Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Аренда имущества. Лизинг / Минимальные ставки арендной платы за пользование государственным недвижимым имуществом / на 2024 г. /

Тошкент вилояти ҳокимининг 12.02.2024 й. 75-10-0-Қ/24-сон "Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан 2024 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2024 й.

N 75-10-0-Қ/24




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН 2024 ЙИЛДА ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 660-сонли қарори асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган харажатлар билан корхона ташкилот ва муассасаларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 31 декабрдаги 01/25-18/1119-сон ҳамда Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг 2023 йил 31 декабрдаги 25/4-2-сон рўйхатга олиниб, биргаликда келишилган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларининг ҳисоб-китоблари инобатга олинсин.


2. Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан 2024 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг 1 кв.м учун энг кам ставкалари 1-иловага ҳамда ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициэнтлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфалтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳудудий бошқармалар, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда ҳар чорак якуни билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача давлат мулкини балансида сақловчи ташкилотлар томонидан фойдаланилмасдан бўш турган ёки мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, умумий фойдаланишда бўлмаган балансдаги ерлар) ҳақида тўлиқ ва ўз вақтида Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасига белгиланган тартиб ва муддатларда тақдим этилиши устидан идоравий назоратни таъминласин.

Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари хўжалик йили чорагида камида бир марта, ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказган ҳолда фойдаланилмаётган давлат мулки, шунингдек, ижарага берилаётган мол-мулкнинг "тикланиш қиймати" тўғрисидаги маълумотларни Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тақдим этишлари учун шахсан жавобгар эканлиги белгилансин ва давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериши, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун қонун ҳужжатларида тегишли жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирилсин.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш;

ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

ижарага бериладиган обектлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосида хатловдан ўтказиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармонига асосан ижарага берилаётган давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-auksion" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин;

вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ижарага бериш вазифалари юклатилсин.


6. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси (Ж.Ахроров):

жорий йил 15 февралига қадар Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасига вилоят ҳудудида мавжуд давлат мулки обектларининг йиғма кадастр ҳужжатларини электрон ҳолатда тақдим эцин;

доимий равишда ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар мавжуд давлат мулки обектларининг йиғма кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритилганлиги (янгиланганлиги) тўғрисидаги ҳужжатларни электрон ҳолатда тақдим этиб борсин.


7. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда Давлат активларини бошқариш агетлиги ҳузуридаги Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.


8. Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси, Тошкент вилояти маданият бошқармаси (бўлималари) балансидаги бўш турган биноларнинг кадастр ҳужжатлари ҳамда маълумотларини Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилояти ҳудудий бошқармасига бир ҳафта муддатда тақдим этилиши таъминлансин.

Давлат активларини бошқариш агетлигининг вилояти ҳудудий бошқармаси

(С.Жумаев) мазкур қарор ижроси юзасидан аниқланган алоҳида бўш турган бинолардан самарали фойдаланишни

...
Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск