ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Таълим тўғрисида /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2024 й. ПҚ-197-сон "Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.05.2024 й.
N ПҚ-197
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СПОРТ
АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Юқори малакали спорт кадрларини замон талабларидан келиб чиқиб мутлақо янги шароитларда тайёрлаш, янги авлод спортчилари ва тренерларини етиштириш орқали спортдаги ютуқларимизни янада кенгайтириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш мақсадида:
1. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Спорт вазирлиги ҳузуридаги Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (кейинги ўринларда - Академия)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Амалдаги юридик шахс мақоми ҳамда молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Академия ҳузурига ўтказилсин:
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш;
кадрларни тайёрлаш жараёнига хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш ҳамда илмий асосланган методикаларини яратиш;
спорт соҳасида комплекс илмий тадқиқотлар, экспериментлар ҳамда лаборатор синовлар ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий ўқитиш механизмларини жорий этиш;
республикада спорт соҳасида замонавий назария ва амалиёт тизимини жорий қилиш усуллари ҳамда хусусиятларини ўрганиш орқали юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаб бориш;
мусобақалар натижаларини чуқур илмий ёндашув асосида таҳлил қилиб бориш, улар натижасида спортдаги ютуқларни янада кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон давлат спорт академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон давлат спорт академиясида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Академияда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади;
Академия Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади;
Академия давлат олий таълим муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятида Спорт вазирлигига ҳисобдордир;
Академияга талабаларни қабул қилиш параметрлари Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси доирасида белгиланади;
Академия талабаларининг контингенти, биринчи навбатда, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича сўнгги бир йилда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган олимпия ва паралимпия коллежлари, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари орасидан уларнинг спорт натижаларига қараб, саралаш (селекция) асосида шакллантирилади.
Бунда, Олимпия ва паралимпия коллежларидан саралаб олинган битирувчилар Академияга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади;
Академия битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади;
Академия талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади;
Академияда спорт турлари бўйича таҳсил олаётган талабаларни яшаш учун зарурий жиҳозлар ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаси билан таъминлашда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари нормативлари татбиқ этилади;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Академия ректорининг тавсиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бунда, Академия ректори Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятини ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
6. Академияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Академиянинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талабларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;
илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида спорт таълими жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишларини белгилаш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда уларнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Спорт вазирлиги билан биргаликда Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан хорижий мутахассисларни, шу жумладан, маҳаллий юқори малакали профессор-ўқитувчиларни, терма жамоа тренерларини жалб қилиш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда белгилаш;
чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун миллий валютада бориш-келиш авиачипталарини (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда кўпи билан икки марта) харид қилиш ва меҳмонхонада яшаш харажатларини тўлаш;
спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича хорижий шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимлар, шартномалар тузиш;
7. Белгилансинки:
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятини ривожлантириш бўйича кузатув кенгашига, зарур ҳолларда, Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;
Академия битирувчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 6 йилга берилади;
Академияни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, уч йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин - мутахассислиги бўйича раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.
8. Спорт вазирлиги (А.Икрамов) 2025/2026 ўқув йилига қадар:
Академиянинг уставини ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Академиянинг факультетлари ва кафедралари шакллантирилишини, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимларга ҳамда таълим тизимида илмий-амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ Академия тузилмаси тасдиқланишини таъминласин.
9. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йилдан бошлаб Академия фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ барча харажатлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
10. Спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки, Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
Спорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилига қадар Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Белгилаб қўйилсинки, спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.
12. Инновацион ривожланиш агентлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг долзарб йўналишларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари учун белгиланган тартибда давлат буюртмасини шакллантирсин ва ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиб борсин.
13. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-269-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 28 майдаги
ПҚ-197-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат спорт академиясининг ташкилий
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон давлат спорт академияси |
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқотлар институти |
Давлат спорт тиббиёти илмий амалий маркази |
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари
|
Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази |
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
Президентининг
2024 йил 28 майдаги
ПҚ-197-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат спорт академиясида ташкил
этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари
ва магистратура мутахассисликлари
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Йўналиш ва мутахассисликлар
|
Бериладиган малака
|
Таълим муддати
|
I. БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
|||
1. |
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) |
Тренер |
4 йил |
2. |
Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт) |
||
3. |
Спорт менежменти |
Спорт менежери, спорт таҳлилчиси |
4 йил |
II. МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ
|
|||
1. |
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) |
Тренер, спорт соҳасида ташкилий бошқарув мутахассиси |
2 йил |
2. |
Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт) |
||
3. |
Спорт ҳуқуқи |
Спорт ҳуқуқшуноси |
2 йил |
4. |
Спорт менежменти |
Спорт менежери |
2 йил |
5. |
Спорт маркетинги |
Спорт маркетологи |
2 йил |
6 |
Спорт психологияси |
Спорт психологи |
2 йил |
Изоҳ. Мазкур рўйхатдаги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Ўзбекистон давлат спорт академиясида мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб ташкил этилади.
Президентининг
2024 йил 28 майдаги
ПҚ-197-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат спорт академияси
фаолиятини ташкил этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 29 май