Внимание!

NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан икки ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2024 й. 311-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2024 й.

N 311



ТОВАРЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 2 июндаги ПҚ-181-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш мақсадида Жаҳон савдо ташкилотининг Келиб чиқиш қоидалари битимида назарда тутилган умумий қоидаларни киритиш;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, ички бозорда сотилаётган ва кейинчалик экспортга чиқариладиган товарлар учун СТ-UZ сертификатини расмийлаштириш имкониятини яратиш;

товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни QR-код (матрик штрихли код) орқали тан олувчи хорижий давлатларга электрон шаклда расмийлаштириш;

халқаро бренд товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини такомиллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 майдаги

311-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ваколатли орган - "Ўзбекэкспертиза" акциядорлик жамияти";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Сертификат ваколатли орган томонидан товарнинг келиб чиқиш мамлакатини гувоҳлантириш мақсадида расмийлаштирилади ва товар олиб кириладиган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ имтиёзлар олиш ёки имтиёзлар олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадлар учун қўлланилиши мумкин";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш тамойиллари мавжуд халқаро амалиётга асосланади. Бунда имтиёзли келиб чиқиш қоидалари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, Бош преференциялар тизимига мувофиқ преференциялар тақдим этувчи давлатларнинг имтиёзли келиб чиқиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.

Бошқа ҳолларда мазкур Низомнинг 2-бобига мувофиқ келиб чиқиш қоидалари қўлланилади";


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мазкур ҳудуддан келиб чиққан деб ҳисоблаш учун етарли бўлган зарур ишлаб чиқариш ва технологик операцияларнинг бажарилиши";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Агар аниқ товар ёки аниқ мамлакатга (мамлакатларга) нисбатан товарнинг келиб чиқиш мезони алоҳида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасида "етарлича даражада қайта ишланганлиги" мезони қуйидагича аниқланади:

а) энг кўп қулайлик режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар учун (ўзаро битимларда ёки товар олиб кириладиган мамлакат миллий қонунчилигида бошқача мезон белгиланмаган ҳолларда):

товарни қайта ишлаш натижасида товар позициясининг (товарни таснифловчи кодининг) ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариши ёки;

ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 50 фоизидан ошмаслиги;

б) Ўзбекистон Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлари мавжуд бўлмаган давлатлар учун ҳамда ўзаро эркин ёки имтиёзли савдо тўғрисидаги халқаро шартномалар тузилган давлатларга экспорт қилинаётган, аммо шартномада белгиланган имтиёзли келиб чиқиш қоидалари талабларига жавоб бермайдиган товарлар учун (товар олиб кириладиган мамлакат миллий қонунчилигида бошқача мезон белгиланмаган ҳолларда):

товарни қайта ишлаш натижасида товар позициясининг (товарни таснифловчи кодининг) ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариши ёки;

ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 70 фоизидан ошмаслиги";


22-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"экспорт қилинаётган товарнинг сифат ва техник кўрсаткичларини тасдиқловчи ҳамда идентификациялаш учун зарур ҳужжатлар (ариза берувчи талабига кўра cертификатда товар ҳақида қўшимча ва аниқлаштирувчи маълумотлар, шунингдек, унинг сифати ва техник тавсифи қайд этилиши зарур ҳолларда);

экспорт қилинаётган товарларни ишлаб чиқарувчи ҳисобланмайдиган ариза берувчи мурожаат қилган ва мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни ишлаб чиқарувчи томонидан берилиши рад этилган ҳолларда, товарни Ўзбекистон Республикасидан келиб чиққанлигини тасдиқловчи СТ-UZ келиб чиқиш сертификати. Бунда ушбу сертификатни бериш учун асос бўлган келиб чиқиш мезони имтиёзли келиб чиқиш қоидалари ва ушбу Низомнинг 11-банди талаблари асосида экспортга сертификат бериш учун етарли деб ҳисобланган ҳолларда келиб чиқишини тасдиқлаш мақсадида қўлланиши мумкин";

еттинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг асл нусхаси ёки асл нусха бериш мажбурий бўлмаган мамлакатлар томонидан берилган ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларидан олинган маълумотлар билан тасдиқланган электрон ҳавола орқали текшириш (тасдиқлаш) имконияти мавжуд бўлган ҳолларда электрон шаклдаги сертификат нусхаси";


24-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сертификат олиш учун мурожаат қилинган куни мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, ариза берувчи томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотнинг номи, ҳажми, тайёрловчиси ва етиштирилган ҳудуди ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи хатни тақдим этишга рухсат этилади. Бунда халқаро меъёрларга мувофиқ товар олиб кирилаётган мамлакатнинг божхона ёки бошқа ваколатли органлари томонидан сўровнома келганда, шунингдек, тақдим этилаётган хатда ишончсиз маълумотлар кўрсатилган ҳолларда, ваколатли орган экспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши бўйича объектив хулоса бериш учун унинг талабига кўра ариза берувчи ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши лозим";


29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдорига экспертиза далолатномасини расмийлаштиришда, корхонанинг ушбу миқдорга мос ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва бутловчи қисмларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади";


36-бандда:

биринчи хатбошидаги "а" - "в" сўзлари "а" - "д" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) ушбу банднинг "а" - "в" кичик бандларида кўрсатилмаган мамлакатларга ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлаш шартнома (битим) шартларида ёки бундай давлатларнинг миллий қоидаларида зарурлиги назарда тутилган бўлса, мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда, шунингдек, экспорт қилувчининг хоҳишига кўра тан олинадиган давлатлар учун 5а-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали электрон шаклда рус ёки инглиз тилларида";

қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) товарларнинг кейинчалик экспортга чиқариш мақсадларида ички айланиши учун ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ СТ-UZ шаклида, бунда ушбу сертификат товарнинг тайёр миқдори ва туркумига, шунингдек, аризада кўрсатилган барча миқдорига, корхонанинг ушбу миқдорга мос ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва бутловчи қисмлар мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади";

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


38-банд қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан билан тўлдирилсин:

"ж) товарнинг келиб чиқиш мезонининг асоси (СТ-UZ келиб чиқиш сертификатлари учун). Бунда мезонлар қуйидагича ифодаланади:

"П" - батамом ишлаб чиқарилган деб ҳисобланганда;

"Д XXXX" - қайта ишлаш натижасида товар позициясининг (товарни таснифловчи коднинг) ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариш содир бўлиб, етарли даражада қайта ишланган деб топилганда, товар позициясини кўрсатган ҳолда;

"Д 50%" - ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 50 фоизидан ошмаган ва етарли даражада қайта ишланган деб топилган ҳолда;

"Д 70%" - ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 70 фоизидан ошмаган ва етарли даражада қайта ишланган деб топилган ҳолда";


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Сертификат ваколатли шахс томонидан имзоланади ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқланади, шунингдек,ушбу Низомнинг 36-банди "г" кичик бандига кўра сертификатлар тан олинадиган хорижий давлатлар учун QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Сертификатни гувоҳлантириш жойи (шаҳри) ва санаси, шунингдек, ваколатли органнинг номи ва тўлиқ манзили кўрсатилади";


41-банднинг биринчи хатбошиси "тузилади" сўзидан кейин ", QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон сертификат бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;


44-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон сертификат берилганда, дубликат олиш талаб этилмайди";


57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Товарнинг келиб чиқишини сертификатлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда айнан сертификатлаш учун тақдим этилган ва экспертиза ўтказилган товарнинг экспорт қилиниши учун ариза берувчи жавобгардир.

Сертификат расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи томонидан берилган маълумотлар ишончсиз эканлиги аниқланган ёки ушбу Низомнинг 24-банди учинчи хатбошисида белгиланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда ваколатли орган берилган сертификатларни белгиланган тартибда бекор қилиши мумкин";


58-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Махфий хусусиятга эга ёки келиб чиқиш қоидаларини қўллаш мақсадида ваколатли органга махфий равишда тақдим этилган маълумотлар ваколатли орган томонидан қатъий махфий сақланади ва бундай маълумотларни тақдим этган шахс ёки Ҳукуматнинг рухсатисиз ваколатли орган уларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади, суд тартибида ошкор қилиш талаб этилган ҳолатлар бундан мустасно";


қуйидаги мазмундаги 60-банд билан тўлдирилсин:

"60. Ариза берувчи ваколатли органнинг қароридан норози бўлган ҳолларда (рад этиш, ижро этувчи орган томонидан сертификатлаш ишларини сифатсиз ўтказиш), ваколатли органга ёки белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ судга мурожаат қилишга ҳақли";


5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



1. Отправитель/Экспортер

(наименование и почтовый адрес)


Consignor/Exporter

(name and postal address)


4. N ______


СЕРТИФИКАТ

ПРОИСХОЖДЕНИЯ ТОВАРА


(общая форма)


Выдан в Республике Узбекистан


CERTIFICATE OF ORIGIN

Issued in REPUBLIC OF UZBEKISTAN

      

2. Получатель/Импортер

(наименование и почтовый адрес)


Consignee/Importer

(name and postal address)


3. Средства транспорта и маршрут следования

(насколько это известно)


Means of transport and route

(as far as know)


5. Для служебных отметок


Remarks

6. N

7. Маркировка и номера упаковок



Marks & No PKGS

    

8. Количество мест и вид упаковки,

описание товара



Number and kind of packages;

description of goods


9. Вес брутто/

нетто (кг)



Gross/net weight quantity

    

10. Номер и дата

счета-фактуры



Number and date of invoices

11. Удостоверение


Настоящим удостоверяется, что декларация заявителя соответствует действительности


It is hereby certified, that the declaration by the exporter is correct

Signature Date Stamp

Подпись Дата Печать

12. Декларация заявителя


Нижеподписавшийся заявляет, что вышеприведенные сведения соответствуют действительности и все товары имеют происхождение в


The undersigned hereby declares that the above details and statements are correct; that all the goods were originate in the


Экспортируется в

Exported to


Signature Date Stamp

Подпись Дата Печать


";

       

қуйидаги мазмундаги 5а-илова билан тўлдирилсин:

      

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

5а-ИЛОВА



1. Отправитель/Экспортер

(наименование и почтовый адрес)


Consignor/Exporter

(name and postal address)

     

4. N ______


СЕРТИФИКАТ

О ПРОИСХОЖДЕНИИ ТОВАРА


(общая форма)


Выдан в Республике Узбекистан


CERTIFICATE OF ORIGIN

Issued in REPUBLIC OF UZBEKISTAN

       

2. Получатель/Импортер

(наименование и почтовый адрес)


Consignee/Importer

(name and postal address)


3. Средства транспорта и маршрут следования

(насколько это известно)


Means of transport and route

(as far as known)


5. Для служебных отметок


Remarks

6. N

7. Маркировка и номера упаковок




Marks & No PKGS


8. Количество мест и вид упаковки, описание товара



Number and kind of packages;

description of goods

      

9. Вес брутто/

нетто (кг)



Gross / net weight

10. Номер и дата

счета-фактуры



Number and date of invoices

11. Удостоверение


Настоящим удостоверяется, что вышеуказанные товары имеют происхождение в


It is hereby certified, that the above mentioned goods were originate in the


____________________________________



Экспортируется в


Exported to 



____________________________________


Подпись       Дата        Печать

Signature          Date             Stamp

       


";

       

6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Ваколатли орган томонидан товарларнинг келиб

чиқишини аниқлаш юзасидан экспертиза ўтказиш

хизмати бўйича нархлар

        

Т/р

Хизмат номи

Бирлик

БҲМнинг ариза берувчи

мурожаат қилган кундаги

миқдорида

(ҚҚСни ҳисобга олмаганда)

       

1.

ТИФ ТН коди бўйича 84-89 гуруҳига мансуб бўлмаган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш, сертификат расмийлаштириш


1 экспертиза

далолатномаси


0,65

1 сертификат


0,35

2.

ТИФ ТН коди бўйича 84-89 гуруҳига мансуб товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш, сертификат расмийлаштириш


1 экспертиза

далолатномаси


1,25

1 сертификат


0,35

3.

Сертификатни расмийлаштирмасдан, экспертиза далолатномаси / эксперт хулосасини тузиш ҳамда расмийлаштириш


1 экспертиза

далолатномаси/

эксперт хулосаси


0,65

4.

Экспертиза далолатномаси ёки экспорт қилувчининг ариза-декларацияси асосида сертификатни расмийлаштириш, аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш, реэкспорт қилинаётган товарга сертификат/эксперт хулосасини расмийлаштириш


1 сертификат

0,65

5.

Сертификатнинг қўшимча варағи, алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига берилган сертификат


1 сертификат

0,35

6.

Аввал берилган сертификатга дубликат расмийлаштириш


1 сертификат

0,1

7.

Экспорт қилинаётган товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдори бўйича келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш ва расмийлаштириш


1 экспертиза

далолатномаси


2,0

8.

Банкка тақдим қилиш учун сертификатнинг асл нусхаси


1 сертификат

0,3

9.

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштираётганда, унинг қўшимча варағини расмийлаштириш


1 сертификат

10.

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштираётганда, алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига сертификат расмийлаштириш


1 сертификат

11.

Сертификатнинг қўшимча варағига дубликат расмийлаштириш


1 сертификат

0,1

12.

СТ-UZ келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш мақсадида экспертиза ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш


товар туркумига


1,0

аризада кўрсатилган

барча миқдорга


3,0

";

        

қуйидаги мазмундаги 7-илова билан тўлдирилсин:

         

"Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



1. Заявитель

(наименование и почтовый адрес)


Ариза берувчи

(номи ва почта манзили)

      

4. N ______

     

СЕРТИФИКАТ

О ПРОИСХОЖДЕНИИ ТОВАРА


МАҲСУЛОТНИНГ

КЕЛИБ ЧИҚИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

СЕРТИФИКАТ


CT-UZ

     

2. Получатель/Покупатель*

(наименование и почтовый адрес)


Қабул килувчи/Сотиб олувчи

(номи ва почта манзили)

      

3. Средства транспорта и маршрут следования*


Транспорт воситаси ва йуналиши


5. Для служебных отметок*


Хизмат белгилари учун

     

6. N

* 7. Количество мест и вид упаковки


Жойлар сони ва

қадоқлаш тури

     

8. Описание товара



Маҳсулотнинг тавсифи

9. Критерии происхождения




Келиб чиқиш мезони

10. Вес брутто/

нетто (кг)



Брутто/ нетто оғирлиги

11. Номер и* дата

счета-фактуры



Хисобварақ фактуранинг

рақами

      


12. Удостоверение

Настоящим удостоверяется, что вышеуказанные товары имеют

происхождение в РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН


Гувоҳлантириш

Ушбу орқали, юқорида кўрсатилган маҳсулотларнинг келиб чиқиш

мамлакати ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ деб гувоҳлантирилади


Подпись      Дата      Печать

Имзо             Сана            Муҳр


* не обязательно к заполнению


* тўлдириш мажбурий эмас

    


".

        

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) - Реестрга киритиш учун аризаларни юбориш, уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларининг барча босқичларини қамраб олган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки "Ўзбекэкспертиза" акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда - вазирликнинг ваколатли ташкилотининг) электрон тизими";


4-банд, 10-банднинг иккинчи хатбошиси, 14-банд ва 22-банднинг учинчи хатбошисидаги "вазирликнинг ваколатли ташкилотига" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотига" сўзлари билан алмаштирилсин;


7 банд, 8-банднинг биринчи хатбошиси, 15-банд, 23-банднинг биринчи хатбошиси ва 37 - 39-бандлардаги "вазирликнинг ваколатли ташкилоти" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банддаги "вазирликнинг ваколатли ташкилотининг" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

       

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 июнь













































































Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск