ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва назорат қилиниши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2024 й. ПҚ-200-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2024 й.

N ПҚ-200



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН

ОЧИҚ МУЛОҚОТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини (кейинги ўринларда - очиқ мулоқот) юқори савияда ташкил қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда;

ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - ҳудудий ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилсин.


2. Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

очиқ мулоқотни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни тезкор ва сифатли амалга ошириш, бу борада эксперт гуруҳлари, ҳудудий ишчи гуруҳлар, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш;

ҳудудларда тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталикларини ташкил этиш, очиқ мулоқотни ўтказиш жойи ва муддати бўйича таклифлар ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда Тадбиркорлар кунини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.


3. Республика комиссияси (Ж.Қўчқоров, Ж.Ходжаев):

а) ҳар йили 15 июнга қадар:

очиқ мулоқот доирасида тадбиркорлар мурожаатларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш бўйича масъул вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат Республика штаби, шунингдек, ҳудудий ишчи гуруҳлар ва 3-иловага мувофиқ йўналишлар бўйича эксперт гуруҳларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда - Жамоатчилик кенгаши), вазирлик ва идоралар раҳбарлари, салоҳиятли инвестор ва тадбиркорлар иштирокида матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, мулоқот ҳафталикларини ташкил қилиш, инфографика ва видеороликлар тайёрлаш бўйича медиарежани тасдиқласин;

б) ҳар йили 15 июлга қадар очиқ мулоқот ўтказиш жойи, муддати ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Савдо-саноат палатаси медиарежага асосан очиқ мулоқот доирасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижаларини оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ҳар йили 15 июндан бошлаб очиқ мулоқот ўтказилгунга қадар:

а) Республика штаби (Д.Ваҳобов):

махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари туну кун қабул қилинишини ташкил этади;

ҳар куни тадбиркорлар мурожаатларини эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларга юборади ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги йиғма маълумотларни Республика комиссиясига тақдим этиб боради;

ҳар ҳафта тадбиркорлар мурожаатлари асосида аниқланган тизимли муаммоларни Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиб, уларнинг ечимлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Республика комиссиясига киритиб боради;

б) эксперт гуруҳлари тадбиркорлар мурожаатлари асосида аниқланган тизимли муаммоларни таҳлил қилиб, ҳар ҳафта уларнинг ечими бўйича таклифларни Республика штабига киритиб боради;

в) ҳудудий ишчи гуруҳлар:

ҳар куни тадбиркорлардан келиб тушган индивидуал хусусиятга эга масалалар жойида ҳал қилинишини таъминлайди;

ҳар ҳафта бириктирилган ҳудуднинг ҳар бир тумани (шаҳри)га чиққан ҳолда, тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ташкил этади, аниқланган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни Республика штабига киритиб боради.

Республика комиссияси (Ж.Қўчқоров, Ж.Ходжаев) Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ишига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлган ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўрилишини таъминласин.


5. Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов):

а) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда очиқ мулоқот доирасида мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, очиқ мулоқот натижалари, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини жойлаштириб бориш имконини берувчи "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот" электрон платформасини (кейинги ўринларда - электрон платформа) ишга туширсин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

ҳар йили 15 июнга қадар Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларни жойлаштириш ва уларни зарур моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин;

ҳар йили 1 августга қадар "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонига бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан намуна бўлаётган тадбиркорлар орасидан номзодлар рўйхатини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга киритсин.


6. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д.Қосимов) Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов) билан биргаликда бир ой муддатда электрон платформага "Тадбиркор виртуал офиси" ахборот порталини интеграция қилсин, мунтазам равишда очиқ мулоқот доирасида келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини назорат қилсин ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича таъсирчан чоралар кўриб борсин.


7. Республика комиссияси (Ж.Қўчқоров, Ж.Ходжаев) ҳар йили очиқ мулоқот ўтказилгандан сўнг уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқоти Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


10. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда салоҳиятли инвесторларни жалб этиб, келишувлар амалга оширилишини таъминласин;

жорий йил якунига қадар Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда "Қорақалпоғистонда бизнес қилинг" дастури доирасида йирик хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар брендларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


11. Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2024 йилда очиқ мулоқот ва халқаро бизнес форумни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг асослантирилган ҳисоб-китоблари асосида Савдога кўмаклашиш жамғармаси, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, Ж.А. Ходжаев, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Қосимов ва Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Ваҳобов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 майдаги

ПҚ-200-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил

қилиш бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

     

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси ҳамраиси


2. Ж.А. Ходжаев

-

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси ҳамраиси


3. Д.А. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси, Республика комиссияси котиби - Республика штаби раҳбари


4. Д.С. Қосимов

-

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


5. Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


6. Б.А. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


7. А.Д. Ташкулов

-

адлия вазири


8. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


9. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


10. И.Ю. Абдураҳмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


11. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


12. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

энергетика вазири


13. Б.Ф. Исламов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири


14. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


15. А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


16. Н.Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


17. Ш.А. Аминов

-

Бош прокурор ўринбосари


18. Ш.Т. Полванов

-

Олий суд раиси ўринбосари


19. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


20. А.Ж. Ортиков

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


21. Ш.Д. Кудбиев

-

Солиқ қўмитаси раиси


22. А.Ю. Мавлонов

-

Божхона қўмитаси раиси


23. А.У. Қаюмов

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари


24. Ф.Ж. Пулатов

-

Кадастр агентлиги директори


25. А.Р. Жуманазаров

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори


26. С.С. Аннакличев

-

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси


27. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


       

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 майдаги

ПҚ-200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш

ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

            

1. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудуддаги бош инспектори


4. Лавозими бўйича

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


5. Лавозими бўйича

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


6. Лавозими бўйича

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


7. Лавозими бўйича

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


8. Лавозими бўйича

-

Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


9. Лавозими бўйича

-

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


10. Лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


11. Лавозими бўйича

-

Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


12. Лавозими бўйича

-

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи


13. Лавозими бўйича

-

Солиқ қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи


14. Лавозими бўйича

-

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи


15. Лавозими бўйича

-

Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


16. Лавозими бўйича

-

Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи


17. Лавозими бўйича

-

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


18. Лавозими бўйича

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳудудий корхонаси раҳбари


19. Лавозими бўйича

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳудудий филиали раҳбари


20. Лавозими бўйича

-

"Ўзсувтаъминот" АЖ ҳудудий корхонаси раҳбари

         

Изоҳ. Заруратга кўра, Ишчи гуруҳ фаолиятига бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 майдаги

ПҚ-200-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тадбиркорлар муаммоларини таҳлил

қилиш бўйича эксперт гуруҳлари

ЙЎНАЛИШЛАРИ

       

        

Т/р

      

Масалалар

       

Масъул вазирлик ва идоралар

        

       

I. ТАДБИРКОРЛИКНИ МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

      

1.

Кредитлаш ва микромолия хизматлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган), Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ, тижорат банклари


2.

Субсидия, компенсация, кафиллик ва бошқа кўмак чоралари


      

II. СОЛИҚ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

3.

Солиқ сиёсати


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган), Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси


4.

Солиқ маъмуриятчилиги


5.

Солиқ имтиёзлари ва преференциялари


     

III. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЙДОНЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

        

6.

Ер участкаларини ажратиш


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган), Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


7.

Бино ва иншоотлар билан таъминлаш


8.

Махсус иқтисодий зоналарда лойиҳаларни жойлаштириш


9.

Қурилишга рухсат бериш ва архитектура-қурилиш назорати


       

IV. ИНФРАТУЗИЛМА БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

      

10.

Электр таъминоти


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган), Энергетика вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ


11.

Газ таъминоти


12.

Ичимлик суви ва канализация


13.

Йўл инфратузилмаси


      

V. ТРАНСПОРТ-ЛОГИСТИКА

       

14.

Темир йўл, авиация ва автотранспортда ташиш


Транспорт вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган), Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airways" АЖ, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси


15.

Логистика тизими


      

VI. ТАДБИРКОРЛАР МАҲСУЛОТЛАРИГА

БОЗОР ТОПИШ

        

16.

Биржа ва давлат харидлари


Рақобат қўмитаси (мувофиқлаштирувчи орган), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


17.

Электрон тижорат ва рақамли инфратузилма


18.

Рақобатни ривожлантириш


      

VII. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ

ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР

        

19.

Инвестицияларни жалб этиш


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган), Божхона қўмитаси, Марказий банк, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, экспорт-импортда рухсатномаларни беришга масъул идоралар


20.

Экспорт ва импорт масалалари


21.

Божхона имтиёзлари ва маъмуриятчилиги


22.

Ташқи савдо операцияларини молиялаштириш


23.

Сертификатлаштириш масалалари


      

VIII. ТАДБИРКОРЛИКНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ СОДДАЛАШТИРИШ

        

24.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари


Адлия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, лицензия, рухсатномалар бериш ва давлат хизматларини кўрсатишга масъул идоралар


25.

Давлат хизматларини кўрсатиш


26.

Мажбурий талаблар ва бюрократик тўсиқларни камайтириш


27.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги


     

IX. ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ

ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ

      

28.

Тадбиркорлик фаолиятида давлат назорати


Бизнес-омбудсман (мувофиқлаштирувчи орган), Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси


29.

Хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлиги


30.

Низолар ва судга оид масалалар


31.

Суд ҳужжатлари ижроси


32.

Коррупцияга қарши курашиш


      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 30 майдаги

ПҚ-200-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш

СХЕМАСИ

          


      

Босқичлар



      

Субъектлар

      


     

Тадбирлар

      


     

Муддати

      










































I босқич


Республика комиссияси


      

1. Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этади.


2. Махсус электрон платформалар, Cаll-марказ хизмати ва бошқа воситалар орқали мурожаатларни қабул қилишни ташкил этади.


3. Матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, мулоқот ҳафталикларини ташкил қилиш, инфографика ва видеороликлар тайёрлаш бўйича медиарежани тасдиқлайди.

         


Ҳар йили

15 июнга қадар










































Савдо-саноат палатаси,

ҳокимликлар


         

Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларни жойлаштиради ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлайди.

    
















































II босқич


Республика штаби


     

1. Тадбиркорларнинг мурожаатларини эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларга юборади.


2. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги йиғма маълумотларни Республика комиссиясига тақдим этади.

       


Ҳар куни




















































III босқич


Ҳудудий ишчи гуруҳлар


       

1. Тадбиркорлардан келиб тушган индивидуал хусусиятга эга масалаларни жойида ҳал қилади.

     


Ҳар куни


































        

2. Бириктирилган ҳудуднинг ҳар бир тумани (шаҳри)га чиққан ҳолда, тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ташкил этади.


3. Тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни Республика штабига киритади.

        


Ҳар ҳафта

















































Эксперт гуруҳлари


     

Тизимли муаммоларни таҳлил қилиб, ечимлари бўйича Республика штабига таклифлар киритади.

     


Ҳар ҳафта















































IV босқич


Республика штаби


        

Тизимли муаммолар ечимлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Республика комиссиясига таклифлар киритади.

      


Ҳар ҳафта




















































V босқич


Республика комиссияси


       

Очиқ мулоқот ўтказиш жойи, муддати, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.

      


Ҳар йили

15 июлга қадар




















































VI босқич


Республика комиссияси


      

Очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.

         


Ҳар йили очиқ мулоқот ўтказилгандан сўнг уч кун муддатда



















































        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 май






































































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск