ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.06.2024 й. 3517-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 03.06.2024 й. 10-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 4 июндаги 3517-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2024 йил 3 июндаги

10-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом адвокат стажёри (бундан буён матнда стажёр деб юритилади) ва адвокат ёрдамчисининг (бундан буён матнда ёрдамчи деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Адвокат ёрдамчи ва стажёрга эга бўлиши мумкин.


2. Олий юридик маълумотга эга бўлган шахс адвокатнинг стажёри бўлиши мумкин.


Ўзбекистон Республикасининг юридик маълумотга эга бўлган фуқароси адвокат ёрдамчиси бўлиши мумкин.


3. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс стажёр ёки ёрдамчи бўлиши мумкин эмас.


4. Стажёр ва ёрдамчига нисбатан Адвокатнинг касб этикаси қоидалари ва адвокатлик сирини сақлашга доир талаблар татбиқ этилади.


5. Стажёр ва ёрдамчининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртаси адвокатлик тузилмасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


6. Стажёр ва ёрдамчи билан меҳнат шартномаси тузиш ва уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан амалга оширилади.


7. Стажёр ва ёрдамчи адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъатида фаолият юритган тақдирда унга адвокатлик тузилмаси томонидан, юридик маслаҳатхонада фаолият юритган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) томонидан гувоҳнома берилади.

Бунда, стажёр ёки ёрдамчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда гувоҳнома адвокатлик тузилмасига (ҳудудий бошқармага) қайтарилиши керак.


8. Адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқарма) раҳбари томонидан стажёр ёки ёрдамчи билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ва бекор қилинганлиги бўйича буйруқларнинг нусхаларини улар расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида "Юридик ёрдам" ахборот тизимига киритилади.


9. Стажёр ва ёрдамчи адвокатлик фаолияти билан мустақил равишда шуғулланишга ҳақли эмас.



2-БОБ. СТАЖИРОВКАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Стажёр томонидан адвокат мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир.


11. Стажировка адвокатлик тузилмасида ўталади.


12. Камида уч йиллик иш стажига эга бўлган адвокат стажёрга, стажировка ўташ даврида раҳбарлик қилиши мумкин.


13. Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) стажировкани қайси адвокатлик тузилмасида ўташ ниятида бўлса, ўша адвокатлик тузилмасига ариза билан мурожаат қилади. Талабгор стажировкани юридик маслаҳатхонада ўташ учун тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, ушбу аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома;

охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади.


14. Талабгорнинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни муддатда адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқарма) мазкур Низомнинг 13-бандига асосан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.


15. Талабгорнинг аризасини ўрганиб чиқиш натижаларига кўра адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқарма) талабгорни суҳбатга чақириш ёки суҳбатга чақиришни рад этиш ҳақида қарор қилади ва шу куни бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.


16. Адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқарма) раҳбари томонидан стажёр билан ўтказилган суҳбат натижаларига кўра стажёрни ишга қабул қилиш ёки ишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


17. Стажёрни ишга қабул қилиш адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқарма) раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Буйруқ чиқариш учун стажёр билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

Бунда, ушбу буйруқ билан стажёрга стажировка раҳбари тайинланади.


18. Стажировка камида уч ой давом этади. Стажировканинг энг кўп муддати икки йилдир.

Узоқ муддат (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировкага раҳбарининг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши каби ҳолатларда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.


19. Стажировка раҳбарининг адвокатлик мақоми, адвокатлик фаолияти учун лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши сабабли стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, стажёрнинг танловига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа адвокатлик тузилмасида ёки бошқа адвокат раҳбарлигида стажировкани давом эттириши мумкин.


20. Стажировка ўташи устидан назоратни стажировка раҳбари амалга оширади.

Стажировка раҳбари:

стажёр томонидан аниқ ишлар бўйича қонунчилик, жумладан адвокатурага оид қонунчилик ҳужжатлари ва суд амалиёти ўрганилиши;

стажёрнинг касбий тайёргарлик бўйича машғулотларда иштирок этиши;

стажёрнинг стажировка ўташи тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ҳисобот бериши устидан назорат қилади.


21. Стажировка даврида стажёр адвокатлик фаолиятининг барча йўналишларидаги соҳаларда касбий билимлар ва кўникмаларга эга бўлиши керак.

Бунда, стажировка раҳбари стажёрни Адвокатнинг касб этикаси қоидалари билан таништириши, стажёрга зарур маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериши, ўрганиш учун зарур бўлган қонунчилик ҳужжатлари ва суд амалиётини тавсия қилиши шарт.


22. Стажёр стажировкани ўташ даврида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Адвокатлар палатаси ва адвокатлик тузилмаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда ва семинар-тренингларда иштирок этиш;

адвокатлик тузилмасида мавжуд бўлган ҳуқуқий маълумотлар базаларидан, махсус адабиётлардан фойдаланиш;

стажировка раҳбари томонидан берилган топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжат ва бошқа материалларни тўплаш;

ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

стажировка раҳбари билан биргаликда тегишли суд ёки терговчининг рухсати билан суд мажлисларида, тергов ҳаракатларида қатнашиш.


23. Стажёр стажировкани ўташ даврида қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

стажировка раҳбарининг топшириқларини виждонан, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш;

адвокатлик сирини сақлаш;

адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига риоя қилиш;

адвокатлик тузилмасининг меҳнат интизомига риоя этиш.


24. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари стажёрга тавсифнома тузади, унда унинг тайёргарлик даражаси, стажировка давомида у томонидан касбга доир олинган амалий ва назарий билимлари ҳамда кўникмалари, стажировка раҳбарининг топшириқларини бажаришда фаоллиги, шунингдек стажёрни малака имтиҳонини топширишга кириши тўғрисидаги тавсияси акс эттирилган бўлиши керак.

Стажёрга тавсифнома адвокатлик тузилмаси раҳбарининг (ҳудудий бошқарма) имзоси ва тузилманинг муҳри билан тасдиқланади.



3-БОБ. ЁРДАМЧИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


25. Ёрдамчини адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ёки адвокатлар ҳайъатига ишга қабул қилиш адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан, юридик маслаҳатхонага ишга қабул қилиш ҳудудий

бошқарма раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади.

Бунда, ушбу буйруқ билан ёрдамчига мутасадди-адвокат тайинланади.


26. Ёрдамчининг меҳнат шароитлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган меҳнат шартномаси билан белгиланади.


27. Айни бир шахс бир вақтнинг ўзида битта адвокатлик тузилмасида адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган бир неча мутасадди-адвокатларнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин, бу ҳол ёрдамчини ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ва меҳнат шартномасининг шартларида акс эттирилиши керак.


28. Ёрдамчининг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ҳамда бошқа давлат органларида ишларни юритишига йўл қўйилмайди.


29. Ёрдамчи мутассади-адвокат кўрсатмасига асосан мутасадди-адвокатнинг иш юритувидаги ишлар бўйича мутасадди-адвокатнинг процессуал ваколатларига тааллуқлиларидан ташқари топшириқларни бажаради.


30. Ёрдамчи мутасадди-адвокатнинг топшириғига биноан:

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;

сўровлар, илтимосномалар, аризалар ва мутасадди-адвокатнинг адвокатлик фаолияти учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг тайёрланишида иштирок этади;

суриштирув, дастлабки тергов органларига, судларга ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларига бериб юбориш учун материаллар тайёрлайди;

мутасадди-адвокатнинг юритувида бўлган ва тугалланган юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларнинг ҳисобга олинишини амалга оширади;

мутасадди-адвокат томонидан адвокатлик фаолиятини амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа топшириқларни бажаради.


31. Ёрдамчи қуйидаги ҳуқуқларга эга ҳисобланади:

адвокатлик тузилмасининг ишида иштирок этиш;

Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда адвокатлик тузилмаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда ва семинар-тренингларда иштирок этиш;

адвокатлик тузилмасида мавжуд бўлган ҳуқуқий маълумотлар базаларидан, махсус адабиётлардан фойдаланиш;

мутасадди-адвокат билан биргаликда тегишли суд ёки терговчининг рухсати билан суд мажлисларида, тергов ҳаракатларида қатнашиш.


32. Ёрдамчи қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

мутассади-адвокатнинг топшириқларини виждонан, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш;

белгилаган тартибда бажарган ишлари тўғрисида мутасадди-адвокатга ҳисобот тақдим этиш;

ўз касбий билимлари ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш;

адвокатлик сирини сақлаш;

адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига риоя қилиш;

адвокатлик тузилмасининг меҳнат интизомига риоя этиш.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июнь











































































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск