Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 22 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



1 МАЙДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, ГАЗГА ТАРИФЛАР ОШИРИЛДИ,

ЭНЕРГИЯ ИСТЕЪМОЛИ МЕЪЁРЛАРИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ


Бу Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида (16.04.2024 йилдаги 204-сон ВМҚ) назарда тутилган. Ҳужжатга мувофиқ ёқилғи-энергетика ресурсларига янги нархлар белгиланган, улар 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгариб боради. Шунингдек электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг ойлик базавий меъёрлари тасдиқланган, улар жорий йил 1 майдан амалга киритилди. Янги тартиб қабул қилиниши муносабати билан аҳолини нималар кутмоқда?



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ ИСТЕЪМОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ МЕЪЁРИ НИМА?


Энергия ресурслари истеъмолининг ижтимоий меъёри - бу электр энергияси ва газнинг белгиланган ҳажми бўлиб, у истеъмолчилар томонидан базавий (камайтирилган) тарифлар бўйича тўланади. Ижтимоий меъёрдан ортиқча истеъмол учун энг юқори тариф бўйича тўлов тўланади.



АҲОЛИ УЧУН ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ ИСТЕЪМОЛИНИНГ

ҚАНДАЙ ИЖТИМОИЙ МЕЪЁРИ БЕЛГИЛАНДИ?


2024 йил 1 майдан бошлаб ойлик истеъмолнинг ижтимоий меъёри қуйидагиларни ташкил қилади:

q электр энергияси:

200 кВт.с;

q табиий газ:

иситиш мавсумида - 500 куб метр, иситилмайдиган мавсумда - 100 куб метр.



ҚАЙСИ ОЙЛАР ИСИТИШ МАВСУМИГА КИРИТИЛАДИ?


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иситиш мавсумига октябрь-февраль ойлари, бошқа ҳудудларда - ноябрь-февраль ойлари киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март-сентябрь, бошқа ҳудудларда - март-октябрь ойлари иситилмайдиган мавсум деб ҳисобланиши лозим.



ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ МЕЪЁР

ДОИРАСИДАГИ БАЗАВИЙ ҚИЙМАТИ


Жорий йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун 1 кВт.с электр энергиясининг базавий қиймати 450 сўмни (оширилгунга қадар - 295 сўм), 1 куб метр газнинг базавий қиймати - 650 сўмни (оширилгунга қадар - 380 сўм) ташкил қилади. Энергия ресурслари истеъмолининг ҳажми белгиланган ижтимоий меъёрлар доирасидан ошган тақдирда тариф миқдори ҳам ошади. 1 майдан электр энергиясига базавий тариф 52,5%га, газга эса - 71%га оширилди.



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ


Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйларда яшовчилар учун белгиланган электр энергияси тарифлари

1 кВт.с қиймати, ойлик истеъмолдан келиб чиқиб, ошириб борилади.

Бир ойлик истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб, аҳолининг ушбу тоифасига 1 кВт.с учун қуйидаги тарифлар белгиланган:

q 200 кВт.с гача истеъмол қилинганда (ижтимоий меъёр) - 225 сўм;

q 201 дан 1 000 кВт.с гача - 450 сўм;

q 1 001 дан 5 000 кВт.с гача - 675 сўм;

q 5 001 дан 10 000 кВт.с гача - 787,5 сўм;

q 10 000 кВт.с ва ундан юқори бўлганда - 900 сўм.


Бошқа маиший истеъмолчилар учун белгиланган электр энергияси тарифлари

1 кВт.с қиймати, бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб, қуйидагича оширилади:

q 200 кВт.с гача истеъмол қилинганда (ижтимоий меъёр) - 450 сўм;

q 201 дан 1 000 кВт.с гача - 900 сўм;

q 1 001 дан 5 000 кВт.с гача - 1 350 сўм;

q 5 001 дан 10 000 кВт.с гача - 1 575 сўм;

q 10 000 кВт.с ва ундан юқори бўлганда - 1 800

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск