ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

"112" ягона диспетчерлик хизмати тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 29.05.2024 й. 304-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 майдаги

304-сон қарорига

3-ИЛОВА



"112" ягона диспетчерлик хизмати тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "112" ягона чақирув рақами бўйича шошилинч хизматларнинг чақирувини таъминловчи ягона диспетчерлик хизматининг (кейинги ўринларда - "112" ЯДХ) мақсади, асосий вазифалари ва функциялари, ташкилий-функционал тузилмаси ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мураккаб ҳаётий вазият - шахснинг турмуш тарзини объектив равишда бузадиган (ногиронлик, қарилик, касаллик, етимлик, қаровсизлик туфайли ўз-ўзига хизмат қила олмаслик, ёлғизлик, кам таъминланганлик, ишсизлик, доимий яшаш жойининг йўқлиги, тазйиқ, зўравонлик ва бошқалар) ва ўзи енгиб бўлмайдиган ҳолат;


ҳодиса - инсон ҳаётининг нормал шароитларини бузадиган, шу жумладан мураккаб ҳаётий вазиятлар, жиноят, ҳуқуқбузарлик, йўл-транспорт ҳодисалари, табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар, ўз жонига қасд қилишга уриниш ёки ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ воқеа;


чақирув - алоқа хизматларидан фойдаланувчининг (кейинги ўринларда - ариза берувчи) алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда "112" ягона чақирув рақами "112" ЯДХга стационар ёки мобил радиотелефон тармоқлари, шу жумладан овозли, видео, қисқа матнли (СМС) ва "112" ЯДХнинг электрон почта манзилига электрон мурожаат;


шошилинч хизматлар - фавқулодда вазиятлар ёки чақирувларга шошилинч чора кўриш учун доимо шай турадиган, ёрдам бериш учун куч ва воситаларга эга бўлган ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам хизмати, газ тармоғининг авария хизмати, ёнғинга қарши ва қутқарув хизмати (кейинги ўринларда - қутқарув хизматлари), тезкор ижтимоий-психологик ёрдам хизмати, шунингдек, бошқа давлат органлари ёки ташкилотларининг хизматлари;


шошилинч хизматларининг қисқа рақамлари - 102-ички ишлар органларининг қисқа рақами, 101/1050 - қутқарув хизматининг қисқа рақами, 103 - тез тиббий ёрдам хизматининг қисқа рақами, 1146 - тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш хизматининг қисқа рақами, 104/1104 - газ тармоғининг авария хизматининг қисқа рақами, шунингдек, бошқа янги ташкил этилган ёки қайта ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотлари хизматларининг рақамлари;


"112" ягона чақирув рақами ("112" рақами) - фуқаролардан ўзбек, қорақалпоқ, рус ва хорижий тилларда, шунингдек, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг имо-ишора тилида "ягона дарча" тамойили асосида шошилинч хизматларга чақирувларни туну кун бепул қабул қилиш ягона қисқа телефон рақами;


"112" ЯДХнинг чақирувларга ишлов бериш маркази - шошилинч хизматларга чақирувларни қабул қилиш, қайд этиш, чақирувлар бўйича маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, таҳлил қилиш, чақирувларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, шошилинч хизматларнинг ваколатларига мувофиқ чақирув бўйича маълумотларни автоматик равишда узатиш, шошилинч хизматларнинг чақирувларга тезкор чора кўришда, шу жумладан масофавий тезкор ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатишда уларни ахборот билан таъминлаш ва ҳаракатларини мувофиқлаштиришни бошқаришни таъминлайдиган ахборот тизимлари мажмуи;


чақирувларга ишлов бериш захира маркази - чақирувларга ишлов бериш марказининг функцияларини такрорлайдиган захира ахборот тизимлари мажмуи;


"112" ЯДХнинг маълумотлар базаси (маълумотлар базаси) - "112" ягона рақамига чақирувлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан чақирувларга тезкор чора кўриш, амалга оширилган чора-тадбирлари ва натижаларини тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек, ҳодисаларга кўрилган чоралар бўйича қарорлар қабул қилишни таҳлилий қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган қуйи ахборот тизими;


"112" ЯДХнинг электрон чақирув картаси (чақирув картаси) -формаллаштирилган (xml. кенгайтирилиши файли) ҳужжат кўринишида маълумотлар базасининг чақирувлар оқими қуйи тизимида автоматик тарзда шакллантириладиган, "112" ЯДХ ва шошилинч хизматларнинг ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинадиган электрон ҳужжат.


3. "112" ЯДХ орқали шошилинч хизматларга "ягона дарча" тамойили асосида мурожаат қилиш билан бирга, шошилинч хизматларнинг қисқа рақамларига мурожаат қилишнинг муқобил тартиби сақлаб қолинади.


4. Рақамли технологиялар вазирлиги "112" ЯДХ фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилади.

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси "112" ЯДХнинг ягона оператори ҳисобланади.



2-БОБ. "112" ЯДХНИНГ МАҚСАДИ, АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. "112" ЯДХнинг мақсади:

фавқулодда шошилинч хизматларнинг ҳодисалар тўғрисида чақирувларга тезкор чора кўриш даражасини ошириш;

фуқароларга, жамиятга ва давлатга ҳодисалар натижасида етказилиши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий зарар миқдорини камайтириш;

эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг имо-ишора тилида ҳамда бошқа шахсларнинг хорижий тилларда шошилинч хизматларга тўсиқсиз мурожаат қилиш имкониятини яратиш;

мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ва ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган шахсларга ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг дастлабки босқичларида шошилинч ижтимоий?психологик ёрдам кўрсатиш ва ўз жонига қасд қилишнинг дастлабки босқичларида бу тоифадаги ҳодисалар сонини кескин камайтириш.


6. "112" ЯДХнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

чақирувларга ишлов беришни автоматлаштириш;

чақирувлар тўғрисида маълумотларни долзарб ҳолатда сақлаб туриш ва улардан чақирувларга тезкор чора кўришни мувофиқлаштиришда фойдаланишни таъминлаш;

чақирувларни қабул қилиш, уларга ишлов беришда вақт, меҳнат ва моддий сарф-харажатларни қисқартириш;

ариза берувчининг бир вақтда бир нечта навбатчи диспетчерлик хизматлари билан бевосита мулоқотисиз чақирувга ишлов бериш;

ариза берувчи бевосита шошилинч хизматларнинг қисқа рақамларига чақирувни амалга оширган вақтда барча диспетчерлар банд бўлганда "112" рақамига қайта йўналтирилган чақирувни қабул қилиш;

чақирувлар бўйича шошилинч хизматларнинг ўзаро идоралараро ҳамкорлигига ва тезкор ҳаракатланишига оид чора-тадбирларни бошқариш;

мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган, ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган шахсларга ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларда(кризис, шок, руҳий тушкунлик) масофадан шошилинч ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;

шошилинч хизматлар куч ва воситаларининг мувофиқлаштирувини таъминлаш.


7. "112" ЯДХ ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:

"112" рақами бўйича чақирувларни қабул қилиш;

ҳодисалар ҳақида олинган маълумотларни таҳлил қилиш;

чақирувларни фавқулодда шошилинч хизматларга уларнинг ваколатларига мувофиқ ахборот тизимларига автоматик тарзда тақсимлаш;

чақирувларни бошқариш;

чақирув асосида ҳаракат қилишнинг бошланиши, тугаши ва натижаларини ўз ичига олган асосий хусусиятлари бўйича маълумотлар базасини юритиш;

шошилинч хизматларнинг чақирувларга чоралар кўриш бўйича қарорларни қабул қилиши учун чақирув картасида долзарб маълумотларни янгилаб бориш;

"112" рақами бўйича тушган овозли ва видео чақирув узилганда чақирувни амалга оширган шахснинг охирловчи қурилмаси билан алоқани автоматик тарзда тиклаш.



3-БОБ. "112" ЯДХНИНГ ТАШКИЛИЙ-

ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ


8. "112" ЯДХнинг бошқарув тизими вертикал бошқарувга асосланган бўлиб, мазкур Низомга иловадаги ташкилий-функционал тузилмага мувофиқ (ҳудудий ва республика даражасида) қуйи тизимларни бирлаштиради.


9. "112" ЯДХнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, чақирувларга ишлов бериш захира маркази ҳудуднинг табиий-географик, иқтисодий ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва/ёки вилоятлар марказларида ташкил этилади.


10. "112" ЯДХнинг бошқарув маркази "Ўзбектелеком" АК нинг Тошкент шаҳридаги техник базаси ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг техник ускуналари негизида ташкил этилади.


11. "112" ЯДХ ҳудудий бўлинмаларининг функционал тақсимланган қуйи тизимлари ҳамда ахборот-бошқарув тузилмаси негизида ташкил этилган чақирувларга ишлов бериш захира марказлари "112" ЯДХнинг бошқарув маркази (чақирувларга ишлов бериш маркази) билан интеграция қилинади.


12. "112" ЯДХ қоида тариқасида ахборот технологиялари соҳасида мутахассисликка ва тажрибага эга бўлган ҳамда шошилинч хизматлар таркибидаги ходимлар сирасига кирувчи ходимлар билан жамланади.

"112" ЯДХ таркибига киритиш учун мутахассисларнинг номзоди "112" рақами бўйича тезкор чора кўришда иштирок этаётган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан тавсия этилиши мумкин.


13. "112" ЯДХ ташкилий функционал тузилмаси раҳбарияти таркибига бошлиқ, бошқарув ва алоқани ташкил этиш ҳамда фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаштириш масалалари бўйича иккита ўринбосари киради.



4-БОБ. "112" ЯДХ ҚУЙИ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАРКИБИ

ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


14. "112" ЯДХ қуйи тизимлари қуйидагилардан иборат:

стационар ёки мобил радиотелефон тармоқлари фойдаланувчиларидан (абонентларидан) "112" рақамига чақирувлар, шу жумладан телефон қўнғироқлари ва қисқа матнли хабарлар (СМС) ўтишини, шунингдек "112" ЯДХ дан тегишли шошилинч хизматларга чақирувларнинг ўтишини таъминлайдиган телекоммуникация қуйи тизими;

маълумотлар базаларини сақлашни ва янгилашни, қабул қилинган чақирувлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашни ҳамда ҳодиса тўғрисидаги маълумотларни архивдан онлайн тарзда олиш имкониятини, шунингдек, қабул қилинган чақирувларга шошилинч хизматларнинг тезкор ҳаракат қилишини режалаштириш ва қарорлар қабул қилиши учун ахборот-таҳлилий ёрдамни таъминловчи ахборот-коммуникация қуйи тизими (мазкур қуйи тизим чақирувларга ишлов бериш марказини, чақирувларни қайд этиш ва сақлаш ахборот тизимларини ўз ичига олади);

"112" рақамига чақирувларни амалга оширган шахсларга масофавий ёрдамни кўрсатишга мўлжалланган маслаҳат хизматларининг қуйи тизими;

ҳудуднинг табиий-географик, иқтисодий ва бошқа хусусиятларининг маълумотлари асосида "112" рақамига чақирувни амалга оширган шахснинг жойлашган жойини, ҳодиса содир бўлган жойни, шунингдек, ҳодисани бартараф этишда иштирок этувчи шошилинч хизматларнинг автотранспорт воситалари жойлашган манзилни акс эттирувчи географик ахборот қуйи тизими;

бошқариладиган стационар ва мобил объектларга ўрнатилган датчиклардан маълумот ва сигналларни қабул қилиш ҳамда қайта ишлов бериш учун мўлжалланган мониторинг қуйи тизими;

"112" ЯДХнинг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш воситаларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган ахборот хавфсизлиги қуйи тизими.

15. "112" ЯДХнинг телекоммуникация қуйи тизимларини яратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

"112" ЯДХнинг телекоммуникация қуйи тизимларини мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган ташкил этишнинг талабларига мувофиқ лойиҳалаш;

"112" ЯДХнинг телекоммуникация қуйи тизимларини яратиш;

"112" ЯДХнинг телекоммуникация қуйи тизимларини техник синовдан ўтказиш;

"112" ЯДХнинг телекоммуникация қуйи тизимларини ишга тушириш.


16. "112" ЯДХнинг телекоммуникация қуйи тизимлари қуйидаги шошилинч хизматларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади:

ички ишлар органларининг навбатчилик хизматлари;

қутқарув хизматининг навбатчи-диспетчерлик хизмати;

тез-тиббий ёрдам хизматининг навбатчи-диспетчерлик хизмати;

газ тармоғининг авария хизматининг навбатчи-диспетчерлик хизмати;

тазйиқ ва зўравонлик қурбонларига тезкор ижтимоий-психологик ёрдам хизматининг навбатчи-диспетчерлик хизмати.

Маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ушбу бандда кўрсатилган навбатчи-диспетчерлик хизматлари билан бир қаторда "112" ЯДХ телекоммуникация қуйи тизимлари билан ўзаро ахборот ҳамкорлигини ўрнатиш бўйича бошқа давлат органлари, идоралар ва ташкилотларнинг навбатчи диспетчерлик хизматларини белгилайди.



5-БОБ. "112" ЯДХНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


17. "112" ЯДХни яратиш ва фаолиятини юритишда қуйидаги вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат органлари иштирок этади:

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти;

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари.


18. "112" ЯДХни яратиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш идоралараро ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


19. Идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

"112" ЯДХни хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ва замонавий технологияларни инобатга олган ҳолда яратиш;

"112" ЯДХни яратишда иштирок этувчи вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

"112" ЯДХни ташкил этиш бўйича мавжуд ташкилий-амалий муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича механизмларни ишлаб чиқиш;

"112" ЯДХни ривожлантириш юзасидан қонунчилик базасини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

"112" ЯДХни ишга тушириш;

"112" рақамига чақирувларни амалга оширишни таъминлаш учун алоқа тармоғи инфратузилмасини тайёрлаш бўйича алоқа операторларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;


20. "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси идоралараро ишчи гуруҳнинг ишчи органидир.


21. Ишчи орган:

"112" ЯДХни яратиш, фойдаланиш, ривожлантириш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

манфаатдор давлат органлари, идоралар ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий компаниялар билан биргаликда "112" ЯДХни яратиш ва такомиллаштириш бўйича намунавий дастурий-техник талаблар ва ечимларни ишлаб чиқади;

"112" ЯДХни яратиш ва ишга тушириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларини ва техник топшириқларни ишлаб чиқади, тезкор-қидирув тадбирларни амалга оширишни белгилайдиган фаолият бундан мустасно;

"112" ЯДХнинг операторлик персоналини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этади.


22. "112" ЯДХни яратишда иштирок этаётган давлат органлари, идоралар ва ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида:

"112" ЯДХни ташкил этиш ва унинг самарали ишлашини таъминлашга қаратилган идоравий норматив ҳужжатларни қабул қилади;

ўз навбатчи-диспетчерлик хизматларининг "112" ЯДХ билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чораларни кўради.



6-БОБ. "112" РАҚАМИ БЎЙИЧА ЧАҚИРУВЛАРГА

ИШЛОВ БЕРИШ БЎЙИЧА "112" ЯДХНИНГ

ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


23. "112" ЯДХ ташкил этилган барча ҳудудларда туну кун узлуксиз режимда фаолият юритади.

"112" ЯДХнинг тезкор навбатчилиги қуйидаги кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда ташкил этилади:

операторларнинг сони;

маҳаллий аҳоли сони;

жойлардаги потенциал хавфли объектлар мавжудлиги ва фавқулодда вазиятлар хавфи;

чақирувларга ишлов бериш вақтининг ўртача давомийлиги;

кунлик чақирувлар сони.


24. "112" ЯДХнинг чақирувларга ишлов берувчи оператори (кейинги ўринларда - оператор) ва шошилинч хизматларнинг навбатчи-диспетчери (кейинги ўринларда - диспетчер) ўртасида ўзаро ҳамкорлик мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган қуйи тизимлар иштирокида амалга оширилади.


25. "112" рақамига овозли ва видео чақирувлар, шунингдек, оператор ва диспетчер ўртасидаги овозли чақирувлар автоматик равишда "112" ЯДХ ва шошилинч хизматларнинг техник воситалари ёрдамида ёзиб борилади.


26. "112" рақамига овозли ва видео чақирувлар оператор билан телефон боғланиш ўрнатилган вақтдан бошлаб, қисқа матнли хабарлар (СМС) ва "112" ЯДХнинг электрон почта манзилига келиб тушган электрон чақирувлар очилган вақтдан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.


27. Чақирувлар операторлар ўртасида уларнинг навбатчилиги бошланишидан умумий вақт юкламасини инобатга олган ҳолда автоматик равишда тақсимланади.


28. Оператор чақирувда тақдим этилган маълумотлар мазмунидан келиб чиқиб:

чақирув картасини расмийлаштиради (бунда, чақирувга автоматик тарзда идентификация рақами берилади) ва унга реал вақт режимида ариза берувчи томонидан тақдим этилаётган маълумотларни киритади;

чақирувга тезкор чора кўришни амалга оширувчи шошилинч хизматларни уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларига мувофиқ белгилайди;

чақирув картасининг маълумотлари асосида тегишли шошилинч хизматларга чақирув картасини юборади;

чақирув картаси шошилинч хизматнинг ахборот тизимига юборилгандан сўнг ариза берувчи билан алоқани тугатади.


29. Диспетчер чақирув картасини қабул қилгандан сўнг унда мавжуд маълумотларни аниқлаштириш учун операторга, зарур ҳолларда ариза берувчига мурожаат қилиши мумкин.


30. Чақирув картасига чақирувга тезкор чора кўриш билан боғлиқ маълумотларни реал вақт режимида киритиб борилиши устидан назорат оператор томонидан амалга оширилади.


31. Диспетчер чақирув картасини қабул қилгандан сўнг унда мавжуд бўлган маълумотлар асосида шошилинч хизматларнинг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ чақирувга тезкор чора кўришни ташкиллаштиради.


32. Шошилинч хизматларнинг чақирувларга тезкор чора кўриш вақтида уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш оператор ва диспетчер ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви асосида амалга оширилади.


33. Шошилинч хизматларнинг чақирувларга тезкор чора кўришни мувофиқлаштириш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:

оператор чақирувга ишлов бериш вақтида олинган маълумотларни, шунингдек, чақирувга тегишли "112" ЯДХнинг маълумотлар базасидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижаларини чақирув картасига киритиш йўли билан диспетчерга тақдим этиш;

диспетчер томонидан олинган таҳлилий маълумотлар асосида чақирувга тезкор чора кўрувчи шошилинч хизматларнинг ҳаракатларини хизмат алоқа воситалари орқали мувофиқлаштириш.


34. Чақирувга тезкор чора кўриш натижалари тўғрисида маълумотлар шошилинч хизматларнинг ходимлари томонидан диспетчерга хизмат алоқа воситалари орқали дарҳол берилади.


35. Чақирувга тезкор чора кўришда бошқа шошилинч хизматларни жалб этиш зарурати бўлганда шошилинч хизматларнинг ходимлари хизмат алоқа воситалари орқали диспетчерга хабар беради ва диспетчер ушбу маълумотларни чақирув картасига киритган ҳолда операторга беради.


36. Оператор чақирувга тезкор чора кўришда бошқа шошилинч хизматларни жалб этиш учун ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган тартибда тегишли шошилинч хизматларга чақирув картасини қайта йўналтиради.


37. Чақирувларга тезкор чора кўриш натижалари бўйича маълумотлар диспетчер томонидан ушбу маълумотлар олинган вақтдан бошлаб 15 дақиқа ичида чақирув картасига киритилади.


38. Чақирув картаси чақирувга тезкор чора кўриш натижалари киритилгандан сўнг оператор томонидан 10 дақиқа ичида назоратдан ечилади.


39. "Чақирув картасига киритилаётган маълумотлар бир вақтнинг ўзида "112" ЯДХ ва шошилинч хизматларнинг ахборот тизимларида акс эттирилади, яъни маълумотлар автоматик тарзда узатилади.


40. Шошилинч хизматларнинг ходимлари ва ишчи гуруҳ ходимларига тўғридан-тўғри ариза тушган ҳолатларда, шошилинч хизматларнинг ходимлари томонидан чақирув картаси расмийлаштирилади (бунда, чақирувга автоматик тарзда идентификация рақами берилади), яъни реал вақт режимида ариза берувчи томонидан тақдим этилаётган маълумотлар киритилади.

Бунда чақирув картасининг маълумотлари асосида тегишли шошилинч хизматлар ва "112" ЯДХда қайд этилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. "112" ЯДХ фаолиятини назорат қилиш шошилинч хизматлар фаолият соҳаларининг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.


42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

         

          




Низомга

ИЛОВА



"112" ягона диспетчерлик хизматининг

ташкилий-функционал

ТУЗИЛМАСИ

          

"112" рақами





Идоралараро ишчи гуруҳ

"112" ЯДХни яратиш ва фаолиятини

мувофиқлаштириш



















<





















































































V











V



















        

"112"ягона

диспетчерлик хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар

ва вилоятлар бўлинмалари

ҳудуд даражасидаги қуйи тизимларининг таркиби

     





"Ўзбектелеком"

акциядорлик компанияси

техник базаси



"112" ягона диспетчерлик хизмати

бошқарув маркази



Чақирувларга ишлов бериш

маркази


"112" ЯДХни яратиш ва фаолияти иштирокчилари


Рақамли технологиялар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Кадастр агентлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари.

<



>

























          

Чақирувларга ишлов бериш заҳира маркази

   

"112" ЯДХ дан шошилинч хизматларга чақирувларнинг ўтишини таъминлайдиган телекоммуникация қуйи тизими

ахборот-таҳлилий тизими

маслаҳат хизматлари тизими

географик ахборот тизими

датчиклардан маълумот ва сигналларни қабул қилиш ҳамда қайта ишлов бериш мониторинг тизими

ахборот хавфсизлиги тизими

        







<



>



















<































































V

























"112" ЯДХнинг

чақирув картаси










































































^





^






^






^







^







































V





V






V






V







V




      

Ички ишлар органларининг навбатчи испетчерлик хизматлари

102

       


Қутқарув хизматининг навбатчи диспетчерлик хизмати

101/1050


Тез тиббий ёрдам хизматининг навбатчи дспетчерлик хизмати

103


Газ тармоғининг авария хизмати навбатчи диспетчерлик хизмати

104


Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш хизмати

1146





































































































































































































































        

"112" ЯДХнинг телекоммуникация

қуйи тизимларига интеграцияланган ахборот тизими

        


"112" ЯДХнинг телекоммуникация

қуйи тизимларига интеграцияланган ахборот тизими


"112" ЯДХнинг телекоммуникация

қуйи тизимларига интеграцияланган

ахборот тизими


"112" ЯДХнинг телекоммуникация

қуйи тизимларига интеграцияланган

ахборот тизими


"112" ЯДХнинг телекоммуникация қуйи тизимларига интеграцияланган ахборот тизими



















































    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 май





















































































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск