ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2024 й. 304-сон "112" ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2024 й.

N 304




"112" ЯГОНА ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласида фуқароларнинг турмуш тарзи учун хавфсиз муҳитни шакллантириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлиллар ҳодиса ва фавқулодда вазиятларда аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматлари тарқоқ ҳолда фаолият кўрсатиб, уларнинг самарадорлиги ҳали халқаро талабларга жавоб бермаётганлигини, кечиктириб бўлмайдиган шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.

Аҳолига шошилинч хизмат кўрсатишни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва унинг сифатини ошириш, фуқароларга шошилинч хизматларга тўсиқсиз мурожаат қилиш ва тезкор ёрдам олиш имкониятини берувчи ягона тизимни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳамда "Ўзбектелеком" АКнинг ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун "112" қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда - "112" ягона диспетчерлик хизмати)ни "Ўзбектелеком" АК "Контакт маркази" филиалининг тармоғи, техник ускуналари ва дастурий таъминотлари негизида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилансинки, "112" ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.


3. Қуйидагилар "112" ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;

шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;

вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;

вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.


4. Қуйидагилар:

"112" ягона диспетчерлик хизматини республика ҳудудларида ишга тушириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;

"112" ягона диспетчерлик хизматини республика ҳудудларида ишга тушириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

"112" ягона диспетчерлик хизмати тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) "112" ягона диспетчерлик хизматини ташкил этиш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлаш Рақамли технологиялар вазирлигига юклатилади;

б) қуйидаги харажатлар:

"112" ягона диспетчерлик хизматини ишга тушириш ва такомиллаштириш - "Ўзбектелеком" АКнинг маблағлари, бунда, маблағларнинг етишмаган қисми - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-318-сон қарорига асосан Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

шошилинч хизматларни кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, шу жумладан яратиладиган ахборот тизимлари, техник воситалар ва ресурсларни такомиллаштириш, "112" ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилиш - мазкур хизматларни кўрсатувчи вазирлик ва идораларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

"112" ягона диспетчерлик хизмати тўлиқ ишга туширилгандан сўнг унинг фаолияти шошилинч хизматларни кўрсатувчи вазирлик ва идораларнинг навбатчи-диспетчерлик бўлинмалари штат бирликлари ва харажатларини босқичма-босқич мақбуллаштириш эвазига бўшайдиган маблағлари ҳамда мос равишда улар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида тасдиқланган маблағлар ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирликлар билан биргаликда келгуси йилларда "112" ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни ҳар йили ушбу вазирликларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин.


6. Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда шошилинч хизматларни кўрсатувчи барча вазирлик ва идоралар:

"112" ягона диспетчерлик хизмати 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳамда 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда марказлашган тизимини босқичма-босқич ишга туширилишини;

чақирувларни қабул қилиш ва уларни қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда тегишли ахборот-коммуникация ресурсларининг "112" ягона диспетчерлик хизмати билан интеграция қилинишини;

шошилинч хизматларнинг навбатчи-диспетчерлик бўлинмаларида мавжуд бўлган компьютерлар ва техник воситалар техник ҳолатини ўрганиб чиқиб, белгиланган техник талабларга мувофиқ компьютер ва зарурий техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланишини;

фуқароларга шошилинч ёрдам кўрсатишга малакали мутахассислар жалб қилинишини;

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида шошилинч хизматларнинг профессор-ўқитувчилари, малакали ходимлари ва шу соҳа хорижий мутахассисларини жалб этган ҳолда махсус ўқув дастурлари асосида шошилинч тезкор хизматлар операторлари ва навбатчи-диспетчерлик бўлинмаларининг тегишли мутахассисларини (қайта) тайёрлаш ва малакаси оширилишини;

тезкор шошилинч хизматларни кўрсатишда фойдаланишда бўлган барча автотранспорт воситаларини GPS тизими билан жиҳозлаш ҳамда ташкил этилаётган "112" ягона диспетчерлик хизматларига интеграция қилинишини таъминласин.

Бунда, "112" ягона диспетчерлик хизмати ва навбатчи-диспетчерлик бўлинмалари жойлашган объектларни тоифаланган объектларга қўйиладиган талабларга мувофиқ қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари, шунингдек, узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш чораларини кўрсин.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Ўзбекистон Миллий географик ахборот тизими "112" ягона диспетчерлик хизмати маълумотлар базаси билан интеграция қилинишини ва зарур картография материалларини, кўчмас мулк объектларининг географик жойлашиш фазовий маълумотлари тақдим этилишини таъминласин.


8. Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда босқичма-босқич "112" ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини йўлга қўйиш учун техник талабларга мос келадиган бино ва иншоотлар ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 майдаги

304-сон қарорига

1-ИЛОВА



"112" ягона диспетчерлик хизматини

республика ҳудудларида ишга тушириш

бўйича идоралараро ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

       

1. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири, ишчи гуруҳ раиси


2. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири, ишчи гуруҳ ҳамраиси


3. А.Ҳ. Кулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


4. А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


5. Ж.Т. Мирзамахмудов

-

энергетика вазири


6. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


7. Ж.И. Абруев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари


8. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ф.Ж. Пулатов

-

иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


10. Н.Н. Хасанов

-

"Ўзбектелеком" АК бошқарув раиси


11. Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси


12. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

         

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 майдаги

304-сон қарорига

2-ИЛОВА



"112" ягона диспетчерлик хизматини республика

ҳудудларида ишга тушириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

 

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш

муддати

Масъул вазирлик

ва идоралар

       

  

I. "112" ЯГОНА ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ УЧУН БИНО

ВА ИНШООТЛАР АЖРАТИШ, ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

    

1.

"112" ягона диспетчерлик хизматининг лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

1. Шошилинч хизматларнинг техник базасини хатловдан ўтказиш ҳамда техник талабларни шакллантириш.


2024 йил

30 май


Рақамли технологиялар вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳанинг техник топшириғини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда келишиш, тасдиқлаш ва экспертизага киритиш.


2024 йил

10 июнь


2.

"112" ягона диспетчерлик хизматининг лойиҳа техник ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


Лойиҳанинг техник ҳужжатларига экспертиза хулосасини бериш ва рўйхатга олиш.


2024 йил

20 июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК


   

II. "112" ЯГОНА ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ИШГА ТУШИРИШ

    

3.

Шошилинч хизматларнинг ўзаро ҳамкорлик регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


"112" ягона навбатчи-диспетчерлик хизматига фуқаролардан келиб тушаётган чақирувларни қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича шошилинч хизматларнинг ўзаро ҳамкорлик регламентини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

30 май

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази


4.

"112" ягона навбатчи диспетчерлик хизмати тизимининг дастурий-техник воситалар ва қурилмаларини босқичма-босқич тўлиқ ишга тушириш.


Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Фарғона вилоятларида қурилмаларни етказиб бериш, монтаж ишларини бажариш, вазирлик ва идораларнинг навбатчи диспетчерлик хизматлари тизими билан интеграциялаш.


Режа-жадвал

асосида


Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


      

III. "112" ЯГОНА ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ

ПЕРСОНАЛИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

        

5.

"112" ягона диспетчерлик хизмати персоналининг касб стандартини қабул қилиш.


1. "112" ягона диспетчерлик хизмати персоналининг касб стандарти лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

30 июнь


Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2. "112" ягона диспетчерлик хизмати персоналининг касб стандартини ўрнатилган тартибда келишиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

15 июль


6.

Навбатчи-диспетчерлик бўлинмалари персоналини (қайта) тайёрлаш ва малакасини ошириш.


1. "112" ягона диспетчерлик хизмати персоналини (қайта) тайёрлаш, малакасини ошириш, якунида синовларни муваффақиятли топширганларга сертификатлар бериш тартиб-таомилларини белгиловчи норматив- ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш.


2024 йил

30 июнь


Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


2. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда касб стандартига мувофиқ махсус ўқув дастурлари асосида "112" ягона диспетчерлик хизматининг персонали (ходимлари)ни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.


Режа-жадвал

асосида


7.

"112" Ягона диспетчерлик хизматини малакали мутахассислар билан таъминлаш.


1. "112" Ягона диспетчерлик хизматига танлов ўтказиш, номзодлардан синовлар олиш ва ишга қабул қилиш тартиб-таомилларини белгиловчи норматив ҳужжатлар қабул қилиш.


2024 йил

30 май


Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Энергетика вазирлиги


2. Белгиланган тайёргарликдан ўтган, муддатларида малака оширган, намунадаги сертификатга эга номзод ва мутахассислар ҳисобидан ягона диспетчерлик хизматининг персоналини жамлаб бориш.


Доимий

равишда


        

IV. "112" ЯГОНА ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИНИНГ

ЖАМОАТЧИЛИК ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

         

8.

"112" ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.


1. "112" ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш режасини ишлаб чиқиш.


Режа-жадвал

асосида


Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар (блогерлар) иштирокида брифинглар ўтказиш.


Доимий

равишда


9.

Фавқулодда ва мураккаб вазиятларда "112" қисқа рақамига мурожаат қилиш тартиби, ёлғон хабар учун жавобгарлик ва унинг оқибатлари борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини тизимли олиб бориш.


1. "112" ягона диспетчерлик хизматининг имкониятлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аҳоли орасида тушунтириш ишларини ташкил этиш.


Доимий

равишда


Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Миллий телерадиокомпания


2. Марказий ва ҳудудий телерадиоканалларда "112" хабарлари алоҳида етказилишини ташкил этиш.


2024 йил

20 майдан

бошлаб


     

Изоҳ. Ҳуқуқий муносабатларнинг предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиқиб, тадбирларни амалга ошириш шакллари ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса бирлаштирилиши мумкин.

    

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 май










































































Время: 0.0237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск