ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2024 й. ПҚ-203-сон "Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2024 й.

N ПҚ-203



МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Яширин ишлаб чиқаришнинг олдини олиш, аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳамда рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалардан (кейинги ўринларда - маркировкани ўқиш қурилмалари) мажбурий фойдаланиш талаби белгиланганлиги;

мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланиш мажбурияти юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:

a) тадбиркорлик субъектлари томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:

икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;

қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқтекшируви тайинланади;

б) солиқ органларига:

мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича аниқланган қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилганлиги юзасидан текширувларни тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда амалга ошириш;

ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнингчакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувларини амалга ошириш ваколати берилади.


3. Солиқ қўмитаси ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари орасидан ҳар бир ҳудуд кесимида инсон омилисиз автоматик тарзда камида 10 фоизини танлаб олган ҳолда, уларда назорат тадбирларини ўтказсин ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган субъектлар фаолиятини кейинги уч чорак давомида назорат қилиб борсин.


4. 2027 йил 1 январга қадар рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилсин.


5. Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнга қадар божхона божидан озод қилинсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йил 1 сентябрдан:

пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилади.


7. Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан

биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 июнь




































































Время: 0.1882
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск