ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.06.2024 й. ПҚ-204-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2024 й.

N ПҚ-204



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ДЕПАРТАМЕНТИ ҚОШИДА АЛКОГОЛЬ ВА

ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-84-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош прокурорга, зарур ҳолларда, Инспекциянинг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки:

Инспекция фаолияти республика бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

Инспекция бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади;

Инспекцияга Бош прокурор ўринбосари - Департамент бошлиғининг тақдимномасига асосан Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади;

Инспекция Бош прокурорга ҳамда Бош прокурор ўринбосари - Департамент бошлиғига бўйсунув ва ҳисобдорлик асосида фаолият кўрсатади;

Инспекция юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади;

Инспекция ходимлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига асосан Бош прокурор ўринбосари - Департамент бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

прокуратура органлари ходимлари хизматда қолдирилган ҳолда Инспекцияда лавозимга тайинланиши мумкин. Бунда лавозимга тайинланган ходимнинг фаолият даври навбатдаги даражали унвон бериш, кўп йиллик хизмати учун устама ҳақ тўлаш, маошини белгилаш, пуллик таъминот ва пенсия тайинлаш ҳуқуқини бериш учун прокуратура органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.

Белгилансинки, Инспекцияда хизматни ўташ тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади. Бунда ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этишда Департамент органларига хизматга қабул қилиш ва хизматдан бўшатиш талаблари ва шартлари татбиқ этилади.


3. Инспекциянинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари ҳисобланади:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки истеъмол этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун ундириладиган жарима суммасининг 50 фоизи;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо йўналишида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар;

истеъмол ва техник этил спиртидан мақсадсиз фойдаланилганлик учун ундириладиган молиявий жарима суммасининг 20 фоизи;

истеъмол ва техник этил спиртини транспорт воситаларида ташиш бўйича лицензия талабларини бузганлик учун ундириладиган молиявий жарима суммасининг 50 фоизи;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи, шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

Инспекциянинг самарали фаолиятини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларга қўшимча ҳақ тўлаш;

алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар;

алкоголь ва тамаки бозори ҳолатини таҳлил қилишга соҳада амалий иш тажрибага эга бўлган маҳаллий ва (ёки) хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда тадқиқотлар ўтказиш;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тадбирлар.


5. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш чоралари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Департамент икки ой муддатда:

а) Инспекциянинг юқори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида амалий иш тажрибасига эга ва Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир шахслар орасидан тўлдирилишини;

б) Инспекция ходимлари самарали фаолият кўрсатиши учун мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминласин.

Бунда ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган харажатлар Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

б) қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси тўғрисидаги низом;

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низом;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом.


7. Департамент Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги ахборот тизимлари (кейинги ўринларда - ҳисобга олиш ахборот тизими) амалда жорий этилишини таъминласин:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил қилиш тизими;

истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизими.

Бунда:

ҳисобга олиш ахборот тизимлари "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" давлат корхонаси томонидан ишлаб чиқилади;

2025 йил 1 январга қадар ҳисобга олиш ахборот тизимлари ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш учун Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Кадастр агентлиги, "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ, "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" ахборот тизими) ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.

Ушбу ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда тизим ишлаши учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишларни молиялаштириш Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Департамент:

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида реализация қилинган этил спирти ҳамда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари миқдорининг онлайн ҳисобини юритадиган электрон ҳисоблагичларга мувофиқлик сертификатини бериш ҳамда ўлчов ускуналарининг ҳисобга олиш ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин. Бунда ҳисобга олиш ахборот тизими билан интеграция қилинмаган ва ахборот (маълумот) берилиши таъминланмаган тақдирда, истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун берилган лицензия бекор қилинади;

2024 йил 1 августга қадар истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш нормаларини қайта кўриб чиқиш орқали халқаро талабларга мувофиқлаштирсин;

икки ой муддатда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга доир янги таҳрирдаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси билан биргаликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда савдо субъектлари томонидан қонун талабларини бузиш ҳолатларини ҳамкорликда аниқлаш ҳамда ўзаро ахборот алмашиш тартибини ишлаб чиқcин ва тасдиқласин.


9. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар ўз эҳтиёжларида техник спиртни олиш учун сарфланган этил спиртининг бошланғич фракциясига акциз солиғини ҳисоблашни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Солиқ қўмитаси:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги, "Asl belgisi" ахборот тизими оператори билан биргаликда икки ой муддатда:

"Asl belgisi" ахборот тизими маълумотлари асосида рақамли маркировкаланган маҳсулотларни тизимга киритиш, уларнинг ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда таҳлил ва назорат қилиш имконини берувчи дастурий маҳсулотни ишлаб чиқсин;

қуйидагиларни назарда тутган ҳолда "Asl belgisi" ахборот тизимини такомиллаштирсин:

ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳисобини тўғри юритиш ҳамда маҳсулотлар ҳаракати занжирини ахборот тизимида тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш;

маҳсулотлар ҳаракати занжирини ахборот тизимида тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш мақсадида рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг аниқ фаолият манзили, шу жумладан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш манзиллари ҳисобини тўғри юритиш;

шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва бундай маълумотларни солиқ органларига автоматлаштирилган тарзда тақдим этиш;

б) Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда лицензия (рухсат этиш, хабарнома ҳужжати), рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар мавжудлиги, "Asl belgisi" ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировка кодлари тўғри акс эттирилишини электрон ҳисобварақ-фактурада автоматик текшириш тизимини жорий этсин.


11. Статистика агентлиги Инспекцияни статистик ахборот мажбурий тарқатиладиган реестрга киритсин, шунингдек, белгиланган тартибда доимий асосда Инспекция сўровларига мувофиқ, уни зарур қўшимча статистик ахборот билан таъминласин.


12. Белгилансинки, Инспекцияни сақлаш ва ахборот тизимини яратиш билан боғлиқ харажатлар жорий йилда Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг 2024 йил бошига қолдиқ маблағларининг 25 миллиард сўм миқдоридаги қисми ҳисобидан молиялаштирилади, 2025 йилдан бошлаб эса тегишли йил учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 25 миллиард сўм маблағ Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилишини таъминласин.


13. Инспекция Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт 1-берк кўчаси, 8-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


14. Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда унга ҳар томонлама кўмаклашсин.


15. Департамент манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 3 июндаги

ПҚ-204-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш

департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки

бозорини тартибга солиш инспекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

         




Бошлиқ


Ёрдамчи


















Бошлиқ ўринбосари



Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари

ишлаб чиқарилиши ва айланмасини

назорат қилиш бошқармаси

(7)











Лицензиялаш бўлими

(3)























Хавфни таҳлил қилиш бўлими

(3)

Рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини

таъминлаш бўлими

(3)

















Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш ва

ижро интизоми бўлими

(2)











Техник ва технологик нормаларга риоя

этилишини назорат қилиш бўйича ваколатли

органлар билан ҳамкорлик бўлими

(3)

















Бош юрисконсульт

(2)











Матбуот котиби



















Биринчи бўлим

Ишлар бошқармаси











Бош ҳисобчи

        

         

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 30 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.

      

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 3 июндаги

ПҚ-204-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга

солиш инспекцияси ходимларини

моддий қўллаб-қувватлаш

ЧОРАЛАРИ


1. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ходимларининг иш ҳақи фонди қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;

лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);

узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига 20 фоиздан 60 фоизгача миқдорда устама;

ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида мукофотлаш;

йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;

моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар.


2. Инспекция ходимларига бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик лавозим маошига устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

1 йилдан 5 йилгача - 0,2;

5 йилдан 10 йилгача - 0,3;

10 йилдан 20 йилгача - 0,4;

20 йилдан ортиқ - 0,6.

Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.


3. Инспекция ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари иловага мувофиқ миқдорда қўлланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Инспекция ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти - 1,5 бараварга оширилган миқдорда қўлланади.


5. Инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Бош прокурор томонидан тасдиқланади.

    

       




Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга

солиш инспекцияси ходимларини моддий

қўллаб-қувватлаш бўйича чораларга

ИЛОВА



Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга

солиш инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

         

Лавозимлар номи

        

Разрядлар

      

Инспекция бошлиғи


19

Инспекция бошлиғининг ўринбосари


17

Бошқарма бошлиғи


14

Бўлим бошлиғи (бош ҳисобчи)


13

Бош мутахассис (бош инспектор, инспекция бошлиғи ёрдамчиси)


11

Етакчи мутахассис


10

Мутахассис


9

         

Изоҳ:

Инспекция бошлиғининг разряди белгиланган тариф ставкасидан 3 фоизга кам миқдорда бўлади.

Бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарининг разрядлари тегишлича бошқарма ва бўлим бошлиғининг тариф ставкаларидан 5 фоизга кам миқдорда бўлади.

      

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 июнь



























































































Время: 0.0130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск