ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2024 й. ПФ-82-сон "Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.05.2024 й.

N ПФ-82



ОЛИЙ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИГА

БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТАЪЛИМ

КРЕДИТИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Олий ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талаба ва ўқувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари (кейинги ўринларда - таълим кредити) ажратишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартибини жорий қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

а) олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш;

б) таълим кредитини:

олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи "3" дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратиш ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).


2. Белгилансинки:

а) таълим кредити:

олий таълим ташкилотлари талабалари учун - талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш" (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва "Олий таълим жараёнларини бошқариш" (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;

профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун - ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "Профессионал таълим жараёнларини бошқариш" (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади;

б) ўз дастурий таъминотига эга бўлган олий ва профессионал таълим ташкилотлари таълим кредитини олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига ўз ахборот тизимини интеграция қилиши ёки улардан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.


3. Қуйидагилар:

а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йил 1 июлга қадар ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча олий ва профессионал таълим ташкилотларининг тўлов-контракт шартномаси "kontrakt.edu.uz" ва "prof.edu.uz" ахборот тизимлари орқали шакллантирилишини;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда 2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар таълим кредитини олиш учун аризаларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Таълим кредити" ахборот тизими (ta?lim-krediti.mf.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топшириш имконияти яратилишини;

"Таълим кредити" ахборот тизими Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 27 майдаги

ПФ-82-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сон Фармони 3-бандининг "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги ", шу жумладан сиртқи ва кечки" сўзлари "кундузги" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5203-сон қарорида:


а) номланиши ва муқаддимадан ", ўрта махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банднинг биринчи хатбошисида:

"2021/2022" рақамлари "2024/2025" рақамлари билан алмаштирилсин;

", ўрта махсус" ҳамда ", сиртқи ва кечки" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра таълим кредити 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

а) олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади;

б) олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average):

"3" дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади;

"3" ва ундан юқори бўлган тақдирда ва (ёки) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.

Бунда:

а) жорий ўқув йили учун таълим кредитини олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи (grade point average) аввалги ўқув йили якуни бўйича "Олий таълим жараёнларини бошқариш" (HEMIS) ахборот тизимидан олинади;

б) талабанинг фанларни ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи (grade point average) ва тегишли маълумотлари "Олий таълим жараёнларини бошқариш" (HEMIS) ахборот тизимида, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса "Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш" (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

в) нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ўз ахборот тизимларини "Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш" (kontrakt.edu.uz) ахборот тизимига интеграция қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-323-сон қарорида:


а) номланишидан ", ўрта махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банднинг биринчи хатбошисидан ", ўрта махсус" ҳамда ", сиртқи ва кечки" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average):

"3" дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади;

"3" ва ундан юқори бўлган тақдирда ва (ёки) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.

Бунда:

а) жорий ўқув йили учун таълим кредитини олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи (grade point average) аввалги ўқув йили якуни бўйича "Олий таълим жараёнларини бошқариш" (HEMIS) ахборот тизимидан олинади;

б) талабанинг фанларни ўзлаштиришининг ўртача кўрсаткичи (grade point average) ва тегишли маълумотлари "Олий таълим жараёнларини бошқариш" (HEMIS) ахборот тизимида, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса "Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш" (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

в) нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ўз ахборот тизимларини "Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш" (kontrakt.edu.uz) ахборот тизимига интеграция қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади";


г) 3-банддан ", ўрта махсус" сўзлари чиқариб ташлансин.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 май


"Халқ сўзи", 2024 йил 28 май




















































































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск