ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.2024 й. 316-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

316-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий

қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда

уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини

кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар)га ўзгалар парваришга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ижтимоий ва реабилитация хизматлари - шахсларнинг функционаллигини тиклаш, шу жумладан соғлиғидаги мавжуд нуқсонларини бартараф этиш, уларнинг салбий таъсирини юмшатиш орқали нормал ҳаёт кечириш имкониятини яратиш ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига қаратилган комплекс хизматлар;


Махсус комиссия - ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги шахсларни Агентлик тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш, бир тиббий-ижтимоий муассасадан бошқасига ўтказиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиб, қарор қабул қиладиган доимий асосда фаолият юритувчи комиссия;


қонуний вакил - ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари, ҳомийлари, суд томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсни парвариш қилиш мажбурияти юкланган шахслар;


ҳудудий бошқарма - Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.


3. Марказларда қуйидаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади:

а) бепул асосда ҳамда чекланмаган муддатга - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари бўлмаган ва ўз номида кўчмас мулкка эга бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар (кейинги ўринларда - доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар).

Бунда ўз номида кўчмас мулкка эга бўлган ҳамда қонунчиликка мувофиқ ўзганинг ёрдамига анча боғлиқлиги (Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 53 баллгача тўплаган) боис ўзгалар парваришига муҳтож деб эътироф этилган ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ истисно тариқасида доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс сифатида Марказларга жойлаштирилиши мумкин;

б) шартномага мувофиқ пуллик асосда хизмат кўрсатиладиган қуйидаги шахслар (кейинги ўринларда - пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар):

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари бўлган ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига (кейинги ўринларда - Ягона реестр) киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахслари.

Бунда мазкур кичик бандда назарда тутилган шахсларга:

бир йилгача бўлган муддатда стационар ва бир ойгача бўлган муддатда кундузги қатнов шаклида Агентлик томонидан белгиланган квоталар доирасида Марказлар жойлашган вилоят (шаҳар)да яшовчи шахсларга;

бир йилгача бўлган муддатда мобиль шаклда Марказлар жойлашган туман (шаҳар)да яшовчи шахсларга кўрсатилади.

Мобиль хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасига Агентлик томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

Пуллик асосда ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатиш тартиби ва шартлари Агентлик томонидан белгиланади ҳамда кўрсатилган жами пуллик хизматларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.


4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шахсларни Марказларга жойлаштириш уларда қуйидаги қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади:

беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

соматик касалликларнинг ўткир кечиш даври;

сурункали касалликларнинг оғир ва ўта оғир (декомпенсация) даражаси;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш (онкологик) касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари;

деменция фонидаги делирий (Сенил деменцияси, делирий ёки англашнинг ўткир бузилиши билан).

Мазкур бандда назарда тутилган қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" маркази) томонидан ушбу шахслар тегишли тиббий муассасаларига даволаниш учун юборилади.

Агарда, тиббий муассасаларида даволаниш натижасида ушбу шахсларда муқаддам аниқланган қарши кўрсатмалар бартараф этилса, улар белгиланган тартибда Марказларнинг ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиши мумкин.


5. Марказлар, уларнинг жойлашган манзиллари ва уларда мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайти ва "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя АТ)га жойлаштириб борилади.

Марказларга жойлашишни хоҳловчи доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларга Ижтимоий ҳимоя АТда мавжуд маълумотлар асосида ўзлари истаган иккита (асосий ва қўшимча) Марказни танлаш ва унга жойлашиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади. Бунда:

доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар доимий рўйхатга олинган ҳудудда (вилоят ёки шаҳар) Марказ мавжуд бўлса, ушбу Марказ улар томонидан танланадиган асосий Марказ ҳисобланади. Қўшимча танланадиган Марказ эса исталган ҳудудда жойлашган Марказ бўлиши мумкин;

доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар доимий рўйхатга олинган ҳудудда (вилоят ёки шаҳар) Марказ мавжуд бўлмаса, улар исталган ҳудуддаги Марказни асосий ва қўшимча сифатида танлаши мумкин.

Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар томонидан танланган Марказларнинг ҳар иккисида ҳам бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахслар биринчи танланган Марказга жойлаштириш учун навбатга қўйилади.


6. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Марказларга жойлаштириш Махсус комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.

Махсус комиссия таркиби комиссия раиси ва унинг котиби билан биргаликда камида 5 нафар аъзодан иборат бўлади ҳамда "Инсон" марказларининг доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Марказларга жойлаштириш ва бир Марказдан бошқасига ўтказиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Махсус комиссиянинг намунавий таркиби ва фаолият юритиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссия, агар унинг мажлисида Махсус комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Махсус комиссиянинг қарорлари унинг ушбу мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


7. Мазкур Низомга мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказларга жойлаштириш Ижтимоий ҳимоя АТ орқали амалга оширилади.


8. Марказларга жойлаштирилган ва Марказлар хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш индивидуал парваришлаш режаси асосида амалга оширилади.


9. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш ушбу Низомга - 1б-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

ШАХСЛАРНИ МАРКАЗЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ

ҲАМДА БИР МАРКАЗДАН БОШҚАСИГА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1-§. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни

Марказларга жойлаштириш


10. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс Марказга жойлашиш учун "Инсон" марказига бевосита ўзи ёхуд қонуний вакили орқали мурожаат этади ёки Ижтимоий ҳимоя АТда электрон мурожаат қилиш учун рўйхатдан ўтади.

Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили "Инсон" маркази орқали мурожаат этган тақдирда, "Инсон" маркази ходими доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили номидан, Ижтимоий ҳимоя АТ орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс мустақил равишда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


11. Сўровнома доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади, бундан "Инсон" маркази ходими томонидан расмийлаштирилган сўровномалар мустасно.

Сўровномага ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги, доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар PDF (Portable Document Format) форматида тўлиқ илова қилинади.

Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан тақдим этиладиган тиббий ҳужжатларнинг тўғрилиги Махсус комиссиялар томонидан текширилади.


12. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар Ижтимоий ҳимоя АТда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали мустақил равишда олинади:

"Инсон" марказининг доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсга нисбатан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахс тоифасини белгилашга доир қарори;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар;

пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса);

ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома (мавжуд бўлса);

ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.

Мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тиббий ҳужжатлар ҳам 2025 йил 1 январдан бошлаб "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади.


13. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг мурожаатлари Ижтимоий ҳимоя АТда уларнинг келиб тушиш вақтига қараб кетма-кетлик бўйича автоматик тарзда навбат тартиб рақами асосида рўйхатга олинади.


14. "Инсон" маркази томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатлари навбат тартиб рақамига мувофиқ улар юборилган санадан эътиборан икки иш кунида кўриб чиқилади.

"Инсон" маркази томонидан кўриб чиқилган сўровнома ва тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўпланади ҳамда Ижтимоий ҳимоя АТга юкланади.

Ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳужжатларни тегишли ахборот тизимлари орқали олиш имкони бўлмаса, улар доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида сўраб олиниши мумкин.


15. Ушбу Низомнинг 11 - 12-бандларида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёнида тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар ёки белгиланган амал қилиш муддат ўтган ҳужжатлар мавжудлиги аниқланса, "Инсон" марказлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу камчиликларни бартараф этиш ёки белгиланган амал қилиш муддат ўтган ҳужжатларни янгилаш учун ваколатли органларга талабнома киритилади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича талабнома киритилганлиги ҳамда заруратга кўра ваколатли органларга мурожаат қилиш лозимлиги тўғрисида доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.


16. "Инсон" марказларига тақдим қилинган маълумот ва ҳужжатларда камчиликлар ёки белгиланган амал қилиш муддати ўтган ҳужжатлар аниқланмаса, барча ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади.


17. Махсус комиссия беш иш куни ичида Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилган электрон ҳужжатлар йиғмажилдини уларнинг навбат тартиб рақамига мувофиқ тўғри ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларда ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.

Махсус комиссия доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларда Марказларга жойлаштириш учун қарши кўрсатмалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун заруратга кўра қўшимча мутахассисларни жалб этиши мумкин.


18. Махсус комиссия томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларда Марказларга жойлаштириш учун қарши кўрсатмалар мавжудлигини ўрганиш якунлари бўйича қарор қабул қилинади.


19. Қуйидаги ҳолларда Махсус комиссия томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни Марказларга жойлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади:

Махсус комиссия мажлиси ўтказилаётган вақтда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсда ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар юзага келса;

доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили ўз хоҳишига кўра Марказга жойлашишдан бош тортса.

Марказларга жойлаштиришни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


20. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили Марказга жойлаштириш бўйича хизматдан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Хизматдан фойдаланишдан бош тортилганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


21. Махсус комиссия котиби доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилининг сўровномасига мувофиқ у жойлашишни истаган Марказлардан бирида бўш ўрин бўлганда, ушбу жойни белгилаган ҳолда Марказга жойлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳасини Ижтимоий ҳимоя АТ орқали тасдиқлаш учун Махсус комиссия аъзоларига киритади.

Қарор Махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан тасдиқланганидан кейин Махсус комиссия котиби томонидан белгиланган жой автоматик банд қилинади.

Ижтимоий ҳимоя АТ орқали автоматик банд қилинган жой Махсус комиссия қарори тасдиқланган кундан эътиборан ўн беш кун давомида банд қилинади.

Ўн беш кун давомида доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс томонидан тегишли Марказга жойлашиш бўйича мурожаат қилинмаган тақдирда, ушбу банд қилинган жой мазкур Марказга жойлашиш бўйича Махсус комиссия қарори тасдиқланган ва навбатда турган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар номига расмийлаштирилади.


22. Агарда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили сўровномасида кўрсатилган Марказлардан ҳеч бирида бўш ўрин мавжуд бўлмаса, Махсус комиссия котиби ушбу шахсни у жойлашишни истаган биринчи танланган Марказга жойлаштириш бўйича навбатга қўйиш ҳақидаги қарор лойиҳасини Ижтимоий ҳимоя АТ орқали тасдиқлаш учун Махсус комиссия аъзоларига киритади.


23. Мазкур Низомнинг 21 ва 22-бандларига мувофиқ Махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор автоматик тарзда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларига ҳамда тегишли Марказга Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади ҳамда бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабар берилади.

Бунда мазкур Низомнинг 19-бандига мувофиқ қабул қилинган қарор автоматик тарзда Ижтимоий ҳимоя АТ орқали фақат доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилига юборилади ҳамда бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабар берилади.


24. Махсус комиссия қароридан норози бўлган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили қонунчиликка мувофиқ ушбу қарор устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.

Бунда Агентликка қилинган шикоятлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, мазкур Низомда доирасида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли Махсус комиссияга юборилиши мумкин.


25. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс мазкур Низомнинг 21-банди учинчи хатбошисида белгиланган муддатда жойлашиш учун Марказга ташриф буюради. Бунда Марказ томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг соғлиғининг ҳолати текширувдан ўтказилади.

Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

Ушбу шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволанишда бўлган вақтда улар учун банд қилинган жой сақлаб турилади ҳамда улар белгиланган тартибда даволаниб бўлгач, Марказга қабул қилинади.

Агарда уларда ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш жараёнида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар аниқланса, уларни Марказдан чиқариш бўйича Марказ томонидан хулоса расмийлаштирилади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

Ушбу хулоса қарши кўрсатма аниқланган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказга жойлаштиришни рад этиш ва ундан чиқариш учун асос бўлади.


26. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш, уларни парваришлашни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий-меҳнат реабилитацияси бўйича тадбирларни амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳиши ҳисобга олинган ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.


27. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади. Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар:

ҳар йили икки марта соғлиқни сақлаш тизимидаги бириктирилган муассасалар ва олий тиббий таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;

республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида даволаш мақсадида йўлланма шакллантириш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига Марказлар томонидан уларнинг тиббий ходимларининг хулосалари асосида Ижтимоий ҳимоя АТдан "Электрон поликлиника" ахборот тизимига сўров юборилади;

тиббий кўрсатмага мувофиқ белгиланган тартибда амбулатор, стационар ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш чораларини ҳамда йилига бир марта санаторийларда соғломлаштириш тадбирлари билан қамраб олинади.



2-§. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни

Марказларга жойлаштириш


28. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Марказга жойлашиш учун бевосита ўзи ёки унинг қонуний вакили ушбу Низомнинг 10-банди ва 11-банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда мурожаат қилади ҳамда ушбу Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган тиббий ҳужжатлар PDF форматида тўлиқ илова қилинади.


29. Ягона реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзосининг мурожаатини кўриб чиқишда ушбу Низомнинг 12-банди учинчи - олтинчи хатбошиларида белгиланган маълумот ва ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу шахс оиласининг Ягона реестга киритилганлиги Ижтимоий ҳимоя АТ орқали текширилади.


30. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки уларнинг қонуний вакилларининг мурожаатлари Ижтимоий ҳимоя АТда уларнинг келиб тушиш вақтига қараб кетма-кетлик бўйича автоматик тарзда навбат тартиб рақами асосида рўйхатга олинади.


31. "Инсон" маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки қонуний вакилининг мурожаатлари навбат тартиб рақамига мувофиқ улар юборилган санадан эътиборан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Агарда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида ушбу Низомнинг 12-банди ва 3-иловасида назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ўтганлиги аниқланса, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, "Инсон" маркази пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқишни рад этади ҳамда бу тўғрисида пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилади.


32. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ҳақиқатда ўзгалар парваришига муҳтожлиги тегишли мурожаат келиб тушгандан кейин уч иш куни ичида бевосита унинг яшаш жойига борган ҳолда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ҳамда ёлғиз яшовчи ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоланади.

Баҳолаш якуни бўйича ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда амал қилиш муддати бир йил бўлган хулоса расмийлаштирилади ҳамда "Инсон" маркази директорининг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқланади.


33. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқиш натижасида ушбу шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги, Ягона реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзоси сифатида мурожаат қилган шахснинг оиласига ЯИДХП орқали тақдим этиладиган QR-кодга эга бўлган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугамаганлиги ҳамда унда ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги аниқланганда, ушбу шахсни тегишли Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТда барча ҳужжатлар ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўпланади.

Ягона электрон ҳужжатлар мажмуи пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни у танлаган Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади.

Агар пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида ушбу шахс танлаган Марказда бўш ўринлар мавжуд бўлмаса, ушбу Марказга жойлаштириш учун навбатга қўйилади.

Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бўйича пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Ижтимоий ҳимоя АТ ва мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.


34. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакили "Инсон" маркази томонидан Марказга жойлашиш ҳақида мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинганидан кейин Марказга жойлашиш учун беш кун ичида ташриф буюриши лозим.

Ушбу муддатда ичида пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Марказга ташриф буюрмаганда, уни Марказга жойлаштириш рад этилади ҳамда бу тўғрисида тегишли "Инсон" маркази ва пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакили мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган ҳолат бўйича Марказга жойлаштирилиши рад этилган шахс Марказ хизматларидан фойдаланиш учун ушбу параграфда белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиши мумкин.


35. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс Марказга жойлашиш учун ташриф буюрганда Марказ томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг соғлиғи ҳолати текширувдан ўтказилади.

Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.

Ушбу шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач ва Марказларда бўш ўрин мавжуд бўлганда қабул қилинади. Агарда Марказда бўш ўрин мавжуд бўлмаса, ушбу шахслар мазкур Марказга жойлаштириш бўйича биринчи ўринда навбатга қўйилади.

Агар уларда ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш жараёнида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган қарши кўрсатмалар аниқланса, Марказ томонидан бу тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ҳамда унга мувофиқ пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни Марказга қабул қилиш рад этилади ва бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.


36. Марказларга жойлашиш учун навбатга қўйилган шахслар уларнинг навбати келган вақтда тегишли "Инсон" маркази томонидан мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.

Бунда "Инсон" маркази томонидан Марказга жойлашиш учун навбатга қўйилган Ягона реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзоси сифатида мурожаат қилган шахснинг Марказга жойлашиш навбати келган вақтда, унинг оиласига ЯИДХП орқали тақдим этиладиган маълумотноманинг амал қилиш муддати мавжудлиги текширилади.

Агарда Марказга жойлашиш навбати келган Ягона реестрга киритилган оиланинг кекса ва (ёки) ногиронлиги бўлган аъзоси сифатида мурожаат қилган шахснинг оиласига ЯИДХП орқали тақдим этиладиган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугаганлиги аниқланганда, ушбу шахсни Марказга жойлаштириш рад этилади ва улар бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ҳамда бу тўғрисидаги маълумот Ижтимоий ҳимоя АТга киритилади.


37. Марказ ва пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ва (ёки) унинг қонуний вакили ўртасида ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш бўйича икки ва уч томонлама шартнома тузилади.

Ушбу шартномада кўрсатиладиган хизматлар, уларнинг давомийлиги, нархлари ва хизматларни кўрсатиш шакли, тўловларни амалга ошириш усуллари ва бошқа шартлар кўрсатиб ўтилади. Бунда Марказ томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматлар пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан танланади, базавий хизматлар эса мажбурий равишда шартномага мувофиқ кўрсатилади.


38. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар ўзларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг хоҳишига кўра Марказларнинг ижтимоий ва реабилитация хизматларидан мобиль, кундузги қатнов шаклида ёки қисқа ва узоқ муддатга бевосита Марказга жойлашиш орқали фойдаланишлари мумкин.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларга шартномага мувофиқ тўловлар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг шакллантириладиган индивидуал парваришлаш режасига асосан ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади.



3-§. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни

бир Марказдан бошқасига ўтказиш


39. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни бир Марказдан бошқасига тегишли Марказда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда ҳамда қуйидаги асослар мавжуд бўлганда Махсус комиссия қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин:

ўзгалар парваришига муҳтож шахс истиқомат қилаётган ёки ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланаётган Марказ жойлашган ҳудуднинг об-ҳавоси унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатганда (тиббий хулоса билан асосланганда);

ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг қонуний вакили бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда ёки унинг яқин қариндошлари бошқа ҳудудда яшаганда (Марказ ижтимоий ходимининг тавсияси асосида).


40. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс бир Марказдан бошқасига ўтиш учун бевосита ўзи ёки унинг қонуний вакилининг тегишли Марказ жойлашган ҳудуддаги "Инсон" марказига ёҳуд Ижтимоий ҳимоя АТда ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдириш орқали мурожаат қилади.

Мурожаат бевосита "Инсон" марказига борган ҳолда берилганида "Инсон" маркази ходими ўзгалар парваришига муҳтож шахсга унинг номидан сўровномани тўлдиришда кўмаклашиши мумкин.

Сўровномага мазкур Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бир Марказдан бошқасига ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.


41. Сўровнома зарур маълумотлар киритилганидан ҳамда тегишли ҳужжат ва маълумотлар расмийлаштирилгандан сўнг ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади, бундан "Инсон" маркази ходими кўмагида расмийлаштирилган сўровномалар мустасно.

Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилган сўровномаларга уларнинг келиб тушиш вақтига қараб кетма-кетлик бўйича автоматик тарзда навбат тартиб рақами берилади.


42. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни бир Марказдан бошқасига ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар (сўровнома ва илова ҳужжатлар) мазкур Низомда белгиланган тартибда Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия мурожаатларни кўриб чиқишда заруратга кўра ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиши мумкин.


43. Махсус комиссиянинг ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни бир Марказдан бошқасига ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган заҳоти ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ёки уларнинг қонуний вакилларига ҳамда тегишли Марказга Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юборилади ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бу тўғрисида мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.


44. Марказ унда яшовчи ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бошқа Марказга ўтказиш ҳақидаги Махсус комиссия қарорини олган кундан эътиборан уч кун ичида ўзгалар парваришига муҳтож шахсни зарур транспорт воситасида тиббиёт ходими кузатувида Махсус комиссиянинг қарорида кўрсатилган Марказга ўтказилишини ташкил этади.


45. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бир Марказдан бошқасига ўтказишда унинг тегишли Марказга қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлари (электрон ҳужжатлар йиғмажилди) ҳамда шахсий кийим-кечаги ва буюмлари билан бирга ўтказилади.



3-БОБ. МАРКАЗЛАРДА ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА

МУҲТОЖ ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ


1-§. Марказлар томонидан кўрсатиладиган

ижтимоий ва реабилитация хизматлари


46. Марказларда жойлаштирилган шахсларга ёки уларнинг хизматларидан фойдаланувчи шахсларга уларнинг ҳар бири бўйича тузилган индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади.


47. Индивидуал парваришлаш режаси Ижтимоий ҳимоя АТ орқали ўзгалар парваришига муҳтож шахсни Марказга қабул қилиш жараёнида ўтказиладиган ўрганиш натижалари бўйича Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, терапевт, ижтимоий ходим, реабилитолог ва психологдан иборат ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларга нисбатан индивидуал парваришлаш режасини шакллантиришда шартномага мувофиқ улар томонидан танланган ижтимоий ва реабилитация хизматлари ҳам инобатга олинади.


48. Марказларда жойлашган ёки уларнинг хизматларидан фойдаланаётган шахсларга индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми Агентлик томонидан белгиланади.


49. Марказлар томонидан ижтимоий ва реабилитация хизматлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга узоқ ва қисқа муддатли стационар, кундузги қатнов ва мобиль шаклларида кўрсатилади.



2-§. Стационар ва кундузги қатнов

шаклларида ижтимоий ва реабилитация

хизматларини кўрсатиш тартиби


50. Стационар ва кундузги қатнов шаклларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 3-бандда белгиланган тартибда доимий яшовчи тоифасига кирувчи ҳамда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилининг хоҳишига кўра амалга оширилади.


51. Стационар ва кундузги қатнов шаклларида ушбу Низомнинг 7-иловасидаги ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 47-бандига мувофиқ шакллантирилган индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.


52. Кундузги қатнов шаклида ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш учун ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш шартномада назарда тутилган кунларда Марказга келишлари талаб этилади.



3-§. Мобиль шаклда ижтимоий ва реабилитация

хизматларини кўрсатиш тартиби


53. Мобиль шаклда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган тартибда доимий яшовчи тоифасига кирувчи ҳамда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилларининг хоҳишига кўра амалга оширилади.


54. Мобиль шаклда ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш мазкур Низомнинг 47-бандига мувофиқ шакллантирилган индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда мобиль шаклдаги Марказ хизматлари алоҳида тасдиқланган режа-графикларга мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг бевосита яшаш жойига борган ҳолда кўрсатилади.


55. Мобиль шаклда хизмат кўрсатиш учун Марказлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари турига қараб мобиль гуруҳлар шакллантирилади.


56. Мобиль шаклда хизмат кўрсатиш шартлари, давомийлиги, бир кун давомида хизматлар учун ажратиладиган вақт, ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож шахсга кўрсатиладиган хизматларнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади.



4-§. Марказларда кўрсатиладиган шахсларнинг

ижтимоийлашувига қаратилган хизматлар


57. Марказларда унга жойлаштирилган ҳамда кундузги қатнов шаклида хизматлардан фойдаланувчиларни жамиятга интеграция қилиш ҳамда қариш жараёни билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга кўмаклашувчи касбий реабилитация хизматларини кўрсатиш учун ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналари ташкил этилади.


58. Ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналарида стационар ҳамда кундузги қатнов шаклида хизматлардан фойдаланувчиларининг хоҳиши ва қизиқишлари ҳамда индивидуал парваришлаш режасига мувофиқ меҳнат йўриқчилари томонидан касбга ўргатиш ва кўникмаларни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказиб борилади.


59. Марказнинг ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналари уларда жойлаштирилган шахсларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда бир ёки бир нечта йўналишлар бўйича ушбу Низомнинг 8-иловасида белгиланган зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади.


60. Марказларда жойлаштирилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларга:

уларнинг соғлиғининг ҳолати ва хоҳишларини инобатга олган ҳолда муқаддам шуғулланиб келган фаолият турлари билан шуғулланишига;

мутахассислиги бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ишлашига;

Марказларнинг тегишли биноларидан фойдаланган ҳолда касаначилик фаолияти билан шуғулланиши имконият яратилади.


61. Марказларда ўтказиладиган машғулотлар натижасида, тегишли касб бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етарли кўникмаларга эга шахслар уларнинг хоҳишига кўра Марказ томонидан:

алоҳида билим талаб этмайдиган лавозимлар бўйича Марказга ишга қабул қилиниши мумкин;

ушбу Марказ жойлашган ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларида иш билан таъминлаши ёки ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланишига кўмаклашилади.

Бунда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларни кейинчалик сотиш учун шартномага мувофиқ Марказлар томонидан сотиб олинади.

Марказларга жойлаштирилган шахсларни ишга жойлаштириш учун қўшимча касбий малакани ўрганишга зарурат туғилганда, бу жараёнга Марказлар шартномага мувофиқ тегишли мутахассисликлар бўйича зарур мутахассислар жалб этилиши мумкин.


62. Марказлар томонидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказларга жойлаштирилган ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш учун махсус ярмаркалар ташкил этилиши мумкин.



5-§. Марказларда кўрсатиладиган ижтимоий

ва реабилитация хизматларининг

самарадорлигини баҳолаш


63. Марказларда ушбу Низомнинг 7-иловасида назарда тутилган ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатишнинг сифати ва самарадорлиги, хизматдан фойдаланувчилар томонидан хизматдан қониқиш ҳосил қилганлиги даражаси баҳоланади ҳамда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги мониторинг қилинади.


64. Баҳолаш ҳар чоракда Агентлик томонидан белгиланган тартибда Марказлар жойлашган ҳудуддаги "Инсон" марказлари томонидан амалга оширилади.

Баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

Марказлар хизматларидан фойдаланаётган шахсларнинг тегишли хизматлардан қониқиш ҳосил қилганлигини аниқлаш учун сўровнома ўтказиш;

индивидуал парваришлаш режасининг тўғри тузилганлиги, зарур хизматларнинг киритилганлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида кўрсатилганлигини танлов асосида ўрганиш.

Баҳолашни амалга оширишда заруратга кўра тор доирадаги малакали мутахассислар жалб этилиши мумкин.


65. Баҳолаш якунида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

индивидуал парваришлаш режасига янги хизматларни киритиш ёки унда мавжуд хизматларни чиқариш орқали тузатишлар киритиш;

индивидуал парваришлаш режасида кўрсатилган хизматларнинг ўз вақтида ва белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда амалга оширилган ҳолатларда тегишли масъулларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиш.


66. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида белгиланган тартибда мультидисциплинар гуруҳлар томонидан Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича мониторинг қилинади.

Бунда мультидисциплинар гуруҳ хулосаси шахсни Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш бўйича хулоса шакллантирган ишчи гуруҳ фаолиятига баҳо бериш учун асос ҳисобланмайди.



4-БОБ. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

ШАХСЛАРНИ МАРКАЗДАН ЧИҚАРИШ


67. Марказларга жойлаштирилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи ва пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар қуйидаги ҳолларда Марказлардан чиқарилади:

а) доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар:

Марказлар хизматидан мобиль ёки кундузги қатнов шаклида фойдаланиш ёхуд Марказдан чиқиш ҳақидаги аризасига мувофиқ;

уларни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган яқин қариндошларининг илтимосига мувофиқ;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридан чиқарилганда;

вафот этган тақдирда;

б) пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар:

шартномада белгиланган хизматлардан фойдаланиш муддати тугаганда;

мазкур Низом талабларига мувофиқ доимий яшовчи тоифасига ўтказилганида;

вафот этган тақдирда.


68. Ушбу Низомнинг 67-банди "а" кичик бандида белгиланган ҳолатлар юзага келганда Марказ томонидан доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказдан чиқариш ёки хизмат кўрсатиш шаклини ва тартибини ўзгартириш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.

Мазкур буйруқда белгиланган муддатда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс Марказдан чиқарилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар берилади, бундан Марказ хизматларидан фойдаланиш шакли ўзгартирилиши мустасно:

Марказда бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар).

Мазкур Низомнинг 67-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ чиқариш бўйича "Инсон" маркази томонидан қарор қабул қилишда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни яшаш жой билан таъминлаш ҳамда ижтимоийлашувига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар ҳам назарда тутилади.


69. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни унинг вафот этганлиги муносабати билан Марказдан чиқаришда Марказ доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг яқин қариндошларига, хусусан сўнгги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндошига мобиль алоқа воситалари орқали боғланган ҳолда ушбу шахснинг вафот этганлиги ва уни олиб кетиш лозимлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда вафот этган шахснинг жасадини белгиланган тартибда сақлаш ва дафн этиш чораларини кўради.

Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг яқин қариндошлари белгиланган тартибда хабардор қилинганидан кейин бир кун ичида Марказга келмаган тақдирда ёки Марказга келмасликлари ҳақида хабар қилмаган тақдирда, ушбу шахс Марказ томонидан Марказ фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда дафн этилади ҳамда бу тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилинади. Ушбу буйруқ вафот этган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказдан чиқариш учун асос ҳисобланади.

Бунда Марказ томонидан дафн этилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни дафн этганлик учун қонунчиликда белгиланган нафақа тўланмайди.


70. Ушбу Низомнинг 67-банди "б" кичик бандида белгиланган ҳолатлар юзага келганда Марказ томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни Марказдан чиқариш муддати ва тартибини назарда тутувчи буйруқ қабул қилинади.

Мазкур буйруқда белгиланган муддатда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар Марказдан чиқарилади ҳамда уларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

Марказда бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;

соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар).


71. Агарда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин Марказдан чиқишни рад этган тақдирда, уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш бўйича муқаддам тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш орқали хизматлардан фойдаланишни давом этиш таклиф этилади.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс томонидан Марказнинг таклифига розилик билдирилганида муқаддам тузилган шартнома ўзгартириш киритилади ҳамда унга мувофиқ тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш давом эттирилади.


72. Агарда шартномага мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс томонидан Марказ хизматларидан фойдаланишни давом эттириш истаги билдирилмаганда ҳамда яқин қариндошлари томонидан олиб кетилмаганда, Марказ бу тўғрисида "Инсон" марказини хабардор қилади.

"Инсон" маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг яқин қариндошларини, хусусан сўнги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндошини топиш орқали уларни пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни Марказдан олиб кетиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.


73. "Инсон" маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг яқин қариндошларини топиш имконияти бўлмаганда, ушбу шахсга Марказда хизмат кўрсатишни давом эттириш имкониятлари баҳоланади.

Баҳолаш якуни бўйича пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ўз маблағлари, шу жумладан пенсия ёки нафақа ҳисобидан Марказ томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш учун тўлашга етарли маблағлар мавжудлиги аниқланса, ушбу шахс билан пуллик хизмат кўрсатиш муқаддам тузилган шартномага мувофиқ давом эттирилади.


74. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг маблағлари, шу жумладан пенсия ёки нафақа ҳисобидан Марказ томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш учун тўлашга етарли маблағлар мавжуд эмаслиги аниқланса, қонунчиликда белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилади.


75. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни уларнинг вафот этганлиги муносабати билан Марказдан чиқаришда Марказ пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларнинг яқин қариндошларига, хусусан сўнгги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндошига мобиль алоқа воситалари орқали боғланган ҳолда ушбу шахсларнинг вафот этганлиги ва уларни олиб кетиш лозимлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда вафот этган шахснинг жасадини белгиланган тартибда сақлаш ва дафн этиш чораларини кўради.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларнинг яқин қариндошлари, хусусан сўнгги маротаба ушбу шахсдан хабар олган қариндоши белгиланган тартибда хабардор қилинганидан кейин бир кун ичида Марказга келмаган тақдирда ёки Марказга келмасликлари ҳақида хабар қилмаган тақдирда, ушбу шахслар Марказ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда Марказлар фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан дафн этилади ҳамда бу тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилинади. Ушбу буйруқ вафот этган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни Марказдан чиқариш учун асос ҳисобланади.

Бунда Марказлар томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни дафн қилиш учун қилинган харажатлар ушбу шахсларнинг меросхўрларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.


76. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар вафот этганлиги муносабати билан Марказдан чиқарилганида, улар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан тузилган шартномага мувофиқ тўланган, бироқ амалда кўрсатилмаган ижтимоий ва реабилитация хизматлари учун тўловлар пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларнинг меросхўрларига қонунчиликка мувофиқ қайтариб берилади.

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахслар ёки уларнинг вакиллари бўйича тузилган шартномалар бўйича кўрсатилган ижтимоий ва реабилитация хизматлари учун Марказга тўланмаган тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


77. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга мазкур Низомнинг 3-бобида назарда тутилган ижтимоий ва реабилитация хизматлари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилади.


78. Марказларда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шароитлар яратилади.

Марказларнинг хоналарини жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилади.


79. Марказга жойлаштирилган шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат Агентлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади.


80. Марказлар ходимлари ва унга жойлаштирилган ёки унинг хизматларидан фойдаланаётган шахслар ўртасидаги муносабатлар Марказлар томонидан тасдиқланадиган ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади.


81. Марказга жойлаштириш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш якуни бўйича мурожаат қилувчиларни мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат қилувчилар ижтимоий ходимлар орқали хабардор қилиниши мумкин.


82. Марказга жойлаштирилган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар ўзларининг хоҳишига кўра ёки яқин қариндошларининг ёзма илтимосномаларига мувофиқ ҳеч қандай чекловларсиз бир йил давомида бир неча маротаба Марказдан ташқарига чиқишлари мумкин.

Бунда доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларнинг Марказдан ҳар бир ташқарига чиқишининг давомийлиги кўпи билан икки ойдан ошмаслиги лозим.


83. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахслар озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келишилган нормаларга мувофиқ таъминланади.


84. Марказлар томонидан уларга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


85. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва "Инсон" марказлари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахсни бир Марказдан бошқасига ўтказиш ёки ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш жараёнида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


86. Ўзгалар парваришига муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари Марказларга жойлаштириш, ижтимоий ва реабилитация хизматидан фойдаланиш жараёнида Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, "Инсон" марказлари ва Марказлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


87. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

         




Низомга

1а-ИЛОВА



Доимий яшовчи тоифасига кирувчи

шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

марказларига жойлаштириш ҳамда ижтимоий

ва реабилитация хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

      


     

Масъуллар

    


     

Тадбирлар

   


   

Муддат

    








1-босқич


Доимий яшовчи

тоифасига кирувчи

шахслар ёки уларнинг

қонуний вакиллари


  

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига (кейинги ўринларда - Марказ) жойлашиш учун яшаш жойидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёки "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя АТ) орқали мурожаат қилиш.

        


Хоҳишига кўра











2-босқич


"Инсон" ижтимоий

хизматлар марказлари


        

1. Марказга жойлашиш истагида бўлган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва Ижтимоий ҳимоя АТда ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўплаш.


2. Тақдим этилган ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мустақил равишда олинган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ва муддати ўтган ҳужжатларни ўн иш куни ичида янгилаш учун доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилини мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш.


3. Тақдим этилган ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мустақил равишда олинган ҳужжатларда камчилик ёки муддати ўтганлари аниқланмаса, барча ҳужжатларни Ижтимоий ҳимоя АТ орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма) ҳузуридаги Махсус комиссияларга юбориш.

       


Мурожаат қабул қилиб

олингандан сўнг икки

иш кунида











3-босқич


Махсус комиссия


      

1. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Ижтимоий АТ орқали юборилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.


2. Қабул қилинган қарорни Ижтимоий ҳимоя АТ орқали доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакили ва у жойлаштириладиган Марказга юбориш, агар Марказга жойлаштириш рад этилганда, фақат доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс ёки унинг қонуний вакилига юбориш.

        


     

Беш иш кунида




Қарор қабул қилинган

заҳоти автоматик

тарзда











4-босқич


Доимий яшовчи

тоифасига кирувчи шахс


Марказга жойлашиш учун унга ташриф буюриш.


    

Қарор қабул қилинган

кундан эътиборан ўн

беш кун ичида

       











5-босқич


Марказ


      

1. Доимий асосда яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда Марказга жойлаштириш.


2. Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юбориш.


3. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач, Марказга қабул қилиш.


4. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач, унда Марказга жойлаштириш учун қарши кўрсатма аниқланганда, уни Марказдан чиқариш бўйича хулоса расмийлаштириш ва Марказга жойлаштиришни рад этиш.

         


       

Марказга жойлашиш

учун ташриф

буюрилган вақтда


Тиббий кўрикдан

ўтказиш якунланган

вақтда


Доимий яшовчи

тоифасига кирувчи

шахс даволаш-

профилактика

муассасаларида

даволаниб бўлгач




         

         




Низомга

1б-ИЛОВА



Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни Ижтимоий

қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш

ҳамда ижтимоий ва реабилитация

хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

  

Босқичлар

       


    

Масъуллар

    


    

Тадбирлар

    


    

Муддат

     








1-босқич


Пуллик хизмат

кўрсатиладиган шахслар

ёки уларнинг қонуний

вакиллари


      

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига (кейинги ўринларда - Марказ) жойлашиш учун яшаш жойидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёки "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя АТ) орқали мурожаат қилиш.

     


Хоҳишига кўра











2-босқич


"Инсон" ижтимоий

хизматлар марказлари


   

1. Марказга жойлашиш истагида бўлган пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва Ижтимоий ҳимоя АТда ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўплаш.


2. Тақдим этилган ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мустақил равишда олинган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ва муддати ўтган ҳужжатларни ўн иш куни ичида янгилаш учун пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс ёки унинг қонуний вакилини мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш.


3. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ҳақиқатда ўзгалар парваришига муҳтожлигини унинг яшаш жойига борган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш ва хулоса шакллантириш ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директорининг электрон рақамли имзоси орқали тасдиқлаш.


4. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахснинг ҳужжатларида камчиликлар ёки муддати ўтганлари ҳамда қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги аниқланганда, ушбу шахсни тегишли Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТда барча ҳужжатлар ягона электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўплаш.


5. Ягона электрон ҳужжатлар мажмуи пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни у танлаган Марказга жойлаштириш учун Ижтимоий ҳимоя АТ орқали юбориш ҳамда пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни бу тўғрисида Ижтимоий ҳимоя АТ ва мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилиш.

      


Мурожаат қабул қилиб

олингандан сўнг уч иш

кунида








3-босқич


Пуллик хизмат

кўрсатиладиган шахс


Марказга жойлашиш ёки унинг хизматларидан мобиль ва кундузги қатнов шаклида фойдаланиш учун унга ташриф буюриш.


       

"Инсон" ижтимоий

хизматлар марказлари

томонидан хабардор

қилингандан сўнг

5 кун ичида

     











4-босқич


Марказ


        

1. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва Марказга жойлаштириш ҳамда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатишга доир тегишли шартномани тузиш.


2. Марказга қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юбориш.


3. Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс даволаш-профилактика муассасаларида даволаниб бўлгач, Марказга қабул қилиш.


4. Марказда бўш ўрин мавжуд бўлмаганда эса мазкур Марказга жойлаштириш бўйича навбатга қўйиш.

         


     

1. Марказга жойлашиш

учун ташриф

буюрилган вақтда



2. Тиббий кўрикдан

ўтказиш якунланган

вақтда



3. Пуллик хизмат

кўрсатиладиган шахс

даволаш-профилактика

муассасаларида

даволаниб бўлгач




         

          




Низомга

2-ИЛОВА



____________________


____________________

(сана)


(рақам)

     

      

Доимий яшовчи тоифасига кирувчи

шахсни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

марказига жойлаштириш бўйича

СЎРОВНОМА

        

    

I. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИ ШАХС

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

      

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили ва санаси



3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи



4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



6. Телефон рақами



7. Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсни жойлаштириш сўралаётган асосий ва қўшимча Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (номи ва манзили)



     

II. ДОИМИЙ ЯШОВЧИ ТОИФАСИГА КИРУВЧИ

ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

      

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили ва санаси



3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи



4. Вақтинчалик яшаш жойи*



5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



7. Телефон рақами



        

III. ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

       

Низомнинг 3-иловасига мувофиқ рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар



        

*) Агар доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг доимий рўйхатдан ўтган жойи ва амалда яшайдиган жойи бошқа бўлса, ушбу позицияга доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахснинг амалда яшайдиган жойи тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

      

        




Низомга

3-ИЛОВА



Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига

жойлаштириш учун талаб этиладиган шахснинг

соғлиғи ҳолатига доир тиббий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

        

1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (қон ва пешоб таҳлили, қоннинг Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюорографияси).


2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси (деменция фонидаги делирий (Сенил деменцияси, делирий ёки англашнинг ўткир бузилиши билан) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот бўлиши лозим).


3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.


4. Онкологик диспансер хулосаси.


5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.


Изоҳ. Мазкур рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 3 ойни ташкил этади.

        

         




Низомга

4-ИЛОВА



____________________


____________________

(сана)


(рақам)

     

      

Пуллик хизмат кўрсатиладиган шахсни

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига

жойлаштириш бўйича

СЎРОВНОМА

        

      

I. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИ ШАХС

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

      

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили ва санаси



3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи



4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



5. Электрон почта манзили



6. Телефон рақами



    

II. ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МАРКАЗИГА ЖОЙЛАШТИРИШ СЎРАЛАЁТГАН

ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

         

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили ва санаси



3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи



4. Вақтинчалик яшаш жойи*



5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



7. Телефон рақами



        

III. ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

      

Низомнинг 3-иловасига мувофиқ рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар



       

*) Агар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштириш сўралаётган шахснинг доимий рўйхатдан ўтган жойи ва амалда яшайдиган жойи бошқа бўлса, ушбу позицияга Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштириш сўралаётган шахснинг амалда яшайдиган жойи тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

      

      




Низомга

5-ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

       

______________ "Инсон" ижтимоий хизматлар

      (туман/шаҳар)     маркази директори

_________________________________

(Ф.И.О.)

20___ йил "_____" ____________

      

      

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига пуллик

асосда жойлаштириш сўралаётган ўзгалар парваришига

муҳтож кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларининг

ўзгалар парваришига муҳтожлигини

баҳолаш натижалари бўйича

ХУЛОСА

         

Сана: 20__ йил "____"___________


Биринчи даражали қариндошлари бўлган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалардаги кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.:

           


         

Туғилган санаси:


         

Манзили (вилоят, шаҳар (туман), кўча, уй, квартира) ва телефони:


        


         

Биринчи даражали қариндошлари бўлган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг, шу жумладан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалардаги кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органининг номи:

       


         

Ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса):


         

Ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш

       

Қўйилган баллар

        

Бартел шкаласи бўйича



Лаутон шкаласи бўйича



         

         


туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг хулосаси:

           


         


         

          

__________ туман (шаҳар)

"Инсон" ижтимоий хизматлар

маркази ходими


________________

(имзо)


________________________

(Ф.И.О.)

       

         




Низомга

6-ИЛОВА



____________________


____________________

(сана)


(рақам)

     

      

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан

бошқасига ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

       

    

I. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИ ШАХС

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

       

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили ва санаси



3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи



4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



6. Телефон рақами



7. Бир Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахснинг тоифаси (кераклиси танлансин)


q доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс

q пуллик хизмат кўрсатиладиган шахс


8. Бир Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказидан бошқасига ўтказиш сўралаётган шахснинг жойлаштирилган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (номи ва манзили)



9. Ўтказиш сўралаётган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (номи ва манзили)



       

II. ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗИДАН

БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ СЎРАЛАЁТГАН ШАХС

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

        

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили ва санаси



3. Доимий рўйхатдан ўтган жойи



4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами



5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



6. Телефон рақами



      

III. ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР:

       

1. Тиббий хулоса



2. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ижтимоий ходими тавсияси



       

       




Низомга

7-ИЛОВА



Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари

томонидан кўрсатиладиган ижтимоий

ва реабилитация хизматлари

          

Т/р

Хизмати номи

Хизматдан фойдаланувчи, хизмат кўрсатиш шакллари

ва амалга ошириладиган тадбирлар

     

Стационар

(бепул ва пуллик асосда)


Кундузги қатнов

(пуллик асосда)*

    

Мобиль

(пуллик асосда)*

     

    

Барча тоифадаги хизмат фойдаланувчилар

     

1.

Ижтимоий-маиший хизматлар

озиқ-овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар билан таъминлаш


озиқ-овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар билан таъминлаш


овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар тайёрлаш ва овқатлантириш


тасдиқланган стандартлар бўйича ётоқ жой билан таъминлаш


-

-

хоналарни тозалаш (йиғиштириш)


хоналарни тозалаш (йиғиштириш)


хоналарни тозалаш (йиғиштириш)


кийим-кечак билан таъминлаш**


-

-

кийим-кечакларини ювиш


-

кийим-кечакларини ювиш


гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш


гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш


гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш


сайрга, маданий ва маърифий ҳамда спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилиш ёки олиб бориш


-

сайрга, тиббиёт ва спорт муассасаларига боришда ҳамроҳлик қилиш ёки олиб бориш


қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш


қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш


қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш


дафн этиш тадбирлари**


-

-

-

-

кундузги қисқа муддатли парваришлаш (энага хизмати)


2.

Тиббий-ижтимоий хизматлар

бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш


бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш


-

кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланишда кўмаклашиш**


-

-

биринчи тиббий ёрдам


биринчи тиббий ёрдам


-

чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишни ташкил этиш**


-

-

даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш


даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш


-

зарур дори воситалари билан таъминлаш


зарур дори воситалари билан таъминлаш


-

тиклаш терапияси (физиотерапия, фитотерапия, массаж)ни амалга ошириш


тиклаш терапияси (физиотерапия, фитотерапия, массаж)ни амалга ошириш


тиклаш терапияси (физиотерапия, фитотерапия, массаж)ни амалга ошириш


ётоқ яраларни, ташқи жароҳатларни қайта ишлаш ва боғлаш


-

ётоқ яраларни, ташқи жароҳатларни қайта ишлаш ва боғлаш


тозалаш клизмасини бажариш


-

-

паллиатив ёрдам кўрсатиш


-

-

кўзойнаклар ва шунга ўхшаш оптик асбоблар, тузатувчи, ҳимоя қилувчи ёки бошқа воситалар билан таъминлаш**


-

-

уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш


уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш


уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш


ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурида белгиланган соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш


ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурида белгиланган соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш


-

тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтишга кўмаклашиш**


-

-

протез-ортопедия мосламаси ва (ёки) реабилитация қилишнинг техник воситасини олишга кўмаклашиш**


-

-

санаторийда даволанишга кўмаклашиш**


-

-

3.

Ижтимоий-маданий хизматлар

концертлар, томошалар, тарихий қадамжоларга ҳамда зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш


концертлар, томошалар, тарихий қадамжоларга ҳамда зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш


-

давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар ўтказиш


давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар ўтказиш


-

байрамлар ва алоҳида муҳим саналарда ҳар хил маданий тадбирлар ташкил қилиш


байрамлар ва алоҳида муҳим саналарда ҳар хил маданий тадбирлар ташкил қилиш


-

4.

Спорт реабилитацияси хизматлари


шифокор кўрсатмасига мувофиқ тегишли спорт анжомларидан, воркаут спорт майдончаларида мавжуд инвентарлардан фойдаланишга кўмаклашиш


шифокор кўрсатмасига мувофиқ тегишли спорт анжомларидан, воркаут спорт майдончаларида мавжуд инвентарлардан фойдаланишга кўмаклашиш


-

даволовчи бадантарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш


даволовчи бадантарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш


даволовчи бадантарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш


5.

Касбий реабилитация хизматлари


Қизиқишни инобатга олган ҳолда турли хил тўгараклар ташкил этиш


Қизиқишни инобатга олган ҳолда турли хил тўгараклар ташкил этиш


-

6.

Ижтимоий-иқтисодий хизматлар


тижорат банкларида ҳисобрақамлар очиш ва маблағларни омонатга қўйишда кўмаклашиш**


-

-

пенсия ва нафақаларни олишда кўмаклашиш**


-

-

имтиёзли транспорт карталарини олишда кўмаклашиш**


-

-

7.

Ижтимоий-ҳуқуқий хизматлар

ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, ижтимоий тўловлар ва пенсия таъминотини олиш учун кўмаклашиш, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек васий билан муносабатларда ёрдам кўрсатиш**


-

-

       

*) Доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахс томонидан хизматлардан кундузги қатнов ва мобиль шаклларида фойдаланишни истаганида улар бепул асосда кўрсатилади.


**) Ушбу ижтимоий ва реабилитация хизматлари фақат доимий яшовчи тоифасига кирувчи шахсларга кўрсатилади.

      

         




Низомга

8-ИЛОВА



Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг

ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналарини жиҳозлаш

учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар

РЎЙХАТИ

         

Т/р

   

Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар

      

    

I. ТИКУВЧИЛИК УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

     

1.

Тикувчилик анжомлари тўплами (қайчи, игна, лента ўлчови, ангишвона)


2.

Манекен


3.

Стол (бичув)


4.

Тикув машинаси (оддий чок, оверлок)


5.

Қалам, қоғоз (ватман) ўчирғич



II. ҚЎЛДА ГИЛАМ ТЎҚИШ УЧУН

ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

       

1.

Гилам тўқиш дастгоҳи


2.

Тароқ (тўқмоқ)


3.

Пичоқ-қайчи


     

III. ЗАРДЎЗЛИК БУЮМЛАРИ УЧУН

ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

      

1.

Зардўзлик дастгоҳи (кор чўп)


2.

Кичик қайчи


3.

Игналар


   

IV. КАШТАЧИЛИК УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

     

1.

Қалам, қоғоз (ватман), ўчирғич


2.

Газлама материаллар


3.

Турли хил рангдаги иплар


4.

Дўкон ускуна (50х50)


5.

Кўрпача


6.

Игна


7.

Ангишвона


      

V. РАСМ ЧИЗИШ УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

     

1.

Чўтка


2.

Чўтка (тўплам)


3.

Мольберт


4.

Эбру усулида расм чизиш тўплами


     

VI. САВАТ ЯСАШ УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

     

1.

Тозалаш машинаси (ёрма кескич)


2.

Саватлар ясаш учун қурилма (шиладиган ускуна)


3.

Ток қайчи


4.

Дастгоҳ мажмуаси


     

VII. ГАНЧ ЎЙМАКОРЛИГИ УЧУН

ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

       

1.

Скалпель


2.

Искана


3.

Штургардон пардозлаш асбоби, қаламток, нова ўйиш асбоблари, минкор


     

VIII. МИЛЛИЙ ПОЙАБЗАЛ ТАЙЁРЛАШ

УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

     

1.

Қайчи / чўтка


2.

Тикув машинаси


3.

Бигиз


4.

Қолиплар (бир жуфт)


5.

Дупоя


6.

Болға


7.

Омбур


8.

Елим чўтка, идиш


     

IX. ДЎППИДЎЗЛИК УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

       

1.

Игна


2.

Ангишвона


3.

Жияк дўкон ускунаси


4.

Зичлайдиган тахтакачи


5.

Фанердан тахтача


6.

Симдан пилтакач


        

X. КУЛОЛЧИЛИК УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

       

1.

Кулолчилик чархи


2.

Кисточка


3.

Кулолчилик печи


    

XI. ҚАНДОЛАТЧИЛИК УЧУН

ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

      

1.

Кичкина электр печка


2.

Микротўлқинли печка


3.

Музлатгич


4.

Миксер (аралаштиргич)


5.

Электр чойнак


      

XII. КОМПЬЮТЕР САВОДХОНЛИГИ

УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

      

1.

Компьютер (процессор)


2.

Монитор


3.

Клавиатура/сичқонча


4.

Сичқонча гиламчаси


5.

Қулоқчин


6.

Проектор


         

XIII. ҚЎШИҚ КУЙЛАШ, ШУ ЖУМЛАДАН

КАРАОКЕ УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

       

1.

Колонка (карнай)


2.

Микрофон


3.

Компьютер (процессор)


4.

Клавиатура/сичқонча


5.

Сичқонча гиламчаси


6.

Проектор


            

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида жойлаштирилган шахсларнинг хоҳиши ва истакларини инобатга олган ҳолда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 31 май

























































































Время: 0.6626
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск