Внимание!

NB! Мазкур Техник регламент 2025 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.


Малое предприятие

Сведения об обновлении ЭСС / Новое в базе (май) /

Тамаки маҳсулотлари тўғрисида Техник регламент (ЎзР ВМ 18.05.2024 й. 290-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 майдаги

290-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотлари тўғрисида

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Мақсади ва қўллаш доираси


1. Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда - Техник регламент) Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига талабларни белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш, харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.


2. Мазкур Техник регламентнинг талаблари Техник регламентга 1-иловада келтирилган Техник регламент талаблари қўлланиладиган тамаки маҳсулотлар ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари рўйхатига мувофиқ тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тамғалаш, сақлаш, ташиш ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини тамғалашга нисбатан қўлланилади.


3. Техник регламент:

экспорт қилишга ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;

юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;

жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.


4. Тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилади.

Агар бошқа Техник регламентларда тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёки тамаки маҳсулотларининг айрим турларига талаблар белгиланган бўлса, у ҳолда ушбу тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёки тамаки маҳсулоти турлари уларга нисбатан қўлланиладиган барча техник регламентларнинг талабларига жавоб бериши керак.



2-§. Атамалар ва таърифлар


5. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:


идентификация - тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини мазкур Техник регламентни қўллаш соҳасига тааллуқли эканлигини аниқлаш;


идентификация қилиш натижаси - идентификация қилинадиган маҳсулот ва мосламаларни Техник регламентга 1-иловада келтирилган тамаки маҳсулотларига ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари турига тегишли ёки тегишли эмаслигини аниқлаш;


импорт қилувчи - норезидент бўлган хорижий ҳамкорлардан олинган тамаки маҳсулотларини ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарувчи, ушбу мосламаларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган шахс;


ингредиент - тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва тайёр тамаки маҳсулотларида, шу жумладан, ўзгартирилган шаклда мавжуд бўлган модда (хомашё бундан мустасно);


ишлаб чиқарувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан қонунчиликда белгиланган тартибда шуғулланувчи ҳамда ушбу мосламаларининг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик шахс, жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи;


ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартнома асосида ушбу ишлаб чиқарувчи номидан мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) бўйича ҳаракатларни амалга оширувчи ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритиш, шунингдек, тамаки маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқ келмаслиги учун жавобгар шахс;


кафолатланган сақлаш муддати - ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан транспортда ташиш ва сақлашга доир шартларга риоя этилган тақдирда, ишлаб чиқарувчи томонидан тамаки маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлиги кафолатланган сақлаш муддати (ойларда);


картриж (капсула) - никотин етказиб беришнинг ёпиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган, саноат усулида никотинли ёки никотинсиз суюқлик билан тўлдирилган ва фойдаланувчи томонидан қайта тўлдириш учун мўлжалланмаган бир марталик маҳсулот;


контейнер - никотин етказиб беришнинг очиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда ишлатиш учун махсус ишлаб чиқилган, фойдаланувчи томонидан мустақил равишда никотинли ва никотинсиз суюқлик билан тўлдириш (қайта тўлдириш) учун мўлжалланган кўп маротаба ишлатиладиган буюм.

Контейнер истеъмолчига электрон никотин етказиб беришнинг очиқ турдаги электрон тизими билан биргаликда (қурилманинг таркибий қисми сифатида) ёки никотинли ва никотинсиз суюқликни ўз ичига олган мустақил товар сифатида сотилиши мумкин;


лицензиар - товар белгисига бўлган ҳуқуққа эга, лицензия шартномаси асосида бундай товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи юридик ёки жисмоний шахс;


никотин - тамакининг барглари ва поялари таркибида мавжуд бўлган ёки синтез йўли билан олинган алкалоид;


суқма варақ - тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўрови ичига жойланган ва Техник регламентга зид бўлмаган маълумотлар жойлаштирилган варақ. Суқма варақдан истеъмолчи ўровнинг ташқарисида, жумладан, унинг қадоқлаш плёнкаси ёки бошқа шаффоф ўраш материали остида фойдаланишга йўл қўйилмайди;


тамаки - тамаки маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хомашё олиш мақсадида етиштириладиган, Nicotiana Tabacum ва Nicotiana Rustica турларига тегишли итузумдошлар оиласига мансуб бўлган Nicotiana навидаги ўсимлик;


тамаки маҳсулоти - чекиш, жумладан, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда чекиш, шунингдек, шимиш, чайнаш, ҳидлаш ёки бошқача усулларда истеъмол қилиш учун хомашё сифатида тўлиқ ёки қисман тамаки баргидан ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмларидан тайёрланган маҳсулотлар (қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган дори воситалари бундан мустасно).

Қуйидагилар тамаки маҳсулотлари жумласига киради:

таркибида хомашё сифатидаги тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлган маҳсулот. Чекиладиган маҳсулотлар (папирослар, сигаралар, сигареталар, сигариллалар (сигариталар), қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чилим учун тамаки, ингичка қирқилган, чекиладиган тамаки, трубка учун тамаки) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (носвой, тамакили снюс, ҳидланадиган тамаки, чайналадиган тамаки) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;

таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулот. Чекиладиган маҳсулотлар (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинли суюқликлар, никотин суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинли аралашмалар) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (никотинли снюс) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;

таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулот (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинсиз суюқликлар, никотинсиз суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинсиз қоришмалар);


тамаки маҳсулотининг блоки - тамаки маҳсулотларининг муайян миқдордаги истеъмол ўровларини ўз ичига олган гуруҳли истеъмол идиши бирлиги;


тамаки маҳсулоти ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламасининг номи (бренд) - ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган тамаки маҳсулоти ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаси белгиси;


тамаки маҳсулотининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўрови (қутиси) (кейинги ўринларда - истеъмол ўрови) - тамаки маҳсулотини ва (ёки) тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасини бевосита жойлаш ва уни охирги истеъмолчига реализация қилиш учун мўлжалланган, транспортда ташиш ва сақлашнинг тайёрловчи томонидан белгиланган шартларига риоя этилганда, кафолатланган сақлаш муддати ичида уларнинг истеъмол хоссалари сақланишини таъминлайдиган ўров;


тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари - таркибида никотин бўлган ёки никотин бўлмаган истеъмолчи томонидан нафас орқали ютиладиган аэрозолни (буғни, тутунни) олиш учун фойдаланиладиган электрон ёки бошқа асбоблар (мосламалар), шу жумладан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, тамакини қиздириш тизимлари, чилимлар, трубкалар, муштуклар, шунингдек, уларнинг таркибий қисмлари ва элементлари (бундан тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар мустасно);


тамға - маҳсулотни идентификациялаш ва у ҳақидаги маълумотларни истеъмолчига етказиш мақсадида қадоққа ёки ёрлиққа босиладиган матн, шартли белги ва (ёки) график тасвир кўринишидаги маълумот;


таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар - чекиш, шимиш, чайнаш, ҳидлаш ёки бошқача усулларда, шу жумладан, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари ёрдамида истеъмол қилиш учун фойдаланишга тайёрланган, таркибида никотин ёки унинг ҳосилалари, шунингдек, никотин тузлари, эритмалари бўлган маҳсулотлар, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотин мавжуд бўлган геллар (қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган дори воситалари ва таркибида никотин табиий ҳолда мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно);


тиббий огоҳлантириш - тамаки маҳсулоти ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламасининг истеъмол ўровига жойлаштириладиган тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги ахборот;


транспорт қадоғи - aгрегaциялaш жaрaёнидa истеъмoл ёки гуруҳли

...
Время: 0.0922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск