Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 21 /

Хизмат сафари қандай расмийлаштирилади ("СБХ" 21-сон, 2024 йил 21 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ХИЗМАТ САФАРИ ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом қоидалари қуйидагилардан ташқари бошқа барча ташкилот ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга:

q бюджет ташкилотлари;

q давлат мақсадли жамғармалари;

q бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;

q устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.

Ўз ташкилотингиз учун Хизмат сафарлари бўйича ички низомни ишлаб чиқишингиз ҳамда унда ходимларни хизмат сафарига жўнатиш тартиби, харажатларни қоплаш миқдорлари ва хизмат сафари билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни белгилашингиз мумкин.

Хизмат сафари учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак

Сиз ўзингизнинг ишингизда ходимларни иш сафарига жўнатиш схемасидан фойдаланишингиз мумкин.

Ходимни хизмат сафарига юбориш учун:

q иш режасини ишлаб чиқинг ва уни тасдиқлатинг. Сиз тайёр намунавий шаклдан фойдаланишингиз мумкин (Низомга 2-илова, 2.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚга илова);

q буйруқ чиқаринг, унда хизмат сафарининг мақсади, жойи, муддати ва бошқа маълумотларни кўрсатинг;

q корхона раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан (агарда бўлса) тасдиқланган ҳолда, белгиланган шаклдаги хизмат сафари гувоҳномасини беринг.

Агар бу компаниянинг ички тартиб-таомилларида назарда тутилган бўлса, ходимнинг бевосита раҳбарининг хизмат (ёзма ахборот) билдиргиси асосида буйруқ чиқаринг.

Хизмат сафарларига кетаётган шахсларни ва ташкилотингизга хизмат сафарига келаётган ходимларни махсус журналда ва ташкилотингизга хизмат сафаридан қайтган ходимларингизни рўйхатга олиш учун махсус журналлар юритинг. Журналларни электрон шаклда юритиш мумкин.

Журналларни юритишга масъул шахсни раҳбарнинг буйруғи билан тайинланг.

Бунда у кадрлар бўйича мутахассис, бухгалтер, офис-менежер ёки бошқа ходим бўлиши мумкин.

Бу шахс хизмат сафари гувоҳномаларида хизмат сафарига бориш ва келиш вақти тўғрисида ёзувларни қайд этади.


ВАЗИЯТ. Ходим бир кунга хизмат сафарига юборилмоқда

Хизмат сафарини расмийлаштириш керакми?

q Мазкур ҳолатда умумий қоидалар амал қилади. Бир кунлик хизмат сафарини одатий тартибда расмийлаштиринг:

q буйруқ чиқаринг;

q хизмат сафари гувоҳномасини ёзиб беринг;

q хизмат сафарига жўнатилаётган ходимларни қайд этиш журналига бу ҳақда ёзув киритиб қўйинг.



ХИЗМАТ САФАРИГА БУЙРУҚ ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ


Хизмат сафарига асос иш берувчининг ёзма қарори бўлганлиги боис, буйруқни ёки фармойишни расмийлаштиринг ва уни раҳбарга ёки бунга ваколатли бўлган бошқа шахсга имзолатинг.

Унда қуйидаги маълумотларни акс эттиринг:

q буйруқнинг санаси ва рақамини;

q ҳужжатнинг номини;

q ташкилотнинг тўлиқ номини;

q ходимнинг ўзи ҳақида, шу жумладан Ф.И.Ш., табель рақамини, лавозими ва таркибий бўлинма номини;

q хизмат сафари мақсадини;

q хизмат сафари манзилини. Вилоят марказига сафарда, ҳужжатда фақат шахарнинг тўлиқ номини, туман марказига ташриф буюрганда - вилоят номини, қишлоқ жойига борганда эса туман номини ҳам кўрсатинг;

q ходим хизмат сафарига юборилаётган корхонанинг тўлиқ номини;

q хизмат сафари муддати, сафарнинг бошланиш ва тугаш санасини;

q кундалик харажатларнинг миқдори, агар у корхонанинг ички ҳужжатида белгиланмаган бўлса;

q хизмат сафари шартларидан келиб чиқиб бошқа маълумотларни.

Агар сиз ходимни муайян ташкилотга эмас, балки ҳудудга хизмат сафарига юбораётган бўлсангиз, масалан, товарлар бозорининг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш учун, хизмат сафари тўғрисидаги буйруқда иш режимини кўрсатинг.

Муайян ташкилотга хизмат сафарига юбориладиган бўлса иш вақти тартибини кўрсатиш шарт эмас - мазкур ҳолатда ушбу ташкилотнинг иш вақти тартиби татбиқ қилинади (Низом 11-б., 2.08.2022 йилдаги 424-сон

...
Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск