ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.05.2024 й. 291-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 майдаги

291-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар

фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг (кейинги ўринларда - Уюшма) Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Уюшмада тузилади.


3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Уюшманинг шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Уюшмага ва Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондига ҳар йили ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашаридан тушадиган тушумларнинг 10 фоизи;

тизим ташкилотларининг соф фойдасидан 10 фоизи;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

ҳар йили бюджет параметрларида маҳаллаларнинг бошқарув тизими фаолиятини молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағларнинг бир қисми;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Уюшма Жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлигини назорат қилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш;

нуронийлар ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш;

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш;

"Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш;

"Маҳалла еттилиги" аъзоларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда улар орасида ўз фаолияти намунали ташкил этганларни рағбатлантириш;

кексалар ва фахрийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмалари, фуқаролар йиғинларининг биноларини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентарлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;

Уюшма тизимидаги ходимларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, хизмат сафарлари, шу жумладан, хорижий мамлакатларга ташрифларини, чет мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;

Уюшма фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ўтказиш ва ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;

маҳаллалар фаолиятига оид тайёрланган услубий ва амалий қўлланмаларни нашр этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш;

Уюшманинг аҳоли муаммолари масофадан тезкор қабул қилиниши ва кўриб чиқилишини мувофиқлаштириб борувчи "Call-марказ" ходимлари меҳнатига шартнома асосида ҳақ тўлаш;

маҳалла тизимида турли кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш;

маҳаллаларда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган фаолларни рағбатлантириш;

Уюшмага юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва миллий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

Уюшма ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳал этиш, шу жумладан, маҳалла тизимига оид материалларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш.


7. Уюшма марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ходимларини бюджет параметрларида маҳаллаларнинг бошқарув тизими фаолиятини молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағларнинг бир қисми ҳамда Жамғарма маблағлаларини шакллантиришнинг бошқа манбалари ҳисобидан қуйидаги тартибда моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш қўлланилади:

байрам кунлари муносабати билан ходимларни лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш;

ходимларга овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўловлар;

ходимларга транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик тўловлар;

Уюшма марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 80 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар;

туман (шаҳар) бўлимлари ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 50 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


8. Жамғарма маблағлари Уюшма раиси томонидан бошқарилади ва тақсимланади.

Бунда Жамғарма маблағларини сарфлаш Уюшма раиси томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан сарфланади.


9. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси молия йилида даромадлар прогнозидан ва келиб тушган маблағлардан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Қўшимча маблағлар келиб тушганда даромадлар ва харажатлар сметасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш орқали харажатлар амалга оширилади.


10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТЛАР

ТАҚДИМ ЭТИШ, НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


11. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.


12. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


14. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 май





























































Время: 0.1842
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск