ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2024 й. 295-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2024 й.

N 295




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЙ МЕРОС АГЕНТЛИГИНИНГ

ИЛМИЙ-ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ҳамда нодир маданий меросни асраб-авайлаш, моддий маданий мерос объектлари ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ва ҳудудларни ишончли муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда юртимизда сайёҳлик салоҳиятини оширишда уларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги уч ой муддатда Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида электрон платформа ишлаб чиқсин ва унинг ишга туширилишини таъминласин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги электрон платформанинг эгаси (буюртмачиси) бўлиши ҳамда мазкур электрон платформани ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва уни доимий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 майдаги

295-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос

агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши

ТАРКИБИ

           

1. Т.К. Кузиев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси


2. И.Ш. Юсупов

-

"Маданий мерос объектлари реставрацияси" дирекциясининг Қашқадарё вилояти реставрация маркази директори, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Ш.Р. Пидаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори, тарих фанлари номзоди, тарихчи-археолог


4. М.М. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти директори


5. Ф.Ҳ. Усмонов

-

"Маданий мерос илмий-тадқиқот институти" давлат муассасаси Муҳандислик-конструкторлик бўлими бошлиги, лойиҳа бош конструктори


6. М.Н. Мумин-Ахунова

-

"Маданий мерос илмий-тадқиқот институти" давлат муассасаси Фарғона водийси бўйича лойиҳалаш бўлими бошлиги, бош архитектор лойиҳачи


7. Х.Т. Султонов

-

"Маданий мерос илмий-тадқиқот институти" давлат муассасаси Шаҳарсозлик, археология ва архитектура тарихи бўлими бошлиғи, археолог


8. Б.К. Рахманов

-

Тошкент архитектура-қурилиш университети Қурилиш муҳандислиги технологияси кафедраси доценти


9. А.Э. Куранов

-

"ARCHISAD ENGINEERING AND DESIGN" масъулияти чекланган жамияти бош архитектори

          

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорига, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда 3 нафаргача Кенгаш аъзосини ўзгартириш ҳуқуқи берилади.

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 майдаги

295-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорининг 3-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек унга 5 ва 6-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолияти ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 22 апрелдаги 209-сон қарорига илованинг 13-банди "г" ва "д" кичик бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 20 декабрдаги 1021-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектлари ва юнесконинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 15-илованинг 1-банди "г" кичик бандининг йигирма иккинчи - йигирма олтинчи хатбошилари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 59-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 4-илованинг 74-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига 5-илованинг 20-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 4-илованинг 102-банди.

         

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 май
















































































Время: 0.3566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск