ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2024 й. 303-сон "Рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва соҳадаги йирик ташкилотлар фаолиятини экспортга йўналтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2024 й.

N 303




РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИДАГИ

ИСТИҚБОЛЛИ   СТАРТАП   ЛОЙИҲАЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА СОҲАДАГИ ЙИРИК

ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЭКСПОРТГА

ЙЎНАЛТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонида рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратишни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки орқали амалга ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2024 йил 1 июлдан бошлаб рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили ўтказиладиган танлов (кейинги ўринларда - танлов) асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки орқали қуйидаги позициялар бўйича 1 миллиард сўмгача грантларни ажратиш тизими жорий этилсин:

истиқболли ғояга - 150 миллион сўм;

маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳага - 300 миллион сўм;

жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳага - 1 миллиард сўм.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳа (кейинги ўринларда - лойиҳа)ларни қўллаб-қувватлаш учун танлов ўтказиш;

танлов иштирокчиларига қўйиладиган талабларни белгилаш;

танлов иштирокчиларини баҳолаш ва грант совриндорларини аниқлаш;

танлов натижаси бўйича грантлар ажратиш.


4. Қуйидагилар асосий вазифалари бўлган Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларини танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда - танлов комиссияси) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилиш, танловни ўтказиш муддатларини белгилаш;

танлов доирасида молиялаштириладиган лойиҳанинг самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш;

танлов доирасида молиялаштириладиган стартап лойиҳани иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига жорий этишга кўмаклашиш.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ (кейинги ўринларда - IT-парк) танлов комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;

б) IT-паркка танлов босқичларини ташкил этиш ва танлов натижалари шаффоф баҳоланиши учун лойиҳанинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашдан ўтказиш бўйича ўз маблағлари ҳисобидан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланган рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи хорижий (халқаро) ташкилот (кейинги ўринларда - масъул ташкилот) билан шартнома тузиш ҳуқуқи берилади.

Бунда масъул ташкилот номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш, танлов иштирокчиларини саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш вазифаларини бажаради;

в) масъул ташкилот, уларнинг аффилланган шахслари танловда иштирокчи сифатида қатнашишлари мумкин эмас;

г) иштирокчилар танловда "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали IT-паркнинг махсус платформасида рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этадилар;

д) танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида IT-парк маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ молиялаштирилади.


6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда 2024 йил учун, ҳар йили 15 январга қадар эса, келгуси йиллар учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳар йилги иш режасида ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, грант совриндорларига пул маблағлари ажратилишини кўзда тутсин.


7. Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 июлга қадар танлов доирасида иштирокчиларни рўйхатга олиш, янгиликларни ёритиб бориш, грант маблағларини олиш учун мурожаат қилиш (ариза юбориш), мурожаат жараёнини кузатиб бориш ва танлов билан боғлиқ бошқа маълумотларни жойлаштиришга мўлжалланган махсус платформани ишга туширсин.


8. Қуйидагилар:

а) "Ўзбекистон - 2030" стратегиясига мувофиқ Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий "IT-HUB"ra айлантириш доирасида 2030 йилга қадар IT-хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини 5 миллиард АҚШ долларига (шу жумладан, 2024 йилда 1 миллиард АҚШ долларига) етказиш, IT-парк резидентлари сонини 10 баробар ошириш, улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2,2 фоизга етказиш ва уларда яратилган иш ўринлари сонини 100 мингтага етказиш бўйича мақсад белгилангани;

б) 2024 йил 1 февралдан бошлаб IT-парк фаолияти мамлакатимизнинг IT-соҳасидаги экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, резидентларининг хизмат ва маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш асосий вазифалари этиб белгиланган ҳолда трансформация қилингани маълумот учун қабул қилинсин.


9. Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) соҳадаги йирик компанияларни етакчи экспорт қилувчи корхоналарга айлантириш мақсадида IT-парк доирасида яратилган қулай шарт-шароитлар ва рағбатлантириш механизмларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

б) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб жами даромади календарь йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган IT-парк резидентлари учун экспортнинг минимал кўрсаткичлари ҳамда мазкур кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда улар томонидан IT-парк дирекциясига жами даромадидан ўтказиладиган ажратмаларнинг табақалаштирилган миқдорини жорий этиш;

Бунда, чорак якуни бўйича хизматларни (товарларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар ушбу даврдаги жами даромаднинг 2024 йил 1 октябрдан бошлаб - 10 фоизи, 2026 йил 1 январдан бошлаб - 20 фоизи, 2027 йил 1 январдан бошлаб - 35 фоизини:

ташкил этган ҳолларда ажратма миқдорини - бир фоиз;

ташкил этмаган тақдирда ажратма миқдорини - икки фоиз этиб белгилаш.

Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур банд "б" кичик банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ ажратмалардан қўшимча шаклланадиган маблағларни устувор равишда маҳаллий корхоналарни халқаро IТ-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларга мақсадли йўналтирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 майдаги

303-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларини

танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссияси

ТАРКИБИ

1. Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Комиссия раиси


2. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири, Комиссия ҳамраиси


3. Д.А. Ваҳобов

-

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси


4. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


5. Ш.Р. Ражаббаев

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги инновацион ривожланиш агентлиги директори


6. К.Н. Ирисбекова

-

AT "Алоқабанк" бошқаруви раиси


7. Лавозим бўйича

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи


8. Ф.З. Ибрагимов

-

"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ бош директори, комиссия котиби


           

Изоҳ. Танлов комиссияси аьзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибга мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

Заруратга кўра, танлов комиссияси таркибига хорижий экспертлар, бошқа вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда рақамли технологиялар соҳасидаги жамоатчилик вакиллари жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 майдаги

303-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологах парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "жами даромаднинг бир фоизи миқдорида" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 18-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай Дирекциянинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига жами даромаднинг бир фоизи миқдорида ажратма ўтказиши. Бунда, жами даромади календарь йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган ҳамда чорак якуни бўйича хизматларни (товарларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлари жами даромаднинг 2024 йил 1 октябрдан бошлаб 10 фоизи, 2026 йил 1 январдан бошлаб 20 фоизи, 2027 йил 1 январдан бошлаб 35 фоизини ташкил этмаган тақдирда икки фоиз миқдорида ажратма ўтказиши;";

олтинчи хатбошидаги "тушумдаги улуш" сўзлари "тушумдаги улуши, экспорт ҳажми ва таркиби" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илова қуйидаги мазмундаги 23-банд билан тўлдирилсин:

"23. Умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатилган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган, камида икки ёки ундан ортиқ хорижий давлатларда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 5-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш";


б) 27-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27-1. Жамғарма ҳисобидан рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ томонидан ўтказиладиган танлов асосида рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун бир лойиҳага 1 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Бунда Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларини танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссияси қарори Жамғарма ҳисобидан грант ажратиш учун асос ҳисобланади.";


в) қуйидаги мазмундаги 27-2-банд билан тўлдирилсин:

"Жамғарма ҳисобидан IT-паркнинг "Алоқабанк" AT банкида очилган банк ҳисоб рақамига рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш учун молиявий ресурслар ажратилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 июнь













































Время: 0.1764
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск