ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2024 й. ПҚ-205-сон "Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2024 й.

N ПҚ-205



БАДИИЙ ТАРЖИМА СОҲАСИДА

МУҲАММАД РИЗО ОГАҲИЙ НОМИДАГИ

ХАЛҚАРО МУКОФОТНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, самарали ижод қилаётган моҳир таржимонларни муносиб рағбатлантириш, бадиий таржиманинг савиясини янада ошириш, шунингдек, 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат марказининг бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни (кейинги ўринларда - Халқаро мукофот) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилиши ва ғолиблар аниқланиши белгилаб қўйилсин:

ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.


3. Белгилансинки:

Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;

ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.


4. Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқаро мукофот кенгаши (А.Н. Арипов):

2024 йил 1 октябрга қадар Халқаро мукофотнинг махсус дипломи ва кўкрак нишони лойиҳаларини тасдиқласин, шунингдек, расмий веб-сайтини яратсин;

Халқаро мукофотни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш орқали ижодий ташкилотлар, таржимонлар, ёзувчи ва шоирлар ўртасида оммалаштиришни ташкил этсин;

малакали мутахассис ва ижодкорлардан иборат таркибда талабгорларнинг ишларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсин, ушбу ишчи гуруҳларнинг хулосаларини ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ғолибларни аниқлаб, тақдирлаб борсин;

Халқаро мукофот ғолиблари билан мунтазам фаол ижодий ҳамкорликни йўлга қўйсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро мукофот кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


6. Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро мукофотни хорижий мамлакатларда кенг оммалаштириш ва ғолиб деб топилган чет эллик иштирокчиларнинг мамлакатимизга таклиф этилишига кўмаклашсин.


7. Белгилансинки, Халқаро мукофот танловини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасининг харажатлар сметаси бўйича Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ажратиладиган маблағлар, ташкилотчилар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 4 июндаги

ПҚ-205-сон қарорига

ИЛОВА



Бадиий таржима соҳасида

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги

халқаро мукофот кенгаши

ТАРКИБИ

         

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси


2. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


3. О.Қ. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари


4. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари


5. А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


6. Б.А. Абдухалимов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти


7. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


8. О.А. Хасанов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


9. И.У. Ғофуров

-

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим ва таржимон


10. Ш.С. Сирожиддинов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги


11. К.А. Каримов

-

Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси


12. А. Мелибоев

-

"Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири


13. Н.Ж. Холбўтаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, Кенгаш котиби

       

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

      

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июнь









































































Время: 0.1824
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск