ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.05.2024 й. 11-сон "Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланишга рухсат этиладиган шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.05.2024 й. 3514-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2024 й.

N 3514




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

15.05.2024 й.

N 11


БУЙРУҒИ



Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган

шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланишга

рухсат этиладиган шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон "Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланишга рухсат этиладиган шахслар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                 А. Худаяров






Буйруққа

ИЛОВА



Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати

бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан

фойдаланишга рухсат этиладиган шахсларнинг

РЎЙХАТИ


1. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри администраторлари:

1) Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббий маркази директори;

2) Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббий маркази директори ўринбосарлари;

3) Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббий марказининг Ташкилий-услубий бўлими мудири;

Бунда, администраторларга ушбу ягона электрон реестрдаги барча маълумотларни кўриш ва кўчириб олиш, таҳлил қилиш, давлат психиатрия муассасалари ходимларига кириш имконипятини бериш ёки таъқиқлаш ваколати берилади.


2. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри фойдаланувчилари:

1) Давлат психиатрия муассасалари бош шифокорлари;

2) Давлат психиатрия муассасалари амбулатор тизими шифокор психиатрлари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шифокор психиатрлари;

3) Давлат психиатрия муассасалари тиббий статистлари;

Бунда, фойдаланувчиларга ушбу ягона электрон реестрдаги барча маълумотларни кўриш ва кўчириб олиш, таҳлил қилиш ҳамда маълумотлар киритиш имконияти берилади, шунингдек, давлат психиатрия муассасалари бош шифокорларига мазкур муассасаларнинг ходимларига кириш имкониятини бериш ёки таъқиқлаш ваколати берилади.


3. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри кузатувчилари:

1) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи, Ихтисослашган ва стационар тиббий ёрдам бўлимининг бошлиғи ва Статистика ва самарадорликни баҳолаш бўлимининг бошлиғи;

2) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг руҳий саломатлик масалалари бўйича бош мутахассислари ва консултантлари;

3) Давлат психиатрия муассасалари стационар бўлимлари шифокор психиатрлари, давлат психиатрия муассасалари тиббий рўйхатчи ва архив ходимлари;

Бунда, кузатувчиларга ушбу ягона электрон реестрдаги барча маълумотларни кўриш ва кўчириб олиш, таҳлил қилиш имконияти берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 31 май













































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск