ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш (кўчириш) тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.05.2024 й. 312-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 майдаги

312-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида монументал

ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш

(кўчириш) тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш (кўчириш) тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


монументал ёдгорликлар - муайян даврнинг умумфалсафий ва ижтимоий ғояларини ўзида акс эттирувчи, атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоблари, миллий қаҳрамонлар, таниқли фан, маданият ва санъат арбоблари (кейинги ўринларда - таниқли арбоблар) хотирасини ҳамда тарихий ва муҳим воқеаларни, адабий-фольклор асарлар қаҳрамонларини абадийлаштиришда мустақил аҳамият касб этадиган мемориал иншоотлар, ёдгорликлар ва рамзий ёдгорликлар шаклидаги ҳайкалтарошлик асарлари;


мемориал иншоотлар - таниқли арбоблар хотирасига ва тарихий воқеаларга бағишланган меъморчилик ҳамда монументал ҳайкалтарошлик асарлари билан уйғун ҳолда яратилган ёдгорлик мажмуалари;


ёдгорликлар - таниқли арбоблар ва тарихий воқеаларни абадийлаштириш учун яратилган монументал ҳайкалтарошлик асарлари (ҳайкал, бюст, монумент, барельеф, монументал мажмуа ва шу кабилар);


рамзий ёдгорликлар - бино ва иншоотларнинг ички ҳамда ташқи қисмида, муҳим воқеага дахлдор худудларда ўрнатилган, таниқли арбоблар хотирасини абадийлаштиришга бағишланган ёдгорлик объекти (обелиск, стела, мемориал лавҳа, рамзий ҳайкалтарошлик композициялари ва шу кабилар);


монументал-декоратив ҳайкалтарошлик - истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва боғ ансамбллари, мелиорация тармоқлари ҳамда тош йўлларни, шунингдек, бино ва иншоотларнинг деворларини безаш учун ишланадиган ҳайкаллар, рельефлар, декоратив шакллар, бўртма тасвирлар, ёдгорлик лавҳалари ҳамда фасад ва интерьерларни, биноларни, ландшафтларни ва табиий муҳитни, ҳудудларни, кўчаларни безашда меъморий элементлар сифатида хизмат қиладиган бошқа монументал-декоратив ҳамда декоратив шакллар ва ишлар мажмуаси;


монументал-декоратив санъат асарлари - бино ва иншоотнинг ички ҳамда ташқи кўринишини безаш учун қўлланиладиган, архитектура муҳити билан уйғун ҳолда яратилган витражлар, расмлар, монументал ва декоратив матолар, мозаикалар ва шу кабилар.


3. Монументал-декоратив ҳайкалтарошлик ва монументал-декоратив санъат асарлари монументал ёдгорликлар ҳисобланмайди.


4. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

монументал-декоратив ҳайкалтарошлик ва монументал-декоратив санъат асарлари;

қабристонлар худудлари ва ибодат жойлари (масжидлар, черковлар, синагогалар, ибодатхоналар ва бошқа ҳудудлар);

жисмоний ва юридик шахсларга мулк хуқуқи ёки бошқа қонуний асосларда тегишли бўлган, кўриш ҳамда оммавий ташриф буюриш учун ёпиқ бўлган, тўсиқ билан ўралган ҳудудларда ёхуд ушбу ҳудуддаги бино ва иншоотларда уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиладиган монументал ёдгорликлар.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўриш ҳамда оммавий ташриф буюриш учун очиқ бўлган, тўсиқ билан ўралмаган ҳудудларда, шу жумладан, ўз маблағлари ҳисобидан монументал ёдгорликлар ва бошқа ҳайкалтарошлик асарларини ўрнатиш ушбу Низом талабларига мувофиқ ўрнатилади.


5. Қуйидагилар монументал ёдгорликларни ўрнатиш учун асос ҳисобланади: миллий давлатчилик тарихидаги ёки ҳозирги замондаги муҳим воқеаларни абадийлаштириш;

шахснинг давлат, ижтимоий, сиёсий, ҳарбий, ишлаб чиқариш фаолияти, илм-фан, техника, адабиёт, маданият, санъат ва спорт соҳасидаги хизматларини эътироф этиш;

шахснинг муайян соҳага қўшган алоҳида ҳиссаси (илм-фан, техника, адабиёт, маданият, санъат, спорт, давлат, ижтимоий, сиёсий, ҳарбий, ишлаб чиқариш соҳаларида эътироф этилган ютуқлари мавжудлиги).

Монументал ёдгорликлар Ўзбекистон халқининг кўп йиллик орзу-умидлари ва интилишлари, ҳозирги замон ёхуд келажакдаги муҳим иқтисодий, ижтимоий ёки сиёсий воқеа-ҳодисаларга муносабатни акс эттирувчи рамзий ёдгорлик сифатида ҳам ўрнатилиши мумкин.


6. Монументал ёдгорликлар бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан инсон шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уруш, жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларни, порнография, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб этмаслиги, ижтимоий ахлоқ нормаларига зид бўлмаслиги, шунингдек, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатмаслиги лозим.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат эксперт комиссияси) фаолият юритади.


8. Қуйидагилар Ҳукумат эксперт комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва хулосалар бериш;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ўрнатиладиган давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларнинг лойиҳаларини ғоявий-бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, ўтказилган танловлар асосида саралаб олиш, зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар бериш;

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар лойиҳалари концепциясини ғоявий-бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ва хулоса бериш;

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, кўчириш ва олиб ташлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш масалаларини манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқиш ва хулосалар бериш;

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликни қабул қилиб олиш, шу жумладан, ўрнатилган монументал ёдгорликларни қабул қилиш ишларини расмийлаштириш ёки қабул қилишни рад этиш.


9. Монументал ёдгорликларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий экспертлар кенгаши тузилади.


10. Зарур ҳолларда, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши (кейинги ўринларда - Бадиий экспертлар кенгаши) эксперт сифатида турли ташкилотларнинг эксперт ва мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакилларини жалб қилиши мумкин.


11. Бадиий экспертлар кенгаши аъзоларига тўланадиган гонорар монументал ёдгорликларни яратиш ва ўрнатиш ишлари харажатлар сметасида назарда тутилади.


12. Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликлар ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ўрнатилади.



2-БОБ. МОНУМЕНТАЛ ЁДГОРЛИКЛАРНИ

ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ТАКЛИФЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари ҳамда республика миқёсидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда - монументал ёдгорликларни ўрнатиш ташаббускорлари) ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, давлат ёки маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисида таклиф тайёрлайди.


14. Монументал ёдгорликларни ўрнатиш ташаббускорлари давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифлар нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш ва унинг давлат ёки маҳаллий аҳамиятга молик эканлигига баҳо бериш учун Ўзбекистон Бадиий академиясига такдим этилади.


15. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш учун тақдим этилаётган монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифларга куйидагилар илова қилинади:

абадийлаштириш таклиф этилаётган воқеа ёки хотирасига монументал ёдгорлик ўрнатиш таклиф этилаётган шахсга оид маълумотлар;

тарихий ёки тарихий-биографик маълумотлар;

монументал ёдгорликнинг тавсия этилган жойлашуви;

монументал ёдгорликнинг дастлабки лойиҳаси;

монументал ёдгорликни ўрнатиш ишларини молиялаштириш манбалари ва уни ўрнатишнинг режалаштирилган саналари.


16. Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда монументал ёдгорликни ўрнатиш тўғрисидаги таклифлар бўйича тегишли соҳадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказади, шунингдек, монументал ёдгорликнинг давлат ёки маҳаллий аҳамиятга молик эканлигини аниқлайди.


17. Маслаҳатлашувлар натижалари ва монументал ёдгорликнинг давлат ёки маҳаллий аҳамиятга молик эканлиги бўйича Ўзбекистон Бадиий академияси раиси томонидан имзоланадиган хулоса тайёрланади ҳамда монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифни киритган субъектга тақдим этилади.


18. Маслаҳатлашувлар натижалари бўйича Ўзбекистон Бадиий академиясининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, монументал ёдгорликларни ўрнатиш ташаббускорлари:

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича таклифларни Ҳукумат эксперт комиссиясига;

маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига тақдим этади.


19. Монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хотирасини абадийлаштириш таклиф этилаётган шахс ёки воқеа тўғрисидаги тарихий ёки тарихий-биографик маълумотлар;

воқеанинг ҳақиқийлигини ёки шахснинг хизматларини тасдиқловчи архив ҳужжатларининг нусхалари (мавжуд бўлса);

монументал ёдгорликнинг дастлабки лойиҳаси;

монументал ёдгорликда битилган ёзувга тушунтириш хати лойиҳаси;

монументал ёдгорлик ўрнатиладиган жой кўрсатилган ҳудуд харитасининг нусхаси;

агар кўп қаватли уйнинг ташқи деворига мемориал лавҳа ўрнатиш таклиф қилинса, кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши баённомасида расмийлаштирилган розилиги;

ҳудудида монументал ёдгорликни ўрнатиш таклиф этилаётган ер майдони эгасининг ёки ер майдонига бошқа қонуний асосда эгалик қилувчи жисмоний шахс ёки юридик шахс ваколатли вакилининг ёзма розилиги;

лойиҳа юзасидан жамоатчилик маслаҳатлашувлари натижалари бўйича Ўзбекистон Бадиий академиясининг хулосаси;

бинонинг (иншоот) фасадига ёки интерьерига мемориал лавҳа ўрнатиш таклиф этилаётган бино (иншоот) эгаси бўлган жисмоний шахс ёки юридик шахс ваколатли вакилининг ёзма розилиги (бино (иншоот) давлат мулки бўлган ҳоллар бундан мустасно).


20. Монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

хотирасига монументал ёдгорлик ўрнатилган шахс ёки тарихий воқеанинг ушбу Низомнинг 5-банди талабларига мувофиқ эмаслиги;

монументал ёдгорликни ўрнатиш қонунчилик хужжатлари, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларнинг бузилишига олиб келиши;

ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёхуд нотўғри, ёлғон ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги;

монументал ёдгорликни ўрнатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон Бадиий академиясининг салбий хулосасининг мавжудлиги.



3-БОБ. ДАВЛАТ АҲАМИЯТИГА МОЛИК

МОНУМЕНТАЛ ЁДГОРЛИКЛАРНИ

ЎРНАТИШ ТАРТИБИ


21. Ҳукумат эксперт комиссияси монументал ёдгорликларни ўрнатиш ташаббускорларининг давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ва ижобий хулосага келган тақдирда, барча хужжатларни Ўзбекистон Бадиий академиясига юборади.


22. Ўзбекистон Бадиий академияси икки ой муддатда:

монументал ёдгорлик ечимининг асосий принципларини ифодалаб берувчи, тарихий ва ғоявий эҳтиёжини асослаб берувчи бадиий вазифаларни ўз ичига олган унинг якуний лойиҳасини ишлаб чиқишни назарда тутувчи лойиҳалаштириш дастурини тузади;

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликни ўрнатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Ҳукумат эксперт комиссияси билан келишади.


23. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар лойиҳалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Ҳукумат эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқиб маъқулланса, ушбу лойиҳалар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилади.


24. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни яратиш ва ўрнатиш ишларини молиялаштириш ҳамда уларни ўрнатиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан амалга оширилади.



4-БОБ. МАҲАЛЛИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК

МОНУМЕНТАЛ ЁДГОРЛИКЛАРНИ ЎРНАТИШ

БЎЙИЧА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


25. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари монументал ёдгорликларни ўрнатиш ташаббускорларининг маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорлик ўрнатиш тўгрисидаги таклифини кўриб чиқади ва ижобий хулосага келган тақдирда, унинг дастлабки лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этади.


26. Ўзбекистон Бадиий академияси маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликнинг дастлабки лойиҳасини икки ой муддатда ўрганади.

Ўзбекистон Бадиий академияси маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликнинг дастлабки лойиҳасининг тарихий ва ғоявий эҳтиёжни асослаб берувчи бадиий вазифаларига мувофиқлигини баҳолайди. Ўзбекистон Бадиий академиясининг хулосаси тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этилади.


27. Маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш Ўзбекистон Бадиий академиясининг ижобий хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарори билан ўрнатилади.

Маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликни лойиҳалаштириш дастурини тузиш, лойиҳалаштириш шакли, лойиҳалаштириш ва монументал ёдгорликларни яратиш ҳамда ўрнатиш ишларини молиялаштириш манбалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарори билан белгиланади.



5-БОБ. МОНУМЕНТАЛ ЁДГОРЛИКЛАРНИ

ЎРНАТИШ ШАРТЛАРИ ВА ҚАБУЛ

ҚИЛИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


28. Ўзбекистон Республикаси худудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.


29. Монументал ёдгорликни ўрнатиш бўйича ижрочи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги, "Муаллифлик ҳукуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида аниқланади.


30. Монументал ёдгорликнинг очилиши, қоида тариқасида, маълум бир санага (юбилей, таниқли арбобнинг ҳаёт йўли босқичи ёки тарихий воқеа) бағишланади ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда тантанали муҳитда ўтказилади.


31. Давлат аҳамиятига молик ўрнатилган монументал ёдгорликлар Ҳукумат эксперт комиссияси уларни қабул қилгандан кейин очилади.


32. Маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликлар Ўзбекистон Бадиий академияси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар вакилларидан ва лойиҳа муаллифларидан иборат таркибдаги комиссия қабул қилиб олгандан кейин очилади.



6-БОБ. МОНУМЕНТАЛ ЁДГОРЛИКЛАРНИ

ОЛИБ ТАШЛАШ (КЎЧИРИШ)


33. Монументал ёдгорликлар ёдгорликнинг эгаси (муаллифлик ҳуқуқи эгаси), давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, ижро этувчи ҳокимият органлари ташаббусига кўра олиб ташланиши (кўчирилиши) мумкин.


34. Монументал ёдгорликни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги таклифга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

монументал ёдгорлик тўғрисидаги маълумотлар (ёдгорликнинг номи, ёдгорликнинг жойлашув схемаси, ёдгорлик жойлашган жойдан энг яқин капитал курилиш объектининг камида бир манзили кўрсатилиши, ёдгорликнинг фотосурати);

монументал ёдгорликни олиб ташлаш (кўчириш) зарурлигини асослаш (шу жумладан, архитектура-бадиий дизайнининг мос келмаслиги, ёдгорликни ўрнатиш меъёрларининг бузилиши, ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентларга мос келмаслиги, бинони (иншоотни) бузиш, шаҳарсозлик ҳолатининг ўзгариши ва бошқалар).


35. Монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) ишларини амалга ошириш вақтида монументал санъат ёдгорлиги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти бўлган тақдирда, Маданий мерос агентлиги билан келишиш мажбурий ҳисобланади.


36. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги масала бўйича Ҳукумат эксперт комиссияси хулосаси олинади.

Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги масала белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилади.


37. Маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда қабул қилинади.


38. Монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш натижаларига кўра мутасадди орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлаш ва монументал ёдгорликларни олиб ташлаш, кўчириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги таклифни рад этиш.


39. Монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги таклифни рад этиш учун асослар:

хотирасига монументал ёдгорлик ўрнатилган шахс ёки тарихий воқеанинг ушбу Низом 5-банди талабларига мувофиқлиги (бино (иншоот) бузилиши муносабати билан бино (иншоот) худудида ўрнатилган монументал ёдгорликни бошқа жойга ўтказиш ҳоллари бундан мустасно);

монументал ёдгорликни олиб ташлаш (кўчириш) қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларнинг бузилишига олиб келиши;

ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган хужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёхуд нотўғри, ёлғон ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги.


40. Монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) у жойлашган ҳудуд ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ташкил этилади.


41. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) бўйича тадбирлар Ҳукумат эксперт комиссияси хулосаси асосида молиялаштирилади.

Маҳаллий аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) бўйича тадбирларни молиялаштириш унинг ташаббускори маблағлари ёхуд қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


42. Қонунчиликка зид равишда ўрнатилган монументал ёдгорлик суд қарорига асосан уни ўрнатган шахснинг маблағлари ҳисобидан олиб ташланади (кўчирилади).

Монументал ёдгорлик уни қонунчиликка зид равишда ўрнатган шахс ташаббуси билан унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган худудга, бино ёки иншоотга кўчириб ўтказилиши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Монументал ёдгорликларни ўрнатиш учун ер участкаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилади. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга монументал ёдгорликларни ўрнатиш мақсадида берилиши мумкин.


44. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


45. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

   

        




Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида монументал

ёдгорликларни ўрнатиш

СХЕМАСИ

         

       

Боскичлар

    


     

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

    


   

Бажариш

муддатлари

        



































1-босқич


    

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилояплар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа давлат органлари, республика ННТ (монументал ёдгорлик ўрнатиш ташаббускори)

    


1. Монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўгрисидаги таклиф ва иловалардан иборат ҳужжатлар тўпламини тайёрлайди.


2. Ҳужжатлар тўпламини жамоатчилик билан маслаҳатлашувлар ўтказиш ва унинг давлат ёки маҳаллий ахамиятга молик эканлигига баҳо бериш учун Ўзбекистон Бадиий академиясига расмий хат билан юборади.


Монументал

Едгорликларни

ўрнатиш учун асос

вужудга келганда



































2-босқич


Ўзбекистон Бадиий

академияси


      

1. Монументал ёдгорликни ўрнатиш тўғрисидаги таклифлар бўйича тегишли соҳадаги ННТ ва меҳнат жамоалари билан жамоатчилик маслаҳатлашувларини ўтказади ва монументал ёдгорликнинг давлат ёки маҳаллий аҳамиятга моликлигини аниқлайди.


2. Тегишли хулосани тайёрлайди ҳамда монументал ёдгорлик ўрнатиш ташаббускорига тақдим этади.

         


Ҳужжатлар келиб

тушган кундан бошлаб

бир ой муддатда



































3-босқич


Монументал ёдгорлик

ўрнатиш ташаббускори


    

Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича таклифларни укумат эксперт комиссиясига, маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликлар бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига тақлим этади.

      


Ўзбекистон Бадиий

академияси хулосаси

келиб тушгандан сўнг

икки ҳафта муддатда











































                     Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларин ўрнатиш




















































4-босқич


Ҳукумат эксперт

комиссияси


         

Монументал ёдгорликларни ўрнатиш ташаббускорларининг давлат аҳамиятига молик монументал - ёдгорликлар тўғрисидаги таклифини кўриб чиқади ва ижобий хулосага келган тақдирда, барча ҳужжатларни Ўзбекистон Бадиий академиясига юборади.

        


Ҳужжатлар келиб

тушган кундан бошлаб

бир ой муддатда



































5-босқич


Ўзбекистон Бадиий

академияси


   

1. Монументал ёдгорликнинг якуний лойиҳасини ишлаб чиқишни назарда тутувчи лойиҳалаштириш дастурини тузади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.


2. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Ҳукумат эксперт комиссияси билан келишади.

        


Икки ой муддатда



































6-боскич


Ўзбекистон Бадиий

академияси


   

Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар лойиҳалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси Ҳукумат эксперт комиссияси томонидан кўриб чикиб маъқулланса, ушбу лойиҳаларни Ҳукуматга киритади.

        


Икки ҳафта муддатда



































7-босқич


Вазирлар Маҳкамаси


Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни яратиш ва ўрнатиш бўйича қарор қабул қилади.


        

Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган муддатларда

       











































                     Маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш




















































 

4а-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси Жўқорғи

Кенгеси, вилоятлар,

Тошкент шаҳар халқ

депутатлари

Кенгашлари


   

1. Монументал ёдгорликни ўрнатиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқади.


2. Ижобий хулосага келган тақдирда, унинг дастлабки лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этади.

       


Ҳужжатлар келиб

тушган кундан бошлаб

бир ой муддатда



































































5а-босқич


Ўзбекистон Бадиий

академияси


       

1. Монументал ёдгорликнинг дастлабки лойихасини ўрганади, уни тарихий ва мафкуравий эҳтиёжни асослаб берувчи ғоявий-бадиий вазифаларга мувофиқлигини баҳолайди.


2. Ўрганиш натижалари бўйича хулосани тегишлича халқ депутатлари Кенгашига тақдим этади.

         


Икки ой муддатда


































































6а-босқич


        

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари

         


Маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни яратиш ва ўрнатиш бўйича қарор қабул қилади.


Белгиланган

муддатларда




          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 июнь
















































































Время: 0.2241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск