ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2024 й. ПҚ-188-сон "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2024 й.

N ПҚ-188



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

АТОМ ЭНЕРГИЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) директори мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;

б) Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

в) Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга атом энергияси соҳасидаги лойиҳалар доирасида:

лойиҳалар концепциялари, параметрлари ва шартларини ишлаб чиқишда зарур хизматларни, шу жумладан, маркетинг, муҳандислик ва бошқа хизматларни кўрсатишга ихтисослашган компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

хўжалик жамиятларини ташкил этиш (устав капиталида иштирок этиш) ва мазкур жамиятлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

иқтисодиёт тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этишга рухсат берилади.


3. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси Агентлик ҳузурида Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) этиб қайта ташкил этилсин.

Белгилансинки:

а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Жамғарманинг кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатиладиган, "Навоийуран" давлат корхонаси йиллик фойдасидан ҳисобланган дивидендининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари, имтиёзли кредитлари ва бошқа мақсадли маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағлари:

Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга;

Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга;

Агентлик ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан, хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини таъминлашга;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини, шу жумладан, ташқи инфратузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ Агентлик зиммасидаги вазифаларни амалга оширишга;

атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларида илғор ядро технологияларини жорий этиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга;

Агентликка хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этишга;

Агентлик фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этишга;

Агентлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.


4. Агентлик директорига:

юкланган топшириқ ва вазифаларни амалга ошириш доирасида консультантлар сифатида давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, илм-фан ва таълим муассасалари, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги етакчи халқаро ва чет эл компаниялари мутахассисларини тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан жалб этиш;

юқори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш, шунингдек, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан уларнинг меҳнатига миллий ёки чет эл валютасида (хориждаги ҳисобварақларга ўтказган ҳолда) ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


5. Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳак, тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўлланиши белгилансин.


6. Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси 26- ва 26/1-уйларда жойлашган бино ва иншоотлар Агентлик тасарруфида қолдирилсин.


7. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-188-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси

агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари


1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш.


2. Давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.


4. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


5. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, мазкур соҳадаги норма ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш.


6. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги чоралари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш.


7. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисмоний ҳимоясини таъминлаш чораларини кўриш.


8. Тасарруфидаги ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини тадқиқ этишга, жойлаштиришга, лойиҳалаштиришга, барпо этишга ҳамда улардан фойдаланишга оид ишларни ташкил этиш.


9. Фундаментал тадқиқотларнинг, илмий изланиш, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга, илғор технологияларни жорий этишга кўмаклашиш.


10. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиация ва ядро хавфсизлиги тизимини яратиш ҳамда такомиллаштириш.


11. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларидаги ядровий материаллар ва технологияларнинг, радиоактив материалларнинг тарқалиб кетмаслиги, шунингдек, радиация ҳамда ядро хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни амалга ошириш юзасидан чоралар кўриш.


12. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини, шу жумладан, чет элда ташкил этиш.


13. Аварияга оид ташқи ва ички режани ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш.


14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиациявий вазиятни мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган давлат тизимини ташкил қилишда ва унинг ишлашида иштирок этиш.


15. Ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича дастурларнинг шакллантирилишини ва рўёбга чиқарилишини таъминлаш устидан идоравий назоратни амалга ошириш.


16. Ядровий қурилмаларнинг ва (ёки) сақлаш пунктларининг бош (илмий, конструкторлик ва лойиҳалаштириш) ташкилотларини белгилаш, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.


17. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-188-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Атом энергияси агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Атом энергияси агентлиги












































































"Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси" ДК



Тошкент шаҳридаги "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети филиали























































Атом инжиниринг маркази-''Uzatom Worley Engineering" МЧЖ ҚК



Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармаси

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)





























        

Изоҳ: Агентлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 49 нафарни ташкил этади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 май
















































Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск