ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2024 й. 287-сон "Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2024 й.

N 287




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

субсидия ажратиш бўйича тадбиркорга қўйиладиган талаблар, субсидия олиш учун мурожаат қилиш тартиби ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар;

мурожаатни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби, субсидия ажратишни рад этиш асослари.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низом асосида давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 май


































Время: 0.2101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск