ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги /

Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.05.2024 й. 287-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 16 майдаги

287-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига

айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун

субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган, юлдуз тоифасига эга бўлмаган мавжуд меҳмонхоналарни уч юлдузли тоифага айлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектига меҳмонхона хоналарини жиҳозлаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчадан фойдаланилади:


субсидия - Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектига мавжуд меҳмонхонани уч юлдузли тоифага айлантиргани учун меҳмонхонанинг ҳар бир хонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлар;


тадбиркор - Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган, уч юлдуз тоифасига эга бўлмаган мавжуд меҳмонхонани уч юлдузли тоифага айлантириш орқали меҳмонхона хоналарини жиҳозлаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти.


3. Субсидия Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан ажратилади.


4. Меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг давлат назорати Қўмитанинг "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК томонидан амалга оширилади.


5. Субсидия Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган ва тоифага эга бўлмаган меҳмонхона белгиланган тартибда уч юлдузли тоифага эга бўлганда ажратилади.


6. Тадбиркор субсидия олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги лозим.


7. Тадбиркорга уч юлдузли тоифага айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан йигирма миллион сўмдан субсидия ажратилади.



2-БОБ. ТАДБИРКОРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


8. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.


9. Тадбиркор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Тадбиркор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими тадбиркор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Субсидия олиш мақсадида тақдим этилган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлигига тадбиркор масъул ҳисобланади.


10. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг тадбиркор маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Тадбиркор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


11. Қўмита сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.


12. Қўмита Низомнинг 11-бандида белгиланган муддат ичида сўровномани кўриб чиқиб, субсидия бериш ёки субсидия беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.


13. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси ва хоналар фонди, жойлашган ери (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган тадбиркор (юридик шахс) номи ва СТИР ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.


14. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:

сўровномада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги;

тадбиркор ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларда кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;

бир марта субсидия тақдим этилган тадбиркор субсидия олиш учун такроран мурожаат қилганда.

Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


15. Тадбиркор субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб икки ой ичида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, субсидия олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.


16. Сўровнома такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


17. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган сўровнома янги берилган деб ҳисобланади.


18. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Қўмита тадбиркорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.


19. Субсидия бериш учун Жамғарма ҳисобидан маблағлар ажратилган тадбиркорлар рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.


20. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.


21. Тадбиркор субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхона хизматини кўрсатиши ва меҳмонхонага берилган юлдуз тоифасини сақлаб қолиши лозим.

Тадбиркор беш йил мобайнида меҳмонхона хизматларини ташкил қила олмаган ёки меҳмонхонанинг юлдуз тоифаси пасайган тақдирда, ажратилган субсидияни фаолият юритган даврига мутаносиб равишда чегирган ҳолда, қолган маблағларни Жамғармага қайтаради.

Жамғармага қайтариладиган маблағлар Қўмита қарорига мувофиқ тадбиркор томонидан Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.

Қўмита Жамғарманинг махсус ҳисобварағига қайтариладиган маблағлар тадбиркор томонидан белгиланган муддатда тўлиқ ўтказилмаган тақдирда, Қўмита маблағларни ундириш бўйича судга мурожаат қилади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда тадбиркордан қайтариш чораларини кўради.


22. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Тадбиркор ваколатли органларнинг ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига

айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар

учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Тадбиркор


Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали сўровнома билан мурожаат қилади.


Тадбиркорнинг хоҳишига кўра









2-босқич

Туризм қўмитаси


Сўровномани кўриб чиқади ва субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда Давлат хизматлари маркази ёки тадбиркорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.


10 иш кунда









3-босқич

Тадбиркор


Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.


2 ойдан кўп бўлмаган муддатда









4-босқич

Туризм қўмитаси


Сўровнома такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқиш.


5 иш кунда









5-босқич

 

Туризм қўмитаси


Тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.


10 иш кунда



       





Низомга

2-ИЛОВА



СЎРОВНОМА

I. Тадбиркор тўғрисида маълумот:


1. Юридик шахснинг номи тўлиқ номи


2. Юридик шахснинг СТИР


3. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили)


4. Телефон рақами


5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)


6. Банк реквизитлари


II. Меҳмонхона тўғрисида маълумот:


7. Меҳмонхона номи


8. Меҳмонхона жойлашган манзил


9. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами


10. Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами


11. Меҳмонхонадаги хоналарнинг сони


            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 май









































Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск