ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2024 й. ПҚ-190-сон "Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2024 й.

N ПҚ-190



"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БЎКА ТУМАНИДА

ҚУВВАТИ 263 МВТ БЎЛГАН ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИНИ ҲАМДА ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ

ТАРМОҒИНИ ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

a) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "China Datang Overseas Investment Co. ltd." (Хитой Халқ Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда - Инвестор) ўртасида "Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) доирасида 2024 йил 25 январда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда - Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор:

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки баҳолаш бўйича жами 150 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

б) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижасида 2024 йил 25 январда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Битим) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:

Инвестор ишлаб чиқарилган электр энергиясини "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

Инвестор қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 12 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этиши;

Инвестиция лойиҳаси доирасида қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқлари Инвестор томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга топшириш мажбуриятини олиши;

Инвестор томонидан ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун сарфланган харажатлар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланиши;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Инвестор ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида тузилган Битим маъқуллансин.


3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга Инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

Инвестор томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвесторга, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.


7. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 621,0 гектар ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда Инвестиция шартномаси ва Битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин;

Энергетика вазирлиги томонидан мазкур бандда назарда тутилган ер участкаси қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Инвесторга ижарага берилишини таъминласин;

б) Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестор билан биргаликда бир ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент вилоятининг Бука тумани ҳудудида ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва Қишлок, хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш чораларини кўрсин;

в) Инвестор томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкаларини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.

Энергетика вазирлиги мазкур ер участкалари Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Инвесторга ижарага берилишини таъминласин.

Бунда Инвестор томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.


9. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинади;

қуёш фотоэлектр станциясини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади;

электр энергиясининг сотиб олиниши ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуришга сарфланган харажатлар бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади.


10. Инвесторнинг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Ташқи ишлар вазирлиги - жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги - жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги - хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтиришини) белгиланган тартибда таъминласин.


11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Битим доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-190-сон қарорига

ИЛОВА



"Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт

бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр

узатиш тармоғини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга

ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа

ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига

ўтказилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи

Контур рақами

Жами ер

участкаси

майдони

(гектар)


шундан:


лалми

ерлар


кўп йиллик

дарахтзорлар

бўз

ерлар


яйловлар


бошқа

ерлар


Бўка тумани

"Бўстон" МФЙ


10556к, 10589к, 10591к,

10603қ, 10612, 10613к


23

17,46

-

2,15

1,9

1,49

10506, 10556к, 10557, 10558,

10559, 10560, 10561, 10562,

10563, 10564, 10565, 10566,

10567, 10568, 10569, 10573,

10574, 10575, 10576, 10577,

10579, 10582, 10583, 10584,

10589к, 10591к


195,45

13,2

0,47

121,38

30,4

30

10608к, 10610, 10611,

10614, 10615к, 10616к


49,73

40,46

-

-

3,13

6,14

10503, 10504, 10505, 10507,

10510, 10543, 10544, 10545,

10546, 10547, 10548, 10550,

10551, 10552, 10553, 10554,

10555, 10613к, 10615к


352,82

195,14

-

8,8

116,94

31,94

Жами


621,0

266,3

0,5

132,3

152,4

69,6

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 май























































Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск