ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2024 й. ПҚ-187-сон "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2024 й.

N ПҚ-187



ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ

СОҲАСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кон-геология соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) мансабдор шахслари давлат назоратини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

Инспекциянинг назорати остидаги объектларга тўсқинликсиз кириш;

тоғ-кон, металлургия, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳаларида, шу жумладан нефть ва газ соҳасида геология-қидирув ишлари, углеводород хомашёсини қазиб олиш (кончилик) ва қайта ишлаш ишлари, портлатиш ишларини бажаришда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини ва ер ости сувларидан фойдаланилишини назорат қилиш;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда олиб борилаётган ёки бахтсиз ҳодиса ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш;

ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.


3. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

a) жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Бунда фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Инспекциянинг сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;

б) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг расмий веб-сайтида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида хизмат кўрсатиш бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича "Геомониторинг" ахборот тизими доирасида "Кон-геология хизматлари" модули жорий этилади ва унда ушбу соҳада фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтинги юритилади.

Бунда:

кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги электрон ҳисоботларни ахборот тизимлари орқали тасдиқлашга фақат "Кон-геология хизматлари" модулида рейтинги юритиладиган маркшейдерлик фаолиятини юритувчи ташкилотларга рухсат этилади;

қаттиқ фойдали қазилмалар конлари ва истиқболли участкаларини ўрганиш юзасидан мониторинг Инспекция томонидан амалга оширилади, мазкур тадбирлар эса Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган, кавлаб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни сохталаштиришга йўл қўйган ер қаъридан фойдаланувчилар ҳамда маркшейдерлик ташкилотлари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва таъсисчиларига нисбатан Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузувчилар реестри юритилади ва "Кон-геология хизматлари" модулида жойлаштириб борилади;

Реестрга киритилган ташкилотлар унга киритилган кундан бошлаб бир йил давомида қонунчиликни бузиш ва маълумотларни сохталаштиришга такроран йўл қўймаган тақдирда, уларга оид маълумотлар Реестрдан чиқарилади.


4. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда норуда фойдали қазилма конларини аукцион савдоларига чиқаришда тегишли ер участкалари тоифаларини ўзгартириш ҳамда зарур ҳужжатлар тўпламини мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги:

"Геология-маркшейдерлик хизмати" МЧЖга тегишли Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафий кўчаси, 70-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларни оператив бошқарув ҳуқуқи ҳамда Жамиятнинг бошқа асосий воситаларини Инспекцияга текинга ўтказган ҳолда, ушбу Жамиятни тугатиш чораларини кўрсин. Бунда, Жамиятнинг ходимлари уларнинг розилиги асосида Инспекцияга ўтказилиши назарда тутилсин;

"Ўзбек геология қидирув" АЖ унинг тасарруфига "Регионалгеология" давлат муассасасининг тегишли активларини баланс (қолдиқ) қийматда қўшиб олиш орқали қайта ташкил этсин.

Белгилансинки:

2024 йилда Инспекцияга ўтказиладиган штатлар ва бино-иншоотларни сақлаш учун харажатлар, шунингдек, "Геология-маркшейдерлик хизмати" МЧЖнинг келгусида вужудга келувчи қарзи Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;

2025 йилдан бошлаб Инспекцияга ўтказиладиган штатлар ва бино-иншоотларни сақлаш учун харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

"Ўзбек геология қидирув" АЖ устав фондининг миқдори "Регионалгеология" давлат муассасаси мулкининг баланс (қолдиқ) қиймати асосида оширилади;

мазкур қарорга мувофиқ бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулклар, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, устав капиталидаги акциялар ва улушлар қиймати, шу жумладан уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёнлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инспекция марказий аппарати учун 4 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан 3 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ҳамда ҳудудий инспекторлар учун 13 та енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


7. Инспекция Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафий кўчаси, 70-уй манзилида жойлашган бинога жойлаштирилсин.


8. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-187-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш

инспекцияси фаолиятининг асосий йўналишлари


1. Ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, ер ости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.


2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси ва металлургия йўналишлари саноат хавфсизлиги соҳаларида қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.


3. Тоғ-кон, нефть-газ, металлургия ва геология соҳаларидаги, шу жумладан, портлатиш ишларига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлиги экспертизаси ва декларациялаш тартибини ташкил этиш ва такомиллаштириш ҳамда техноген хавфлар юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш ва экспертларни аккредитациядан ўтказиш.


4. Ер қаъридан фойдаланишда маркшейдерлик ўлчов ишлари ўз вақтида амалга оширилиши ва қазиб (ажратиб) олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳисоби юритилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш.


5. Кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси ҳамда саноат хавфсизлиги соҳаларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш.


6. Тоғ-кон, металлургия ва геология ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси ва саноат хавфсизлиги соҳалари хавфсизлиги борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш.


7. Техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тоғ-кон, металлургия ва геология ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси ва саноат хавфсизлиги соҳаларида фаолият юритувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш.


8. Инспекция фаолиятида замонавий рақамли технологияларни ва космик масофавий мониторингни татбиқ этиш орқали тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимларини жорий этиш.


9. Ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш.


10. Ер қаъридан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


11. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва сув олиш иншоотларини ишлатишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари устидан таъсирчан назорат чораларини кўриб бориш.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-187-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини

назорат қилиш инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

      








Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат

қилиш инспекцияси











































































Ҳудудий бошқармалар



Ангрен кон-техника

инспекцияси





































































































Қизилқум кон-техника

инспекцияси*


Олмалиқ кон-техника

инспекцияси*



Бекобод кон-техника

инспекцияси*


Ҳарбийлаштирилган

кон-қутқарув қисми












            

Изоҳ. Инспекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 76 нафар бўлиб, қайта ташкил этилаётган Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.


*) Бошқарув ходимларининг сони мос равишда "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, шунингдек, молиялаштириш тегишлича "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ томонидан амалга оширилади.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 майдаги

ПҚ-187-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш

инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда

кон-геология соҳасида давлат назоратини

такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

           

     

T/р

    

Чора-тадбир номи

       

Амалга ошириш механизми

    

Ижро муддати

    

Масъул ижрочилар

     

      

I. ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

      

1.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.


Қуйидаги нормаларни ўзида акс эттирган Инспекция тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасини Инспекцияга ўтказиш механизми.


2024 йил

август


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)


2.

Инспекция фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштиришни йўлга қўйиш.


1. Инспекция фаолиятини ташкил қилиш мақсадида унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик тузилмалари, штат бирликлари ва низомларини тасдиқлаш.


2024 йил

20 июль

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)

2. Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларига "Регионалгеология" ДМ бошқарув штат бирликларини мос равишда қисқартириш ҳисобига қўшимча 14 та штат бирлигини ажратиш.


2024 йил

25 июль


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)


3. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайта ташкил этилаётган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларни мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Инспекцияга ўтказилаётган функциялар ва штат бирликларига мос равишда қайта тақсимлаш.


2024 йил

25 июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


4. Инспекция ходимларининг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида амалга ошириш.

Бунда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган Инспекциянинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун вақтинчалик харажатлар сметаларига асосан молиялаштириш, истисно тариқасида, амалга оширилади.


2024 йил

25 июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


5. Инспекциянинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун уни тегишли малакали раҳбар ва мутахассис кадрлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдирилишини таъминлаш.


2024 йил

октябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


3.

Республика ҳудудларида Инспекция ҳудудий бошқармаларининг фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларига "Регионалгеология" ДМ бошқарув штат бирликларини мос равишда қисқартириш ҳисобига қўшимча 13 та штат бирлигини ажратиш.

Бунда ушбу штатларни 2024 йилда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


2024 йил

июль


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)


2. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида Инспекциянинг харажатлар сметасида ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ва ўрганиш ишларини олиб бориш учун асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра тегишли маблағларни ажратиш.


2024 йил

июль


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)


3. Инспекцияни замонавий асбоб-ускуналар, масофавий кузатиш мосламалари ва жиҳозлари билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш (шу жумладан ҳар бир ҳудудий бошқармани дронлар, лазерли сканерлар, махсус автомобиллар ва замонавий дастурий таъминотлар билан таъминлаш) ҳамда унинг фаолиятини рақамлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда ушбу харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини инобатга олиш.


2024 йил

август


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)



4.

"Геология-маркшейдерлик хизмати" МЧЖни тугатиш чораларини кўриш.


1. "Геология-маркшейдерлик хизмати" МЧЖнинг асосий воситалари, шу жумладан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафий кўчаси, 70-уй манзилида жойлашган бинони текинга Инспекцияга белгиланган тартибда топшириш.


2024 йил

август


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Инспекция


2. "Геология-маркшейдерлик хизмати" МЧЖнинг маркшейдер мутахассисларини уларнинг розилиги билан меҳнат шартномаларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда, Инспекцияга ўтказиш.


2024 йил

август


3. "Геология-маркшейдерлик хизмати" МЧЖни белгиланган тартибда тугатиш.


2024 йил

декабрь


5.

"Ўзбек геология қидирув" АЖни унга "Регионалгеология" ДМни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этиш.


1. "Регионалгеология" ДМ мулкини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

август

"Регионалгеология" ДМ (Н. Хаитов) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Ш. Алимов)


2. "Ўзбек геология қидирув" АЖнинг тегишли бошқарув органлари томонидан қайта ташкил этиш билан боғлиқ қарорлар қабул қилинишини таъминлаш.

Бунда устав фондининг миқдорини давлат муассасаси мулкининг қолдиқ (баланс) қиймати бўйича қабул қилган ҳолда ошириш.


2024 йил

сентябрь


3. Жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис 2024 йил ҳужжатини давлат рўйхатидан ўтказиш.

        

2024 йил

сентябрь


       

II. САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА

ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ,

ШУНИНГДЕК, ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

         

6.

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан лицензия шартлари тўлиқ бажарилиши ва ҳаққоний қазиб олиш ҳажмлари акс эттирилиши юзасидан Инспекция томонидан қатъий назорат ўрнатиш.


1. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Экология вазирлиги ва Солиқ қўмитаси биргаликда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича доимий равишда назорат тадбирларини амалга ошириш.


Режа-

графикка

асосан


Тоғ-кон саноати геология вазирлиги (Б. Исламов), Бош прокуратура (Ж. Аминов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Экология вазирлиги (А. Абдухакимов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), "Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш. Кадиров), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)


2. "Ўзбеккосмос" агентлиги тақдим этадиган космик суратларни таҳлил қилиш орқали "хавфи юқори" бўлган қазиб олиш объектлари манзилли рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

август


3. Солиқ қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида қазиб олиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона электрон базасини (Солиқ қўмитаси электрон базасига интеграция қилиш орқали) юритиш.


2025 йил

январь

4. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан маркшейдерлик ўлчовлари билан тасдиқланган қазиб олиш ҳажмлари, рухсатнома шартларидаги ишлаб чиқариш, инвестиция, ижтимоий ва бошқа мажбуриятлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Солиқ тўловчилар ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда ҳар чоракда тақдим этиб бориш тартибини жорий этиш.


2025 йил

январь


7.

"Геомониторинг" ахборот тизимини яратиш доирасида "Кон-геология хизматлари" модулини жорий этиш.


1. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан унинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан "Геомониторинг" ахборот тизимини яратиш доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида хизмат кўрсатиш бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича "Кон-геология хизматлари" модулини яратиш ҳамда расмий веб-сайтда эълон қилиш.


2025 йил

январь


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)


2. "Геомониторинг" ахборот тизимини яратиш доирасида "Кон-геология хизматлари" модулини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига улаш.

Бунда "Кон-геология хизматлари" модулини "Лицензия" ахборот тизими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Солиқ қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилишни назарда тутиш.


2025 йил

январь


3. "Геомониторинг" ахборот тизимини яратиш доирасида "Кон-геология хизматлари" модулида соҳада фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтингини юритиш.

Бунда кавлаб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни сохталаштиришга йўл қўйган еp қаъридан фойдаланувчилар ва маркшейдерлик ташкилотлари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва таъсисчиларининг электрон "қора рўйхати"ни юритиш ва "Геомониторинг" ахборот тизимининг "Кон- геология хизматлари" модулида жойлаштириб бориш.


2025 йил

1 январдан

бошлаб


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)


8.

Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

Бунда молиялаштириш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


1. Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини ишлабчиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2024 йил

август


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)


2. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида юборилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Инспекциянинг сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилишини белгиловчи идоралараро йўриқнома ишлаб чиқиш.


2024 йил

октябрь


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)


3. Аҳоли томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш механизмни жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)


4. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилишини жорий этиш.


2024 йил

август


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)


9.

Ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва хавфни таҳлил қилиш бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришга мўлжалланган "Геомониторинг" ахборот тизими фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда молиялаштириш Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


1. Аэрокосмик мониторингни амалга оширишда зарур бўладиган маълумотлар алмашинуви ва ишлаш тартибини йўлга қўйиш учун ишчи гуруҳни шакллантириш.


2024 йил

август


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш. Кадиров), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Экология вазирлиги (А. Абдухакимов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), "Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш. Кадиров) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Экология вазирлиги (А. Абдухакимов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), "Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш. Кадиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


2. Аэрокосмик мониторингни амалга оширишда зарур бўладиган маълумотлар алмашинуви ва ишлаш тартибини йўлга қўйиш бўйича идоралараро келишувга эришиш.


2024 йил

октябрь


3. Ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва хавфни таҳлил қилиш бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришга мўлжалланган "Геомониторинг" ахборот тизимини жорий қилиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


4. Ягона маълумотлар базаси орқали тақдим қилинадиган маълумот ва ҳисоботлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

декабрь


5. "Геомониторинг" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли маълумотлар базалари билан интеграция қилиш ва ишга тушириш.


2025 йил

февраль


6. Барча бирламчи геологик маълумотларни (конларнинг топохариталари, 5ГР ҳисоботлари, кон ажратмалари ва бошқалар) рақамли кўринишга ўтказиш ва "Геомониторинг" ахборот тизимига киритиш.


2024 йил

декабрь


7. "Ўзбеккосмос" агентлигига "Геомониторинг" ахборот тизими доирасида масофавий мониторингни ташкил этиш харажатларини ҳар йилги Давлат бюджетидан мазкур агентликка ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш.


Доимий


        

III. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА ҚОНУНЧИЛИКНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО

ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

        

10.

Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва республикада мавжуд геология-қидирув ва кон ишларида қўлланиладиган бурғилаш қурилмалари ва ускуналар ҳисобини юритишда ягона рўйхатга олиш тизимини жорий этиш.


1. Хорижий тажрибани ўрганиш.


2. Саноат хавфсизлиги талаблари билан тартибга солинувчи ягона рўйхатга олиш платформасини ишлаб чиқиш.


3. Геология-қидирув ва кон ишларида қўлланиладиган бурғулаш қурилмалари ва ускуналар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритиб бориш.


2024-2025

йилларда


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)


11.

Соҳада малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Тоғ-кон, геология ва металлургия соҳасида саноат хавфсизлиги бўйича кадрлар малакасини ошириш тизимини, шунингдек, ўқув дастурларига қўйиладиган талабларни, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларни аттестациядан ва билим синовларидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.


2024 йил

октябрь


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)


2. Кон ишлари ва портлатиш ишларини бажариш ва раҳбарлик қилиш ҳуқуқига мутахассислар тайёрлаш бўйича курсларни ташкил қилиш.


2025 йил

январь


3. Халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро конференцияларда иштирок этиш.


Доимий

равишда


        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 май






















































































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск