ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2024 й. ПҚ-195-сон "2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2024 й.

N ПҚ-195



2024 ЙИЛГИ ФУТЗАЛ БЎЙИЧА ЖАҲОН

ЧЕМПИОНАТИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2023 йил 23 июнь куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (кейинги ўринларда - ФИФА) Кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати (кейинги ўринларда - Жаҳон чемпионати) Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди.

Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида 2024 йил 14 сентябрь - 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;

2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташкилий қўмитага (А.Арипов) қуйидаги вазифалар юклансин:

Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Андижон, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида Жаҳон чемпионати ўтказиладиган жойлар замонавий техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

Андижон, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида маданий тадбирлар ва хорижий меҳмонларнинг саёҳатини ташкил этиш;

Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларни ободонлаштириш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларда спорт объектлари ва меҳмонхоналарнинг тайёргарлигини таъминлаш.

Бунда Ташкилий қўмитага ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорларни қабул қилиш ваколати берилади.


3. Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш мақсадида:

а) Спорт вазирлиги Андижон, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ташкилий қўмитанинг Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил қилиш билан боғлиқ кўрсатмалари бажарилишини таъминласин;

б) Туризм қўмитаси (У.Шадиев) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов) билан биргаликда:

Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда матбуот анжуманларини ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўрсин;

2024 йил июнь ва август ойларида Жаҳон чемпионати бош соврини -Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб "Trophy experience" футзал тури маршрутини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини ташкил этсин.


4. Белгилансинки, Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар қуйидаги тартибда молиялаштирилади:

а) Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчилари ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини Тошкент шаҳридаги аэропортда кутиб олиш ва кузатиш, хизмат автотранспорт воситалари ажратиш;

Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш ва расмий очилиш (Opening ceremony) маросимлари ҳамда матбуот анжуманларини ташкил этиш ва ўтказиш;

Жаҳон чемпионати учун тарғибот материалларини (видеороликлар, тарқатма материаллар, баннерлар ва бошқалар) тайёрлаш ва чоп этиш;

Андижон, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида расмий хорижий меҳмонлар, иштирокчилар, уларга бириктирилган гид-таржимон ва волонтёр кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ (Local Organization Committee) аъзоларининг марказлашган ҳолда овқатланишини ташкил этиш;

Жаҳон чемпионати спорт объектларини ижарага олиш, безатиш (баннерлар, LED мониторлар ва бошқалар) ҳамда ахборот-кўнгилочар тизим (Infotainment) учун ФИФА талабномаси асосида зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш;

Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш;

Халқаро трансляция маркази ФИФА талабларига мувофиқ фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган техника воситалари билан таъминлаш;

Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "Хавфсизлик концепцияси"га мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналарни харид қилиш;

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектларини умумий суғурта (мулкий ва жавобгарлик) қилиш ҳамда ФИФА ходимлари учун ҳаётни суғурта (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти) қилиш харажатларини қоплаш;

б) Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

хорижий меҳмонлар, Ташкилий қўмита аъзоларининг республика ҳудудида ҳаракатланиши учун авиа ва темир йўл чипталарини харид қилиш;

Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонлар иштирокини таъминлаш;

Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеороликни тайёрлаш;

Жаҳон чемпионати бош соврини - Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб "Trophy experience" футзал турини ташкил этиш;

Жаҳон чемпионатини хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш;

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоа аъзолари ва расмий меҳмонлар жойлаштирилиши белгиланган меҳмонхоналарга "Хавфсизлик концепцияси"га мувофиқ техник ускуналарни харид қилиш;

в) Андижон, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан:

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ҳамда тадбир ўтказиш учун тайёр ҳолга келтириш;

аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш;

хорижий иштирокчилар, уларга бириктирилган гид-таржимон ҳамда волонтёр кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларини Андижон, Бухоро ва Тошкент шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланиши учун транспорт воситалари билан таъминлаш.

Андижон, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ҳафта муддатда мазкур кичик бандда кўрсатиб ўтилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига таклиф киритсин.


5. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномасига асосан уч ой муддатда Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахсларни идентификацияловчи ва чипталарни замонавий технологиялар (QR-код) ёрдамида рўйхатга олувчи ва текширувчи махсус онлайн платформа ишлаб чиқсин.

Бунда, платформани ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш учун махсус ускуналар (мослама)ни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда мазкур платформа беғараз равишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтказилади.


6. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига асосан:

а) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З.Нарзуллаев) 2024 йил август - октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилсин;

б) Транспорт вазирлиги (И.Махкамов):

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоа аъзоларининг спорт объектлари ва машғулот майдонларига бориб келиши учун алоҳида автобуслар ажратсин;

Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш чораларини кўрсин.


7. Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳокимликларининг:

Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуасини Андижон давлат университети балансига;

Бухоро шаҳридаги универсал спорт мажмуасини Бухоро давлат университети балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Андижон ва Бухоро вилояти ҳокимликлари мазкур бандда кўрсатилган универсал спорт мажмуаларида қурилиш-монтаж ишлари тугалланганидан сўнг ушбу мажмуалардан фойдаланиш бўйича рухсатнома олиш ҳамда тегишли ҳудуди билан биргаликда топшириш, Андижон ва Бухоро давлат университетлари эса қабул қилиб олиш чораларини кўрсин.


8. Белгилансинки:

Андижон ва Бухоро шаҳарларидаги универсал спорт мажмуаларидан Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказишда беғараз фойдаланилади ҳамда келгусида ушбу объектлардан жисмоний маданият ва спорт фаолияти таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

универсал спорт мажмуаларининг жорий фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, бино-иншоотларни сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари тегишлилиги бўйича Андижон ва Бухоро давлат университетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда:

2024 йил 1 июлга қадар ФИФА томонидан белгиланган талабларга асосан Жаҳон чемпионати учрашувларини эфирга узатиш ҳуқуқи учун лицензия олиш масаласини ҳал қилсин;

2024 йил 1 июлга қадар Жаҳон чемпионатини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиарежани ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси А.А. Азизов ҳамда Андижон, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 майдаги

ПҚ-195-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024 йилги футзал бўйича Жаҳон

чемпионатига тайёргарлик кўриш ва

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

          

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. А.А. Азизов

-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. А.И. Икрамов

-

спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири


5. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


6. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


7. А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


8. Б.О. Саидов

-

ташқи ишлар вазири


9. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


10. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


11. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


12. А.Ҳ. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


13. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


14. У.Р. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси


15. А.К. Кўчимов

-

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори


16. А.А. Джурабаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпания раиси


17. Ш.К. Абдурахманов

-

Андижон вилояти ҳокими


18. Б.К. Зарипов

-

Бухоро вилояти ҳокими


19. Ш.Б. Умурзаков

-

Тошкент шаҳри ҳокими


20. Ш.Ш. Худайкулов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси


21. Ж.О. Умарходжаев

-

"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси в.б.


22. З.Ғ. Нарзуллаев

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси


23. Р.С. Ирматов

-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Ташкилий қўмита масъул котиби

         

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

      

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 майдаги

ПҚ-195-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига

тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

          

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Муддат

Молиялаштириш

манбалари

 

Масъул ижрочилар

1.

2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатини (кейинги ўринларда - Жаҳон чемпионати) ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш.


1. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.


2. ФИФА тавсиясига кўра махсус 6 жуфт футзал дарвозасини харид қилиш.


3. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган 3 та спорт объектига футзал дарвозаларини ўрнатиш.


4. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш чораларини кўриш.


2024 йил

август

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2.

Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеоролик тайёрлаш.


1. ФИФА мутахассислари тавсиясига кўра Жаҳон чемпионатининг расмий видеоролигини тайёрлаш.


2024 йил

июнь


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2. Ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот ташкил қилиш.


2024 йил

июнь-

октябрь


3.

ФИФАнинг хавфсизлик талаблари бўйича тренинглар ташкил қилиш.


1. Тренинглар ўтказиш муддатларини белгилаш ва иштирокчиларни жалб қилиш.


2. Андижон, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия вакиллари учун тренинг ташкил қилиш.


2024 йил

июнь-

август


-

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


4.

Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари, матбуот анжуманларини ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Иштирокчилар рўйхатини тузиш ва уларни жалб қилиш.


2. Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ва матбуот анжуманларини ташкил этиш.


2023 йил

июнь-

октябрь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов), Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахманов), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)

      

3. Аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш.


Маҳаллий бюджет

маблағлари


5.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлислар учун қулайликлар яратиш.


1. Бухоро, Фарғона, Тошкент халқаро аэропортида Жаҳон чемпионати иштирокчилари, мухлислари учун шарт-шароитларни яхшилаш ва замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.


2. Ахборот белгиларини ўрнатиш.


3. Бухоро, Фарғона ва Тошкент халқаро аэропортларида ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ штаб ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


2024 йил

август-

октябрь


Ижрочилар маблағлари


"Uzbekistan Airports" АЖ (Ж.Умарходжаев), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)


4. Хорижий иштирокчилар ва меҳмонлар учун маҳаллий авиақатновларга белгиланган тартибда жойларни банд қилиш.


"Uzbekistan Airways" АЖ (Ш. Худайкулов)


5. Хорижий иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига белгиланган тартибда темир йўл чипталари захирасини яратиш ва расмийлаштириш.


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З.Нарзуллаев)


6.

Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш.


1. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий иштирокчилар ҳамда расмий меҳмонларни виза йиғимларидан озод қилиш ҳамда визаларнинг Бухоро, Фарғона ва Тошкент халқаро аэропортларида бепул расмийлаштирилишини таъминлаш.


2. Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг ходимларини ажратиш.


3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий VIP меҳмонларга йўлланадиган таклифномаларни дипломатик каналлар орқали хориж томонга етказиш.


2024 йил

август-

октябрь


Ижрочилар маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), "Uzbekistan Airports" АЖ (Ж.Умарходжаев), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


7.

Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига олий таълим муассасаларидан волонтёрлар ва таржимонларни (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жалб этиш.


1. Олий таълим муассасаларидан волонтёрлар ва таржимонлар (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жамоаларини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2. Жаҳон чемпионати даврида хорижий меҳмонлар учун олий таълим муассасаларидан жалб этилган волонтёрлар ва таржимонларни фанларни кейинчалик ўзлаштириш шарти билан ўқув машғулотларидан озод этиш чораларини кўриш.


2024 йил

август


3. Олий таълим муассасаларидан волонтёрлар ва таржимонлар учун ўқув тренинглар ташкил қилиш ҳамда зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2024 йил

сентябрь-

октябрь


8.

Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тиллар бўйича синхрон таржимонларни ажратиш.


1. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига мувофиқ, Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тиллар бўйича синхрон таржимонларни ажратиш.


2. Синхрон таржимонларнинг овқатланишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ҳаракатланиши учун тегишли транспорт воситаларини ажратиш.


2024 йил

август-

октябрь


Туризмни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги

(Б.Саидов), Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


9.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиш.


1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналардаги тиббиёт хоналарини ФИФА талабларига мувофиқ тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.


2. Аккредитациядан ўтган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган шифохоналардаги алоҳида тиббиёт бўлимларида яшил йўлакчалар ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатувчи малакали тиббиёт ходимларини бириктириш.


2024 йил

август-

октябрь


Ижрочилар маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


10.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш.


1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.


2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда тегишли асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш.


2024 йил

август-

октябрь


Ижрочилар маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев)


11.

Жаҳон чемпионати доирасида фойдаланиш учун тарғибот материалларини (тарқатма материаллар, буклетлар ва бошқаларни) тайёрлаш.


1. Жаҳон чемпионатида фойдаланиш учун тарқатма материаллар дизайнини ишлаб чиқиш.


2. Жаҳон чемпионати моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тарқатма материаллар тайёрлаш.


3. Тарқатма материаллардан Жаҳон чемпионати давомида фойдаланиш.


2024 йил

июнь-

октябрь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)

12.

Жаҳон чемпионати бош соврини - Жаҳон кубогини оммага таништириш маросимини ўтказиш.


1. "Trophy tour" маросимини ташкил этишда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни жалб этиш.


2. Ташриф буюрувчилар рўйхатини шакллантириш ва ташриф дастурини ишлаб чиқиш.


3. "Trophy tour" маросимини юқори савияда ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2024 йил

июнь-

август


Туризмни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


13.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари учун бепул "Wi-Fi" ҳудудларини ташкил этиш.


Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва меҳмонлари жойлашадиган VVIP, VIP зоналар, меҳмонхоналар, анжуман заллари, спорт объектлари, машғулот майдонлари ва матбуот марказида бепул "Wi-Fi" ҳудудларини ташкил этиш.


2024 йил

август-

октябрь


Маҳаллий бюджет маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахманов), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)


14.

Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросимини (Opening ceremony) белгиланган тартибда ўтказиш.


1. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросими дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда очилиш маросимининг маданий дастурида ФИФАга аъзо мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи куй ва қўшиқларни инобатга олиш.


2. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчиларини ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини халқаро тадбирга жалб қилиш чораларни кўриш.


2024 йил

июль


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)


3. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросимини ташкил қилиш.


2024 йил

сентябрь


15.

Жаҳон чемпионатининг расмий маросимларини ташкил этиш.


1. Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2024 йил

август


Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2. Тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш учун таниқли санъаткорлар иштирокини белгиланган тартибда (шартнома асосида) таъминлаш.


2024 йил

сентябрь-

октябрь


16.

Жаҳон чемпионати муносабати билан тезюрар поездларни брендинг (безаш) қилиш.


Тошкент - Самарқанд - Навоий - Бухоро йўналишларидаги тезюрар поездларни Жаҳон чемпионати бренди билан безатиш чораларини кўриш.


2024 йил

август

Ижрочилар маблағлари


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З.Нарзуллаев)


17.

Жаҳон чемпионатини ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш.


1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни ўрганиш.


2. Ўрганиш натижалари бўйича ФИФАнинг хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "Хавфсизлик концепцияси"ни ишлаб чиқиш.


3. Жаҳон чемпионати мусобақалари, расмий футбол тўпини, логотипини, тимсолини (маскот) оммага таништириш маросимлари, "Trophy experience" футзал тури ҳамда матбуот анжуманларида хавфсизлик талабларини таъминлаш.


2024 йил

август-

октябрь


-


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев)


4. Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "Хавфсизлик концепцияси"га мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналарни харид қилиш.


Туризмни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси (У.Шадиев), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


18.

Жаҳон чемпионатини ёритиш ишларини ташкил қилиш.


1. Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг халқаро трансляция марказини ташкил этиш.


2024 йил

июнь


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Джурабаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р.Ирматов)


2. Тошкент шаҳри, Андижон ва Бухоро вилоятларидан эфир сигналларини қабул қилиш ҳамда узатиш чораларини кўриш.


3. Жаҳон чемпионатини тарғиб этувчи видеороликлар намойиши учун томошабинлар учун қулай бўлган пайтни инобатга олиб, телеканалларда эфир вақтини ажратиш.


4. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш.


2024 йил

август-

октябрь


Туризм қўмитаси (У.Шадиев)

5. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Жаҳон чемпионати веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш.


Туризмни қўллаб-

қувватлаш жамғармаси маблағлари


      

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 май























































































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск