Внимание!

NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган ундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 й. 318-сон "Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2024 й.

N 318



ЎЗГАЛАРНИНГ ПАРВАРИШИГА

МУҲТОЖ БЎЛГАН АЙРИМ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ

ТУРИШНИНГ ҲАҚИҚИЙ ҲОЛАТИНИ ТЕКШИРИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш жараёнини рақамлаштириш, кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Куйидагиларни назарда тутувчи Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахеларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини (кейинги ўринларда далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш;

давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани Давлат хизматлари маркази ва "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон шаклда тўлдириш, кўриб чиқиш ва натижасини юбориш;

далолатномалар реестрини шакллантириш ва юритиш.


2. Адлия вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, шунингдек, ЯИДХП орқали тўлиқ жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда далолатномаларнинг электрон маълумотлар базасини яратсин ҳамда "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида шакллантириш чораларини кўрсин.


6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган ундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

318-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан

тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш


61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Агентлик томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юборилган электрон маълумотлар асосида аниқланади.

Агентлик автоматик тарзда фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади.

Агентлик томонидан ахборот тизими орқали юборилган фуқаронинг Ҳ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон кўринишдаги маълумотлар фуқарога пенсия ҳисоблашда иш стаж сифатида инобатга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади".

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 июнь











































































Время: 0.0687
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск