ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Умумий қоидалар /Марказий банк Бошқарувининг 24.04.2024 й. 13/1-сон "Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.05.2024 й. 3513-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.05.2024 й.
N 3513
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
24.04.2024 й.
N 13/1
ҚАРОРИ
Тўлов тизимлари операторлари
ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов
тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни
таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида
содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
чораларини кўриш тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Киберхавфсизлик тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сон "Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 11 июндаги 13/10-сон "Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3268, 2020 йил 30 июн) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3268/1112-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Электрон технологияларини ривожлантириш маркази билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 22 май