ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2024 й. 312-сон "Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2024 й.

N 312




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МОНУМЕНТАЛ ЁДГОРЛИКЛАРНИ ЎРНАТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатиладиган монументал ёдгорликларнинг бадиий-эстетик жиҳатдан мукаммал бўлишини таъминлаш, уларни ўрнатиш масалаларини тўлиқ тартибга солиш, шунингдек, мазкур ишларнинг ғоявий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича хукумат эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат эксперт комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсн.


2. Қуйидагилар Хукумат эксперт комиссиясининг вазифалари этиб белгилансин:

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг мақсадга мувофиклиги ёки мувофик эмаслиги тўғрисида асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва хулосалар бериш;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ўрнатиладиган давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларнинг лойиҳаларини ғоявий-бадний аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, ўтказилган танловлар асосида саралаб олиш, зарур ҳолларда ўўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар бериш;

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар лойиҳалари концепциясини ғоявий-бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ва хулоса бериш;

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, кўчириш ва олиб ташлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш масалаларини манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқиш ва хулосалар бериш;

давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликни қабул қилиб олиш, шу жумладан, ўрнатилган монументал ёдгорликларни қабул қилиш ишларини расмийлаштириш ёки қабул қилишни рад этиш.

3. Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш (кўчириш) тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ўрнатилади;

давлат ва жамоат ташкилотларининг маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига киритилади ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда қарор қабул қилинади;

монументал ёдгорликларни ўрнатишдан олдин тегишли соҳадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади;

монументал ёдгорликларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий экспертлар кенгаши тузилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди;

монументал ёдгорликларни яратиш ва ўрнатиш ишларини молиялаштириш манбалари тегишлича Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари билан белгиланади.


5. Ўзбекистон Бадиий академияси икки ҳафта муддатда монументал ёдгорликлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун Бадиий экспертлар кенгашининг таркиби ва низомини тасдиқласин.


6. Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда монументал ёдгорликларнинг ғоявий асосларини янада мустаҳкамлаш орқали фуқароларда, айниқса, ёш авлодда эстетик бадиий дид, миллий ифтихор ҳамда мамлакатимизнинг етук арбоблари ва тарихий воқеаларини қадрлаш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш бўйича концепция ҳамда монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти 3-бандининг ўн иккинчи хатбошиси "рекреацион объектларни қуриш" сўзларидан кейин "ёхуд монументал ёдгорликларни ўрнатиш" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ёдгорликлар ва ҳайкалларни лойиҳалаштириш ҳамда ўрнатишни тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 23 июндаги 305-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 майдаги

312-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат аҳамиятига молик монументал

ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат

эксперт комиссиясининг

ТАРКИБИ

        

1. A.В. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Комиссия раиси


2. Б.Г. Абдикаримов

-

Маданий мерос агентлиги директори


3. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


4. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


5. Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


6. О.А. Хасанов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


7. C.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


8. А.Р. Тўхтаев

-

Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси


9. Б.Ф. Жалолов

-

Ўзбекистон халқ рассоми


10. Ж.Б. Анназаров

-

Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош


11. И.М. Валиходжаев

-

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси, Комиссия масъул котиби

       

          

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади, 9 - 10-бандларда назарда тутилган Комиссия аъзолари бундан мустасно.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 июнь






















































































Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск