ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар /

Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 29.05.2024 й. 303-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 майдаги

303-сон қарорига

1-ИЛОВА



Рақамли технологиялар соҳасида стартап

лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов

асосида грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида грантлар ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


грант совриндори - танлов доирасида танлов комиссияси томонидан молиялаштириш учун тасдиқланган (тавсия этилган) иштирокчи;


жамоа - танловда иштирок этиш мақсадида махсус платформада рўйхатдан ўтган гуруҳ;


ишчи орган - "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ (IТ-парк);


лойиҳа - танлов иштирокчилари томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот ёки истиқболли ғоя;


махсус платформа - танлов доирасида иштирокчиларни рўйхатга олиш, янгиликларни ёритиб бориш, грантларини олиш учун мурожаат қилиш (ариза юбориш), мурожаат қилиш жараёнини кузатиб боришга мўлжалланган ва танлов билан боғлиқ бошқа маълумотлар жойлаштириладиган веб-сайт;


муҳим самарадорлик кўрсаткичлари - грант совриндори бўлган жамоаларга лойиҳанинг ривожланишини белгилайдиган ва уни баҳолашга қаратилган кўрсаткичлар;


рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи хорижий (халқаро) ташкилот (кейинги ўринларда - масъул ташкилот) - махсус платформа орқали келиб тушган номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш, танлов иштирокчиларини саралаш ва лойиҳаларни баҳолаш вазифаларини бажарувчи ташкилот;


танлов иштирокчиси - танловда иштирок этиш учун махсус платформада рўйхатдан ўтиб, ариза топширган ва аризаси ишчи орган томонидан маъқулланган жамоа;


танлов комиссияси - рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларини танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссияси.


3. Танлов комиссияси танлов жараёнларига умумий раҳбарлик қилади.


4. Масъул ташкилот ишчи орган томонидан қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган танловни ўтказиш, стартапларни ривожлантириш ҳамда акселерация дастурларини ишлаб чиқиш йўналишида 3 йилдан ортиқ амалий тажрибага эга бўлиши;

ривожланган чет эл давлатларида юридик шахс ташкил этган ва камида 5 та стартапни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни муваффақиятли амалга оширган бўлиши;

нуфузли венчур жамғармалар ва инвесторлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиши;

технологик тадбиркорлик, венчур молиялаштириш ва IТ-консалтинг йўналишларида камида 2 йил иш стажига эга бўлган халқаро экспертлар ва менторлар мавжудлиги.

Масъул ташкилот, уларнинг аффилланган шахслари танловда иштирокчи сифатида қатнашишлари мумкин эмас.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Танлов 2024 йил 1 июлдан бошлаб ҳар йили мазкур Низомда белгиланган муддатларда қуйидаги 3 та позиция бўйича ўтказилади:


истиқболли ғоялар - истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган прототипни ишлаб чиқиш жараёнидаги лойиҳалар ўртасида;


маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳа - Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган лойиҳалар ўртасида;


жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳа - жаҳон бозорига чиқиш истагида бўлган лойиҳалар ўртасида.


6. Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун грант маблағларини ажратиш бўйича танловни ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ беш босқичда ташкил этилади.


7. Биринчи босқичда танлов комиссияси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар махсус платформада танлов эълон қилинади ва аризаларни қабул қилиш жараёни бошланади.


8. Иккинчи босқичда ҳар йили 1 августга қадар ариза берувчилар томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материаллар махсус платформа орқали топширилади.


9. Махсус платформада рўйхатдан ўтиш жараёнида ариза берувчилар танлов офертасини акцептлаш йўли билан танлов шартларига розилик билдиради ва ҳар бир ариза берувчига идентификация рақами бириктирилади.

Махсус платформада назарда тутилган танлов офертасининг ариза берувчилар томонидан қабул қилиниши уларнинг шахсга доир маълумотларга ишлов берилишига ёзма розилик берганлигини ифодалайди.


10. Учинчи босқичда ишчи орган ҳар йили 25 августга қадар махсус платформа орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлиги ҳамда мазкур Низом талабларига мослигини текширади.

Бунда, ҳар йили 5 сентябрга қадар ариза берувчиларнинг кейинги босқичга ўтганлиги (ёки мазкур Низом талабларига мос эмаслиги аниқланганда - ўтмаганлиги) ҳақида электрон почта манзилига хабар (махсус платформадаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган ариза берувчиларга "иштирокчи" мақоми берилади.

Иштирокчилар ҳар йили 25 октябрга қадар ўзлари ишлаб чиққан лойиҳаларини такомиллаштиришлари ва махсус платформага қайтадан жойлаштиришлари мумкин. Кечикиб тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.


11. Тўртинчи босқичда ҳар йили 25 ноябрга қадар танлов комиссияси белгилаган санада иштирокчилар томонидан лойиҳалар тақдимоти ўтказилади.

Бунда, ушбу босқичга ўтган иштирокчилар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотга тақдимот ўтказади ва ҳимоя қилади.

Лойиҳалар тақдимоти учун ҳар бир иштирокчига жами 15 дақиқа, хусусан, кириш сўзи ва тақдимот, лойиҳанинг имкониятларини амалиётда намойиш этиш ҳамда лойиҳа бўйича савол-жавоблар учун 5 дақиқадан вақт ажратилади. Тақдимот учун қўшимча вақт берилмайди.

Лойиҳалар тақдимоти бир ёки бир неча кун бўлиши мумкин.

Масъул ташкилот иштирокчиларнинг лойиҳаларини уларнинг тақдимоти натижаси бўйича танлов комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳолайди ва грант совриндорларини аниқлайди.


12. Бешинчи босқичда масъул ташкилот томонидан аниқланган грант совриндорлари расман тақдирлаш маросимида эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки кун ичида махсус платформада ҳам жойлаштирилади.

Грант совриндорларини тақдирлаш маросими ҳар йили 25 декабрга қадар танлов комиссияси томонидан тантанали равишда ташкил этилади.


13. Танлов босқичлари ўтказиладиган муддатлар ва саналарга танлов комиссияси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда, муддати ва/ёки санасига ўзгартириш киритилган танлов босқичи бошланишидан бир ҳафта олдин махсус платформада ўзгартиришлар ҳақида эълон жойлаштирилади.



3-БОБ. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ

УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


14. Танловда Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахсларнинг ариза бериш кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат жамоа сифатида махсус платформада "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этиши мумкин.


15. Танловда иштирок этиш учун фақат 1 та позиция бўйича ариза юборишга рухсат этилади.


16. Танловда иштирок этиш учун пул ундирилмайди.


17. Иштирокчилар томонидан танлов доирасида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.


18. Иштирокчилар томонидан қуйидаги хатти-ҳаракатлар амалга оширилганлиги аниқланса, улар танловдан четлаштирилади:

танлов комиссияси ва масъул ташкилот фаолиятига аралашса (халақит қилса);

танлов доирасида аризада кўрсатилмаган, яъни иштирокчи жамоанинг аъзоси бўлмаган шахсларни жалб қилса;

танлов доирасида нотўғри маълумотлар тақдим этса;

ўз хоҳиши билан танловда иштирок этишни давом эттиришдан воз кечса;

танлов доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар аниқланса;

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўтказилган ғолибларига грант ажратиладиган бошқа стартап танловларда иштирок этаётган ва (ёки) ғолиб деб топилган бўлса;

танлов шартларини бузса ва мазкур Низом талабларига риоя қилинмаса.

Ишчи орган иштирокчиларни танловдан четлаштириш бўйича танлов комиссиясига таклиф киритади.


19. Танлов комиссиясининг иштирокчиларни танловдан четлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади ва қарор қабул қилингандан кейин иштирокчининг электрон почта манзилига хабар (платформадаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади.



4-БОБ. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ЛОЙИҲАЛАРИНИ БАҲОЛАШ

ҲАМДА ТАНЛОВ СОВРИНДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ


20. Ишчи орган ва масъул ташкилот иштирокчиларнинг лойиҳаларини саралаш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, танлов комиссиясига тасдиқлаш учун киритади.

Бунда, иштирокчиларнинг лойиҳаларини саралаш ва баҳолаш мезонлари танловнинг иккинчи-тўртинчи босқичлари учун алоҳида тузилади ва танлов комиссияси томонидан ҳар йили танлов эълон қилинадиган кундан камида 10 кун олдин янгидан тасдиқланади.


21. Грант совриндорлари масъул ташкилот томонидан аниқланади.


22. Масъул ташкилот танловнинг тўртинчи-бешинчи босқичларида иштирокчиларнинг лойиҳаларини тасдиқланган баҳолаш мезонларига асосан баҳолайди ва саралайди, шунингдек, грант совриндорларининг рўйхатини шакллантириб, ишчи органга киритади.

Бунда, ишчи орган грант совриндорларининг рўйхатини кўриб чиқиб 3 иш кунида тасдиқлаш учун танлов комиссиясига тақдим этади.



5-БОБ. ГРАНТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


23. Грант совриндорларига қуйидаги 3 (учта) позиция бўйича грант асосида маблағлар ажратилади:

истиқболли ғояга - 150 миллион сўмгача;

маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳага - 300 миллион сўмгача;

жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳага - 1 миллиард сўмгача.


24. Грант совриндорларига грантлар қуйидаги тартибда ўтказиб берилади:

а) истиқболли ғояларга - грант совриндорлари эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш куни давомида 100 фоиз миқдорида;

б) маҳаллий ва жаҳон бозорларига ихтисослашган лойиҳаларга:

грант совриндорлари эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш куни ичида биринчи транш (50 фоиз миқдорда) тўланади;

кейинги икки транш (25 фоиздан) йил давомида муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши асосида танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ ўтказиб берилади.


25. Маҳаллий ва жаҳон бозорларига ихтисослашган лойиҳалар бўйича грант совриндорлари грант маблағларининг иккинчи-учинчи траншларини олиш учун танлов комиссияси томонидан тасдиқланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажариши лозим.

Бунда, ишчи орган ҳар йили 20 декабрга қадар масъул ташкилот таклифлари асосида ишлаб чиқилган муҳим самарадорлик кўрсаткичларини танлов комиссиясига киритади.


26. Мазкур Низом шартларини бажармаган ёки бузган, шунингдек, муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажармаган маҳаллий ва жаҳон бозорларига ихтисослашган лойиҳалар бўйича грант совриндорларига пул мукофотининг иккинчи-учинчи траншлари тўланмайди.


27. Муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бир йил давомида тўлиқ бажармаган маҳаллий ва жаҳон бозорларига ихтисослашган лойиҳалар бўйича грант совриндорларига тўланмаган грант маблағлар Ёш тадбикорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига қайтариб берилади.

Бунда, маҳаллий ва жаҳон бозорларига ихтисослашган лойиҳалар бўйича грант совриндорларига аввал ўтказилган 50 фоиз миқдордаги маблағлар грант совриндорлари ихтиёрида қолдирилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Танловнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида лойиҳалар тақдимоти ташкилотчилар томонидан ижтимоий тармоқларда ҳамда махсус дастурий таъминотлар ёрдамида жонли онлайн эфирга узатилиши мумкин.


29. Танловнинг ёпилиш тадбири тантанали равишда танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.


30. Танлов натижалари юзасидан иштирокчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат (шикоят) юборишга ҳақли.


31. Ушбу Низом талабларига амал қилмаган ва унинг талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни

қўллаб-қувватлаш учун грант маблағларини ажратиш

бўйича танловни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Танлов комиссияси


Танловни эълон қилади ва аризалар қабули бошланади.


Ҳар йили 1 июлга қадар









2-босқич

Ариза берувчилар


Танловда иштирок этиш учун "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификасиялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтади.

Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза ва унга илова қилинган материаллар махсус платформа орқали топширади.


Ҳар йили 1 августга қадар









3-босқич

"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" МЧЖ


1. Махсус платформа орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган материалларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда Низом талабларига мослигини текширади.



Ҳар йили 25 августга қадар

(Ишчи орган)


Бунда ариза берувчиларнинг кейинги босқичга ўтганлиги (ўтмаганлиги) ҳақида уларнинг электрон почта манзилига хабар (порталдаги шахсий кабинетига хабарнома) юборилади ҳамда кейинги босқичга ўтган ариза берувчиларга "иштирокчи" мақоми берилади.



Ҳар йили 5 сентябрга қадар

Иштирокчилар


2. Ишлаб чиққан лойиҳаларини такомиллаштириб, махсус платформага қайтадан жойлаштиришлари мумкин.


Ҳар йили 25 октябрга қадар







4-босқич

Иштирокчилар


1. Ушбу босқичга ўтган иштирокчилар ўзларининг лойиҳалари бўйича масъул ташкилотда тақдимот ўтказадилар ва ҳимоя қиладилар (онлайн тарзда).



Ҳар йили 25 ноябрга қадар

(Tанлов комиссияси томонидан белгиланган санада)

Рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот (масъул ташкилот)


2. Ушбу босқичга ўтган иштирокчиларнинг лойиҳа тақдимотлари натижаси бўйича баҳолайди ва грант совриндорларини аниқлайди.

Совриндорлар рўйхатини ишчи органга тақдим этади.








5-босқич

Танлов комиссияси


1. Грант совриндорлари расман тақдирлаш маросимида эълон қилинади ва ушбу натижалар эълон қилинганидан сўнг икки кун ичида махсус платформада ҳам жойлаштирилади.

Грант совриндорларини тақдирлаш маросими тантанали равишда ташкил қилинади.



Ҳар йили 25 декабрга қадар

Ишчи орган


2. Грант совриндорларига пул мукофотлари ўтказиб берилади.



15 иш куни ичида

Маҳаллий ва жаҳон бозорларига ихтисослашган лойиҳалар бўйича совриндорлар


3. Иккинчи - учинчи траншларни (25 фоиздан) олиш учун муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида ўз лойиҳаларини такомиллаштиради.


Пул мукофоти ўтказиб берилгандан сўнг бир йил мобайнида

             





Низомга

2-ИЛОВА



Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни

қўллаб-қувватлаш учун грант маблағларини ажратиш

бўйича танловда қатнашишга ариза топшириш

ШАКЛИ

Ариза берувчи ҳақида маълумот

1. Барча жамоа аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

2. Барча жамоа аъзоларининг телефон рақами ва электрон почтаси

3. Барча жамоа аъзоларининг вазифалари:

Frontend дастурчи;

Backend дастурчи;

• Маълумотларни қайта ишлаш бўйича мутахассис;

• Сунъий интеллект (AI) муҳандиси;

• Мобил дастурчи;

Devops дастурчи;

Product менежер;

Web дастурчи;

• Синовчи;

• Дизайнер;

Бошқа.

4. Жамоа иштирок этаётган ҳудуд/вилоят

5. Иштирокчиларнинг иш/ўқиш жойи (мавжуд бўлса)


Лойиҳа тўғрисида маълумот


6. Грант позицияси:

Истиқболли ғоя;

Маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳа;

Жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳа.

7. Лойиҳа номи

8. Лойиҳанинг тавсифи

9. Лойиҳанинг тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган)

10. Лойиҳанинг тақдимоти (PDF шаклида) - юклаш, ёки унга ҳавола

11. Лойиҳанинг GitHub платформасидаги ҳавола

12. Лойиҳанинг прототипи (MVP)ra ҳавола

13. Лойиҳанинг юқори сифатдаги логотипи - юклаш

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 июнь



















































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск