиш имкониятини яратиш.

2024-2026

йиллар

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва ижрочи маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Рақамли таълимни ривожлантириш маркази (Ш.Сатторов)

52.

"IТ-шаҳарча"лар ҳақида кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ишларини ташкил этиш ва уларга ёшларни жалб этиш.

1. "IТ-шаҳарча"ларда рақамли технологиялар, хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўрганиш, бўш вақтни мазмунли ўтказишга жалб қилишни тарғиб қилувчи материалларни ишлаб чиқиш.

2024 йил

сентябрь

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Ёшлар ишлари агентлиги (Ф.Аблаяров), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ф.Боқиев), Рақамли таълимни ривожлантириш маркази (Ш.Сатторов)

2. Аҳоли ва ёшларнинг "IТ-шаҳарча"лар фаолияти бўйича хабардорлигини ошириш.

3. "IТ-шаҳарча"ларга қизиқиши юқори бўлган бироқ, узоқ манзилда истиқомат қилувчи ёшларни жалб қилиш учун заруратга кўра аутсорсинг асосида ташиш (транспорт) хизматларини йўлга қўйиш.

4. Ёшларни "IТ-шаҳарча"ларга кенг жалб қилиб бориш.

Доимий

равишда

53.

"IТ-шаҳарча"ларда ўқув жараёнларини мониторинг қилиш, барча таҳсил олган ёшлар маълумотларини шакллантириш ва соҳа бўйича йўналтириб бориш.

1. Мавжуд махсус ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича техник талаб ва топшириқларни ишлаб чиқиш.

2024 йил

август

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва ижрочи маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Рақамли таълимни ривожлантириш маркази (Ш.Сатторов), "UZINFOCOM" МЧЖ (Э.Гимранов)

2. Махсус ахборот тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш.

2025 йил

январь

3. Махсус тизимда "IT-шаҳарча"лар битирувчилари маълумотлари ("портфолио"сини) шакллантириш ҳамда йилига камида 1 минг нафар энг иқтидорли ёшлар билан манзилли ишлаш.

2025 йил

мартдан

бошлаб

доимий

54.

"IТ-шаҳарча"ларда ташкил этиладиган ўқув жараёни сифатини таъминлаш ҳамда менторлар малакасини ошириб бориш.

1. "IT-шаҳарча"ларда ёшларга ўқув режа ва дастурлари асосида сифатли таълим берилиши ҳамда ўқувчи ёшларнинг ўзлаштириш даражаларини мониторинг қилиб бориш.

2. Календарь режа асосида менторлар малакасини ошириб бориш.

Лойиҳани

амалга

ошириш

давомида

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Рақамли технологиялар вазирлиги (Р.Каримжонов), Рақамли таълимни ривожлантириш маркази (Ш.Сатторов)

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 майдаги

ПҚ-178-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳудудларда "IT-шаҳарча"лар фаолиятини

самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Р.О. Каримжонов

-

рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2. Ш.А. Каримов

-

Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3. С.Б. Раджабов

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари

4. Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари

5. У.М. Мамадаминов

-

энергетика вазирининг ўринбосари

6. Ф.К. Аблаяров

-

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари

7. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари

8. Лавозими бўйича

-

"IT-шаҳарча"лар ташкил этилиши белгиланган туман (шаҳар) ҳокимлари

9. Э.И. Гимранов

-

"Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - "UZINFOCOM" масъулияти чекланган жамияти бош директори

10. Ш.Ш. Сатторов

-

Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори, Ишчи гуруҳ котиби

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибга мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 май

Время: 0.1283
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск