ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2024 й. ПҚ-186-сон "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2024 й.

N ПҚ-186



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти (кейинги ўринларда - Департамент);

Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг асосий вазифалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

a) Қўмита раисининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Департамент бошлиғи ҳисобланади;

б) Қўмитанинг мансабдор шахслари давлат назоратини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

Қўмитанинг назорати остидаги объектларга тўсқинликсиз кириш;

хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда олиб борилаётган ёки бахтсиз ҳодиса ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек, одамлар ҳаёти хавф остида қолганда уларни иш жойларидан олиб чиқиш;

ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

в) Қўмитанинг республика ҳудудларида қурилаётган ва фойдаланилаётган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳолатининг доимий назоратини таъминловчи ходимларининг жойлашуви бевосита мазкур объектларда амалга оширилади. Бунда, атом энергиясидан фойдаланиш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларини қурувчи ташкилотлар томонидан Қўмита ходимларининг яшаши ва уларга юклатилган функцияларни бажаришлари учун зарур шароитлар беғараз асосда таъминланади.


5. Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

a) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишдан қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда Қўмитага тушадиган маблағлар;

Қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахслардан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммасининг 40 фоизи миқдоридаги маблағлар;

Қўмита тизимидаги ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари маблағлари, донор ташкилотлар грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағлари:

Қўмита ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Қўмита фаолиятида ахборот технологияларини жорий этиш ва уларни модернизация қилиш;

Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

Қўмита ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;

радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида эксперт ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;

Қўмита фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.


6. Қўмита раисига:

Қўмита ходимларига улар фаолиятининг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланиши асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш тўловларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларни амалга ошириш учун хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компанияларни, шунингдек, хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


7. Қўмита:

a) бир ҳафта муддатда Департамент тузилмасини тасдиқласин;

б) Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Атом энергияси агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар республикада атом энергетикасининг ривожланиш даражаси ва халқаро нормалардан келиб чиқиб, Департаментнинг штат бирликлари сонини ошириш тўғрисидаги асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган Марказ фаолиятини 2024-2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш бўйича таклифларни, шунингдек, асосий вазифалари белгиланишини назарда тутган ҳолда Марказ тўғрисидаги низомни;

2024 йил 1 декабрга қадар халқаро молия институтлари ва консалтинг компанияларини тўғридан-тўғри жалб қилган ҳолда Қўмита фаолиятини ривожланган давлатларнинг саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлигини назорат қилиш соҳасидаги илғор тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:

саноат хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини юритиш йўналишида тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари;

Қўмитага замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш, унинг моддий-техник базасини модернизация қилиш, фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўмита марказий аппарати учун 3 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ҳамда ҳудудий инспекторлар учун 5 та енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


9. Қўмита оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Хадра мавзеси, 27-уйда жойлашган маъмурий бинонинг "А" блокидаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қаватларига жойлаштирилсин.


10. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-186-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,

радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

фаолиятининг асосий йўналишлари


1. Назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини ҳамда атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ягона давлат сиёсати юритилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.


2. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасида республика иқтисодиётининг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.


3. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


4. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш.


5. Саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизадан ўтказишни ташкил этиш.


6. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлигини декларациялаш тартибини ташкил этиш ва такомиллаштириш, техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш.


7. Саноат хавфсизлиги ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида тегишли фаолият турларини лицензиялаш.


8. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.


9. Техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш.


10. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш йўналишларида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш.


11. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


12. Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-186-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,

радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг

ташкилий тузилмаси

    




Илмий-техник кенгаш


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

















































Ҳудудий бошқармалар





Махсус саноат-техника инспекцияси





















































"Саноат хавфсизлиги" ДМ


"Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази" ДМ


"Контехназоратўқув" ДМ


"Саноат назорати лабораторияси" ДМ
















   

Изоҳ. Қўмита бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 110 нафар бўлиб, қайта ташкил этилаётган Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

     

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-186-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация

ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш

ҳамда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида

давлат назоратини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

      

T/р

     

Чора-тадбир номи

   

Амалга ошириш механизми

     

Ижро муддати

    

Масъул ижрочилар

     

1.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини, мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган Қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

август

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2.

Қўмита фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштиришни йўлга қўйиш.

1. Қўмита фаолиятини ташкил қилиш мақсадида унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик тузилмалари, штат бирликлари ва низомларини тасдиқлаш.


2024 йил

20 июль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қўмитага ўтказилаётган функциялар ва штат бирликларига мос равишда қайта тақсимлаш.


3. Қўмита ходимларининг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида амалга ошириш.


2024 йил

25 июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


Бунда, Қўмита раиси томонидан тасдиқланган Қўмитанинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун вақтинчалик харажатлар сметасига асосан молиялаштириш, истисно тариқасида, амалга оширилади.


2024 йил

25 июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


4. Қўмитанинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун уни тегишли малакали раҳбар ва мутахассис кадрлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдиришни таъминлаш.


2024 йил

октябрь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


3.

Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш.


1. Жамғармани ташкил қилиш, унинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2024 йил

август

3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

август


4.

Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган Қўмита ҳузуридаги "Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Марказ) фаолиятини 2024 - 2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш.


1. Марказ устави ва штатлари бўйича 2024 йил таклифларни, шунингдек, 2024-2026 йиллардавгуст Марказ фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

август


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Марказни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2024 йил

сентябрь


3. Марказнинг маъмурий бинога жойлаштирилишини таъминлаш.


2024 йил

сентябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков). Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


4. Марказни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.


2024-2026

йиллар


5. Марказда илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассислар иштирокида Илмий кенгашни ташкил қилиш.


2024-2026

йиллар

5.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида маълумотларни йиғиш, қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштиришни таъминлайдиган саноат хавфсизлигини масофадан назорат қилиш тизимини яратиш орқали дифференциал давлат назоратини жорий этиш.


1. Масофадан назорат қилиш тизимини 2025 йил ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлашянварьва ҳамда такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2025 йил

январь

Саноат, радиация ядро хавфсизлиги қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)


2. Масофадан назорат қилиш тизимини яратиш бўйича эксперимент ўтказиш.


2025 йил

март

3. Масофадан назорат қилиш юзасидан2025 ўтказилган эксперимент натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш.


2025 йил

май


6.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга нисбатан ихтиёрий асосда ўтказиладиган саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини жорий этиш.


1. Саноат хавфсизлигини бошқариш тизимини аудитдан ўтказиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


2025 йил

январь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларни мазкур аудитдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

март


3. Саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини ўтказувчи халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда аудиторларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкиллаштириш.


2025 йил

май


7.

Саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тизимини жорий этиш.

1. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.


2025 йил

январь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Ўрганиш натижалари бўйича Саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларни


2025 йил

март


8.

Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс-назорат тизимини йўлга қўйиш.


1. Қўмитада юзага келаётган коррупциявий ҳолатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш,

аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.


Доимий


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Илғор хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибасини ўрганиш.


2024 йил

декабрь


3. Қўмитадаги коррупциявий ҳолатларнинг хавфини камайтиришга йўналтирилган чора- тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш.


2025 йил

февраль


9.

Лифтларнинг турига қараб уларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилаш, уларнинг юкларни ташиш, ёнғин хавфсизлиги ва шахтада фойдаланилиши талабларига мувофиқлигини декларациялаш орқали тасдиқлаш бўйича янги тизимни яратиш.


1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.


2024 йил

июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги (А. Ташкулов),


2. Халқаро, хусусан Европа Иттифоқи тажрибасини ўрганган ҳолда лифтлар, уларнинг мосламалари, сифати ва хавфсизлигига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.


2024 йил

июнь

3. Амалиётга янги тизимни жорий этишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Джуманазаров)


10.

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш.


1. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан саноат хавфсизлиги соҳасидагиэксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.


2024 йил

май


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Ўрганиш натижалари бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь


11.

Махсус саноат-техника инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Махсус саноат-техника инспекцияси тўғрисидаги низомни Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.


2024 йил

июль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов)


2. Махсус саноат-техника инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига номзодлар тўғрисидаги маълумотларни Мудофаа вазирлигига келишиш учун киритиш.


2024 йил

июнь


3. Амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли "йўл харитаси"ни тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


4. Махсус саноат-техника инспекцияси фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш.


Доимий


12.

Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари тўғрисидаги низомни "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.


2024 йил

июль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, "Ўзметкомбинат" АЖ (Р. Пирматов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (3. Нарзуллаев)


2. Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодлар тўғрисидаги маълумотларни "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга келишиш учун киритиш.


2024 йил

июнь


3. Амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли "йўл харитаси"ни тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


4. Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш.


Доимий


13.

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш.


2024 йил

июль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Қўмита ходимларини махсус формали кийим-бош билан таъминлашни назрда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

сентябрь


14.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш.


1. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.


2024 йил

июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги (А. Каримов)


2. Ўрганиш натижалари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка оид нормаларни қайта кўриб чиқиш, шу жумладан кучайтириш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарималарни солиш институтини жорий этиш;

Қўмита ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш.


2024 йил

ноябрь


15.

Лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.


1. Лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва тегишли чоралар кўриш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2. Аттракционлар фаолиятини масофавий назорат қилиш, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш имкониятини берувчи "attraksionnazorati" электрон платформасини яратиш.


2024 йил

август


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Каримов)


16.

Республикадаги барча хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис- техник ходимлари "Контехназоратўқув" ДМнинг "Саноат хавфсизлиги" ўқув курсларида ўқитилишини ташкил этиш.


1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинҳбар ва муҳандис-техник ходимларини "Контехназоратўқув" ДМнинг "Саноат хавфсизлиги" ўқув курсларида ўқитиш бўйича режани тасдиқлаш ва амалга ошириш.


2024 йил

июнь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси


2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ва билим синовларидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш юзасидан норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

ноябрь


     

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-186-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация

ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Радиация ва ядро

хавфсизлиги департаментининг асосий вазифалари


1. Радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, ушбу объектларнинг хавфсизлигини ва жисмоиний ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг ҳисобига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.


3. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


4. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга киритиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш.


5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва ушбу соҳадаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.


6. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил этиш.


7. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни амалга ошириш.

        

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 май


































































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск