Внимание!

NB! Мазкур Маъмурий регламенти расмий эълон килинган ундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат хизматлари /

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.05.2024 й. 318-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

318-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим

шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини

текшириш далолатномасини расмийлаштириш

бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатишнинг тартибини белгилайди.

Ушбу Регламент умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошка шахсга бериш шартномаси асосида ўзга шахсларга караб туриш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи (қараб турувчи шахс) - I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар билан бирга яшайдиган ҳамда уларга қараб туриш учун мазкур Регламентга асосан мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;


ваколатли орган - Узбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази;


парваришга муҳтож шахслар - I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кариялар;


қараб туриш вақти - парваришга муҳтож шахсларга қараб турилган вақт.


3. "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда - "ЯМИҲ" АТ) қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги электрон маълумотлар қараб турувчи шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади.


4. Қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат парваришга муҳтож шахс билан бирга яшаган шахсга (шахслардан бирига) қўшиб ҳисобланади.

Қараб туришнинг ҳолати ногиронлиги бўлган болани ўз қарамоғига олган оиланинг аъзоси учун ҳам татбик қилинади.


5. Қараб туриш вақти Узгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномаси (кейинги ўринларда - далолатнома) асосида белгиланади.

Далолатнома мавжуд бўлмаганда, қараб туриш ҳолати суднинг қарори асосида белгиланади.


6. Далолатнома 12 ой муддатга расмийлаштирилади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолати ваколатли орган ходимлари томонидан ҳар олти ойда бир маротаба жойга чиққан ҳолда мониторинг қилинади ва ўрганиш натижаси бўйича маълумотлар "ЯМИҲ" АТ орқали юритилади.

Далолатномани расмийлаштирган ваколатли орган ходимининг қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини мониторинг қилишда иштирок этиши тақиқланади.


7. Шахснинг ногиронлиги борлиги, ўзгалар парваришига муҳтожлиги ва ёши ҳақидаги маълумотлар "ЯМИХ" АТ орқали автоматик равишда текширилади.

Ўзгалар парваришига муҳтожлик (кексалар учун) ваколатли орган ходими томонидан Бартел ва Лаутон шкалалари ёрдамида "ЯМИХ" АТда баҳоланади.

Бунда баҳолаш натижасида йиғилган балл 116 ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, шахс ўзгалар парваришига муҳтож деб ҳисобланмайди.


8. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


9. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.


10. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш схемасига мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ваколатли орган ходимларига мурожаат этади ёхуд давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


15. Аризачи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.


16. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида парваришга муҳтож шахснинг сўровномада кўрсатилган доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзилига чиққан ҳолда, ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида далолатномани расмийлаштиради ёки уни расмийлаштиришни рад қилинади.

Далолатнома ваколатли орган ходими ва ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) ёрдамида имзоланади.

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари расмийлаштирилган далолатномани "ЯМИХ" АТда тасдиқлайди.


17. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда далолатномани расмийлаштиришни рад этади:

сўровномада нотўғри ва (ёки) хато маълумотлар кўрсатилган бўлса;

сўровномадаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаса;

сўровномада кўрсатилган парваришга муҳтож шахснинг розилиги бўлмаса;

парваришга муҳтож шахс Ижтимоий қўллаб-кувватлаш маркази ёки "Мурувват" интернат уйига жойлаштирилган бўлса.

Ушбу банднинг тўртинчи - бешинчи хатбошиларидаги ҳолатлар ҳақида ваколатли орган ва ушбу ҳудуднинг маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган Жойга чикқан ҳолда текширув ўтказилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари билан рад этишга йўл қўйилмайди.


18. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ваколатли орган рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда, мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш рад этилганлиги ҳақида хабарномани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қўйилган ҳолда (Жойга чиққан ҳолда текширув ўтказилганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган бўлса, ушбу далолатноманинг PDF форматдаги нусхаси билан бирга) Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиб, исталган вақтда қайтадан давлат хизматидан фойдаланиши мумкин.


19. Агар такдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофик бўлса, ваколатли орган томонидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда Узгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномаси шу куннинг ўзида "ЯМИХ" АТда расмийлаштирилади ҳамда Давлат хизматлари маркази ва Пенсия жамгармасининг ахборот тизимига юборилади.


20. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга далолатномани ёки рад этиш ҳақида хабарномани электрон ёки қоғоз шаклда беради.



3-БОБ. ДАЛОЛАТНОМАНИ БЕКОР

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


21. Далолатнома қуйидаги ҳолларда "ЯМИҲ" АТда автоматик тарзда бекор қилинган ҳисобланади:

қараб турувчи ва (ёки) парваришга муҳтож шахс вафот этса - ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган кундан;

парваришга муҳтож шахс Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки "Мурувват" интернат уйига жойлаштирилганда - жойлаштирилган кундан;

парваришга муҳтож шахс оила қурганда - никоҳ тузилганлиги далолатнома ёзуви қайд қилинган кундан.


22. Далолатнома куйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан бекор қилинади:

18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола фарзандликка олинганлиги аниқланганда;

қараб турувчининг хоҳишига кўра;

парваришга муҳтож шахс қараб турувчи шахс ҳақиқатда унга қараб турмаётганлиги ёки қараб турувчи томонидан ўзига нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳаракати содир этганлиги сабабли далолатномани бекор қилишни сўраб мурожаат қилганда;

парваришга муҳтож шахсга қараб турувчи ҳақиқатда қараб турмаётганлиги аниқланса;

қараб турувчи ва (ёки) парваришга муҳтож шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига яшаш учун кўчиб ўтганда.

Ушбу банднинг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади.


23. Қараб турувчи ёки парваришга муҳтож шахс ушбу Регламентнинг 22-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари асосида далолатномани бекор қилиш учун ўзи келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса - ўзлари мустакил равишда ушбу Регламентга 6-иловада келтирилган Далолатномани бекор қилиш бўйича сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Қараб турувчи ва парваришга муҳтож шахсдан сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


24. Далолатномани бекор қилиш бўйича сўровномани кўриб чиқиш Узгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномасини расмийлаштириш бўйича сўровномани кўриб чиқишнинг ушбу Регламентда белгиланган тартиби ва муддатларида амалга оширилади.


25. Далолатнома ушбу Регламентнинг 22 ва 23-бандларида келтирилган асослар билан бекор қилинганда, ваколатли орган далолатнома бекор қилинган куннинг ўзида бу бўйича маълумотни "ЯМИХ" АТга киритади ҳамда бу ҳақда Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига автоматик равишда хабар юборади.


26. Ваколатли орган томонидан "ЯМИҲ" АТда далолатномалар реестри юритилади.

Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

далолатнома тузилган вақт ва рақами;

ариза берувчи (қараб турувчи) ва парваришга муҳтож шахс тўғрисидаги маълумотлар;

далолатнома бекор қилинган вақти.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОНДАЛАР


27. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


28. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилиб боради.


29. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


30. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўзгаларнинг нарваришига мухтож бўлган

айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини

текшириш далолатномасини расмийлаштириш

СХЕМАСИ

       


  

Босқичлар

   


    

Субъектлар

         


    

Тадбирлар

    


     

Бажариш

муддатлари

     



































1-босқич


Ариза берувчи

(қараб турувчи шахс)


      

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига келган ҳолда ёхуд маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

     


Ўз хоҳишига кўра



































2-боскич


      

1. Давлат хизматлари

маркази, "Инсон"

ижтимоий хизматлар

маркази ходимлари

      


1. Сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.


1. Сўровнома

тўлдирилган- дан кейин

10 дақиқада





2. ЯИДХП


2. Электрон тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.

       


2. Автоматик равишда




































3-босқич


Ваколатли орган


      

1. Парваришга мухтож шахснинг сўровномада кўрсатилган доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзилига чиққан ҳолда далолатнома "ЯМИХ" АТда расмийлаштиради хамда Давлат хизматлари маркази ва Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади.

        


Сўровнома келиб

тушгандан бошлаб

5 иш куни ичида




 



2. Сўровномани кўриб чиқиш натижаси бўйича далолатномани расмийлаштириш рад этилса, унинг аниқ сабабларини ва қонунчилик хужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код кўйилган хабарномани Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда - ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

      




































3-босқич


1. ЯИДХП


        

1. Давлат хизматининг натижаси ариза берувчининг электрон манзилига юборилади ва ариза берувчи бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими оркали хабардор қилинади.

        


1. Автоматик тарзда





2. Давлат хизматлари

маркази, "Инсон"

ижтимоий хизматлар

маркази ходимлари

      


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга далолатномани ёки рад этин ҳақида хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда берилади.

     


2. 10 дақиқа мобайнида




 

           




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган

айрим шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий

ҳолатини текшириш далолатномасини

расмийлаштириш бўйича

СЎРОВНОМА

           

I. Ариза берувчи тўгрисида маълумот



1. Ф.И.О.*



2. Туғилган жойи ва санаси*



3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи I-карта) серияси ва рақами*



4. ЖШШИР*



5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили



6. Телефон рақами



7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



II. Парваришга муҳтож шахс:

I гурух ногиронлиги бўлган шахс.


• 18 ёшгача ногиронлиги бор бола.


• Ўзгалар парваришига муҳтож 80 ёшга тўлган кекса шахс.


III. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар тўғрисида маълумот.


1. Ф.И.О.*



2. Туғилган жойи ва санаси*



3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*



4. ЖШШИР*



5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили



6. Телефон рақами



7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



          

*) Ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.

       

         




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий химоя миллий агентлиги

           

      

Жойга чиққан ҳолда текширув ўтказилганлиги ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

          

20 йил "____" __________





(худуд номи)

          

Мен,



("Инсон" маркази ходимининг фамилинси, исми, отасининг исми на лавозими)

       

20 йил "____" __________даги ____-сон сўровномага асосан ______________________________________________________________________

          


(вилоят (Тошкент шахар), туман (шахар), МФЙ номи (кискартиришларсиз))*

           

да текширув ўтказиб, қуйидагиларни аниқладим:

         

1)


         

2)


         

……………………………………………………………………………………………………...


(куйидаги ҳолатлардан бири ёзилади:

a) сўровномала кўрсатилган манзилда ариза берувчи (караб турувчи) ва парваришга мухтож шахс ёки улардан бири ишамаслиги ехуд манзилда бўлмаслиги;

б) парваришга мухтож шахснинг розилиги манжуд эмаслиги;

в) кариб турувчи парваришга мухтож шахсга хақикатла караб турмастганлиги.)

          

Далолатнома тузишда иштирок этганлар ҳақида маълумот

       

T/р

    

Ф.И.О.

   

Яшаш манзили*

  

Лавозими

   

Шахсий имзо

    

1.

   





2.

   





3.

   





     





          

"Инсон" маркази

         






(лавозими)


(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

        

*) Вилоят (Тошкент шаҳар), туман (шаҳар), МФЙ, кўча номи, уй рақами тўлиқ ёзилиш лозим.

       

        




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Электрон хужжатнинг идентификация рақами


         

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган айрим

шахсларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатини

текшириш далолатномасини расмийлаштириш

рад этилганлиги ҳақида

ХАБАРНОМА

           


(наколатли органнинг номи)

          

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда


Сизнинг 20__ йил "____"____________даги _____________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, қараб туриш ҳакиқий ҳолатини текшириш

                                                             (йил, кун, ой)                (сўровнома раками)

далолатномаси расмийлаштириш рад этилганлигини маълум қилади.


Рад этиш асослари:

          

1)


         

2)


         

3)


         

……………………………………………………………………………………………………...

           



      

OR-код

       


(Ваколатли орган рахбарининг Ф.И.О.)



            

         




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

      

       

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган

айрим шахсларга қараб туришнинг

ҳақиқий ҳолатини текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

          

20 йил "____" __________





(худуд номи)

          

Мен,



("Инсон" маркази ходимининг фамилинси, исми, отасининг исми на лавозими)

       

20 йил "____" __________даги ____-сон сўровномага асосан ______________________________________________________________________

          


(вилоят (Тошкент шахар), туман (шахар), МФЙ номи (кискартиришларсиз))*

           

га чиққан ҳолда,

         


да

(вилоят (Тошкент шахар), туман (шахар), МФЙ номи (кискартиришларсиз))*


              

яшовчи ариза берувчи (қараб турувчи) -



(Ф.И.О.)

            


бўлган

(I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 сшгача ногарондиги бўлган бола,

шунингдек 80 ешга тўлган кекса (шулардан бири ёзилади)


             


га

(парваришга муҳтож шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми)


             

ҳақиқатда қараб туришини аниқладим ва ушбу далолатнома шу ҳақда тузилди.

            

Далолатномани тузишда иштирок этган

ва тасдиқлаганлар ҳақида маълумот

       

T/р

    

Ф.И.О.

   

Яшаш манзили*

  

Лавозими

   

Шахсий имзо

    

1.

   





2.

   





3.

   





     





          

"Инсон" маркази

         






(лавозими)


(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

        

*) Вилоят (Тошкент шаҳар), туман (шаҳар), МФЙ, кўча номи, уй рақами тўлиқ ёзилиш лозим.

       

        




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Далолатномани бекор қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

         

I. Ариза берувчи

Қараб турувчи шахс

• Парваришга муҳтож шахс



II. Ариза берувчи тўгрисида маълумот


1. Ф.И.О.*



2. Туғилган жойи ва санаси*



3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами*



4. ЖШШИР*



5. Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили



6. Телефон рақами



7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)



III. Далолатнома раками ва санаси:**



          

*) Ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда тўлдирилади.


**) Ушбумаълумотлар "ЯМИҲ" ахборот тизими орқали автоматик равишда шаклланади.

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 июнь






























































































Время: 0.1587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск