Внимание!

NB! Мазкур Карор 1-илованинг 55-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси ва "г" кичик банди карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Малое предприятие

Сведения об обновлении ЭСС / Новое в базе (май) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2024 й. 282-сон "Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2024 й.

N 282




ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ СОҲАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон ва "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага беришни янада жадаллаштириш ҳамда давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат активини электрон онлайн-аукцион орқали ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга ижарага ва ишончли бошқарувга бериш;

давлат ташкилоти хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда, унинг мулкини баҳолашдан ўтказмаган ҳолда устав фондини (устав капиталини) қолдиқ (баланс) қиймати бўйича белгилаш;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Давлат мулки" ахборот тизимига интеграция қилган ҳолда объект жойига чиқмасдан мониторинг қилиш;

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш;

давлат муассасаси таркибига кирувчи давлат ташкилотларининг республика кўчмас мулк объектларини тизимидаги бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш тартиби;

давлат органлари ва муассасаларининг маъмурий биноларида тижорат ташкилотларини ижара тўлови асосида жойлаштириш.

Белгилансинки, мазкур қарорга 1-илованинг 55-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси ва "г" кичик банди қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 майдаги

282-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар" сўзлари "оид битимлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибининг 8-бандидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК" сўзлари "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида:


а) 4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари қийматини баҳолаш баҳолаш ташкилотлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади ва уларни сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) томонидан бошланғич нарх сифатида белгиланади";

хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, шунингдек электрон онлайн-аукционга чиқариш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси ёки Давактив агентлигининг (бундан махсус ваколатли давлат органи давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи) бўлган ҳоллар мустасно) қарорига асосан "E-auksion" электрон савдо платформасининг электрон онлайн-аукцион воситасида танлов савдоси орқали ғолиб деб топилганлиги тўғрисидаги баённомасига биноан ишончли бошқарувга берилади";


б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-иловада:


2-банддаги "Молия вазирлигида" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан келишган ҳолда" сўзлари билан ҳамда учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


I бўлим қуйидаги таҳрирдаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Ушбу Низом мақсадларида қуйидагилар инвестиция активларини ишончли бошқаришда фойда олувчи деб эътироф этилади:

республика мулки жумласига кирувчи давлат мулкини ишончли бошқарувга беришда Давактив агентлиги;

муниципал мулк жумласига кирувчи давлат мулкини ишончли бошқарувга беришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномаси шартларини томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига, ушбу Низом билан белгиланган хусусиятларга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгилайдилар";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш бўйича фаолият ва қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқариш бўйича фаолият қуйидагилар ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади:

Республика мулки жумласига кирувчи давлат мулки бўйича инвестиция активларининг бошқарув муассиси ва фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;

Муниципал мулки жумласига кирувчи давлат мулки бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси";


21-банддаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандаги "бошқарув муассислари" сўзларидан кейин "ва фойда олувчи" сўзлари билан тўлдирилсин;


31-бандда:

иккинчи хатбошисининг биринчи жумласидаги "тақдирлаш пули" сўзларидан кейин ", агар шартномада ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса," сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давактив агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-1-банддаги "кузатувчи кенгаш" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банднинг иккинчи хатбошиси биринчи жумласидаги "давлат пакетлари бўйича" сўзларидан кейин ", агар шартномада тақдирлаш пулини тўлашнинг ўзга манбалари назарда тутилмаган бўлса," сўзлари билан тўлдирилсин;


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонунчилик талабларига мувофиқ бўлган ҳамда инвестиция фондининг Кузатув кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд ушбу Низомда белгиланган тартибда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади";


35-банддаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банднинг иккинчи жумласидаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банддаги "Кузатувчи кенгаш" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банднинг учинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари тегишли келишикдаги "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банднинг еттинчи - тўққизинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари тегишли келишикдаги "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-бандда:

"а", "б", "е", "ж" ва "з" кичик бандлардаги тегишли келишикдаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари тегишли келишикдаги "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

"л" кичик банддаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-банднинг биринчи хатбошисидаги "Кузатувчи кенгаш" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-бандда:

учинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Молия вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари тегишли келишикдаги "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


47-банддаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банднинг биринчи хатбошисидаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


53-банддаги "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 - 24-моддаларида" сўзлари "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида" сўзлари билан алмаштирилсин;


56-банднинг биринчи хатбошисидаги "Кузатувчи кенгаши" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


59-банддаги "Кузатувчи кенгаш" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки, акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга оид битимлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича фонд биржалари ва тегишли лицензияларга эга бўлган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо қилиш ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга оид битимлар бундан мустасно".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагилар:

республика мулки жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги);

муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари давлат активларини ишончли бошқарувга бериш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон қарори билан белгиланган давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат акциялар пакетини (улушини) ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади";


б) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат активларини инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга бериш ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ваколатли органларнинг қарорларига асосан "E-auksion" электрон савдо платформасининг электрон онлайн-аукцион воситасида танлов асосида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Танловда иштирок этиш учун ишончли бошқарувчилардан аризаларни қабул қилиш ва танловни ўтказиш тартиби Давактив агентлиги томонидан белгиланади.

6. Давлат активларини ишончли бошқариш ҳуқуқи:

республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича унинг бошқариш муассиси, фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги ҳамда ишончли бошқарувчиси ўртасида;

муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активлари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ишончли бошқарувчи ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномага мувофиқ вужудга келади.";


в) 7-бандда:

биринчи хатбошисидаги "уни узайтириш имконияти билан бирга бир йил" сўзлари "тасдиқланган йиллик бизнес-режаларни бажариш шарти билан беш йилгача бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фойда олувчи тўғрисидаги кўрсатма";

тўртинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Давлат активларининг бошқарув муассислари давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай бу ҳақда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилиши шарт";


д) 10-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Давлат қимматли" сўзлари "Қимматли" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг" сўзлари "унинг бошқарув муассисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Давлат активларини бошқариш" сўзлари "Давактив" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа давлат активларини бошқарув муассисининг давлат акция пакетларини сақлаш ва уларни "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун ҳақ ушбу субъектлар томонидан тўланади";


е) 14-бандда:

ўнинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказини" сўзлари "тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини ва фойда олувчини" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг" сўзлари "тегишинча давлат активларини бошқариш муассисларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази" сўзлари "тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи - ўн бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"унга ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетлари бегоналаштирилиши тўғрисида давлат активларини бошқариш муассисларининг билдиришномаси олинганда икки иш куни мобайнида уни уларнинг "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш;

қайта ташкил этиш кунида ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини хабардор қилиш;

давлат активларининг бошқариш муассислари ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқарув шартномасини тузишни рад этган тақдирда давлатга тегишли акциялар пакети икки кун муддатда уларга қайтарилиши керак";

ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар чоракда давлат активларининг бошқариш муассислари ва фойда олувчи сифатида Давактив агентлигига Давактив агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда ишончли бошқарув тўғрисида ҳисобот тақдим этиш";


ж) 15-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази" сўзлари "давлат активларининг бошқариш муассислари" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) IV бобнинг номланишидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг" сўзлари "Давлат активларининг бошқариш муассислари ва республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича фойда олувчи сифатида Давактив агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази" сўзлари "Давлат активларининг бошқариш муассислари ва республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 17-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази" сўзлари "Давлат активларининг бошқариш муассислари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига" сўзлари "қонун ҳужжатларига асосан давлат активларининг бошқариш муассисларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари "Давактив агентлигининг ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 18-бандда:

иккинчи хатбошининг биринчи жумласидаги "тақдирлаш пули" сўзларидан кейин ", агар шартномада ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса," сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давактив агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 20-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг" сўзлари "Давлат активларини бошқариш муассисларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 22-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази" сўзлари "давлат активларининг бошқариш муассислари" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 23-банднинг "б" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциялар пакетларини бошқаришда - давлатга тегишли акциялар пакети унинг бошқариш муассисининг олди-сотди шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги билдиришномасига мувофиқ ишончли бошқарувчининг "депо" субҳисобварағидан унинг ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб, Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг акциялар пакети (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилиши тўғрисида буйруғи чиққан пайтдан бошлаб;

улушларни бошқаришда - тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари томонидан ишончли бошқарувчи билан олди-сотди шартномаси тузилганлиги, улуш (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилганлиги ҳақида Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг буйруғи чиққанлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб";


п) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:


а) 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий рeгламeнти 51-иловага мувофиқ";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


2-банддаги "(кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади)" сўзларидан кейин "шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) қарорларига" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат ташкилоти хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда, мазкур хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушига нисбатан акциядорнинг (иштирокчининг) вазифалари Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади";


9-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Агентлик ёки ҳудудий орган давлат ташкилотини ўзгартириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомани олгандан кейин беш иш куни ичида давлат ташкилотининг:

республика мулки ҳисобланганда унинг муассиси;

муниципал мулк бўлганда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига давлат ташкилоти муассисининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим бўлган давлат ташкилотини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади";

иккинчи - учинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар давлат ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш зарур бўлса, унинг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай, давлат ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини сақлаб қолиш тўғрисида тегишинча давлат ташкилотининг биринчи раҳбари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган ва давлат ташкилотини ривожлантиришни назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Котибияти раҳбари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига ёки юқори турувчи ташкилот томонидан, агар у бўлмаган тақдирда - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган тегишли дастур (мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) илова қилинган ҳолда асослантирилган хулосани тақдим этади";


10-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дастурда ёки тармоқ жадвалида белгиланган муддатларда чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси, давлат ташкилоти муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимлари хулосасига биноан, республика мулки ҳисобланганда давлат ташкилоти муассисининг (юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз тегишли давлат ташкилотини (таълим муассасалари, шу жумладан мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича таълим муассасалари бундан мустасно) хусусийлаштириш дастурига киритиши мумкин";


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг хусусийлаштирилмайдиган мол-мулки, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, янги вужудга келган хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) киритилмайди ҳамда ундан келгусида ўз вазифасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан текин фойдаланишга берилади";


28-банднинг учинчи хатбошидан ", баҳоловчи ташкилот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартирилаётган давлат ташкилотини баҳолашдан ўтказиш учун шартнома тузади" сўзлари чиқариб ташлансин;


31-банднинг учинчи хатбошиси "тарзда тасарруф этиш" сўзларидан кейин "ёхуд бошқача усуллар билан давлат мулкига нисбатан мажбуриятларни юзага келтириш (жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


33-бандда:

биринчи хатбошидан "баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда:

давлат унитар корхонаси хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда унинг мулки инвентаризациядан ўтказилиб, хўжалик жамияти устав фондининг (устав капиталининг) миқдори мулк баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда, солиқ органларига тақдим этилган охирги бухгалтерия баланси маълумотларига асосан;

давлат муассасаси хўжалик жамияти этиб ўзгартирилаётганда унинг мулки инвентаризациядан ўтказилиб, хўжалик жамияти устав фондининг (устав капиталининг) миқдори мулк баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда, давлат муассасаси мулкининг қолдиқ (баланс) қиймати бўйича белгиланади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


41-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мулкининг яхлитлигини ва бут сақланишини таъминлаш мақсадида ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг раҳбари ўз розилигига асосан ўзгартириш натижасида ташкил этилган хўжалик жамиятининг раҳбари этиб тайинланиши мумкин";


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамиятига ушбу Низомга 10-иловадаги электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери QR-код қўйилган ҳолда, Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади. Ушбу электрон шаклдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери жамиятга ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади";


1-иловада:

1-босқичнинг "Тадбирлар" устуни 3-бандидаги "ёхуд" сўзи "ёки муниципал мулк бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги 4-банд ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

3-босқичнинг "Тадбирлар" устуни 1-бандидаги "Баҳоловчи ташкилотнинг давлат корхонасини ёки муассасасини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи" сўзлари "Мулк баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда, солиқ органларига тақдим этилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 2-иловада:


3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Давлат акцияларини сотиш сотувчи томонидан давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ёки эмитентнинг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантирилган ва белгиланган тартибда республика мулки ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки муниципал мулк ҳисобланганда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат улуши сотиладиган эмитентларнинг рўйхатига) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастурлари деб аталади) асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига биноан схема бўйича амалга оширилади";


4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Давлат акцияларини сотиш биржа, шунингдек "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунда белгиланган бошқа усуллар орқали амалга оширилади";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Давлат акциялари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси, қолдиқ (баланс) ёки соф активлари қийматидан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.

Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга уч ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Давлат акцияларини инвестициявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотиш давлат акциялари эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошганда "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунда белгиланган бошқа усулларда амалга оширилади";


18-бандда:

тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси муниципал мулк ҳисобланган давлат акцияларини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорини қабул қилишдан олдин кўриб чиқади";

ўнинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан олдин "Республика мулки бўлган давлат улуши бўйича" сўзлари билан тўлдирилсин;


21-бандда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарорлари билан хусусийлаштириладиган муниципал мулк бўлган давлат акцияларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига келишиш учун киритилади";

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусийлаштириш дастури ваколати доирасида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Сотишга тавсия этилаётган давлат акциялари тўғрисидаги эълон (кейинги ўринларда эълон деб аталади) сотувчининг ва биржа савдолари ташкилотчисининг расмий веб-сайтида савдолар бошланишидан камида ўттиз кун олдин чоп этилади.

Байрам ва дам олиш кунларида савдолар ўтказилмайди. Савдо куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади.


қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:";

"34-1. Фонд биржасига чиқарилган давлатга тегишли акцияларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат савдо жараёнларида камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади";


40-бандда:

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат акцияларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бўйича биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой ичида харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоизи миқдоридаги ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган акциядорлик жамиятларнинг давлат акцияларини сотиб олган харидорларга, шунингдек, ушбу тоифадаги ҳудудда фаолият юритаётган "АА" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 35 фоиздан кам бўлган (бундан устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари харидор бўлган ҳоллар мустасно) (сотиб олиш учун депозитга қўйилган маблағни инобатга олган ҳолда) дастлабки тўлов амалга оширилган тақдирда, харидорга сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

Агар дастлабки тўлов суммаси ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган фоизлардан (миқдорлардан) кам бўлган ҳолатда, бир ойлик муддат тугаган кундан кейинги кундан бошлаб қолган суммага ҳар бир кун учун Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула бўйича кунлик фоизлар ҳисобланади";


қуйидаги мазмундаги 40-1-банд билан тўлдирилсин:

"40-1. Агар давлат акциялари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги электрон аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланганда чегирма беришни назарда тутувчи биржа битими тузилиб, харид тўловлари биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур битим тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади,

...
Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск