ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Ривожлантириш ва ислоҳотлар дастурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2024 й. ПҚ-213-сон "Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2024 й.

N ПҚ-213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

"ЯШИЛ" ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШДА МИЛЛИЙ

ШАФФОФЛИК ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда "яшил" иқтисодиётни жадал ривожлантириш, илғор халқаро стандартларга мувофиқ ушбу йўналишда шаффофлик даражасини тубдан ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-436-сон қарорида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимининг (кейинги ўринларда - Париж битими) 13-моддасида иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда мамлакатлар томонидан иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш чоралари кўрилиши ҳисобидан эришилган натижаларни доимий равишда баҳолаб бориш мақсадида такомиллаштирилган шаффофлик тизимини йўлга қўйиш назарда тутилганлиги;

Париж битимига мувофиқ, шаффофлик тизими орқали иссиқхона газлари ажратмалари мониторинги натижалари ва ҳисоботларни, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш жараёнларига оид маълумотларни жамоатчилик эътиборига етказиб бориш талаб этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-436-сон қарорида миллий миқёсда иссиқхона газлари ажратмаларининг мониторинги, ҳисоботи ва текшируви бўйича шаффофлик тизимини (кейинги ўринларда - MRV тизими) яратиш ва ривожлантириш белгиланганлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор халқаро стандартлар ва хорижий тажриба асосида Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепцияси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясини тасдиқласин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мамлакатимизда "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими (кейинги ўринларда - миллий шаффофлик тизими) доирасида:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги миллий шаффофлик тизимининг миллий органи ҳисобланади ва у қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Экология вазирлиги билан биргаликда Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - тармоқ мувофиқлаштирувчилари) ишини самарали йўлга қўйиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

2025 йилдан бошлаб ҳар 5 йилда Париж битими доирасида иқтисодий ва ижтимоий таъсирни баҳолаш асосида иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш бўйича миллий мажбуриятни белгилаш;

MRV тизими талабларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва сифатини назорат қилиш;

иқтисодиёт, шу жумладан саноат тармоқларида иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;

MRV тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва юритиш, шу жумладан барча MRV тизими ҳисобот элементларини қўллаб-қувватлаш учун онлайн платформа ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишининг миллий реестрини жорий этиш, қисқартирилган иссиқхона газларининг миллий ва халқаро даражадаги савдосини мувофиқлаштириш, бунда биринчи навбатда миллий манфаатларни инобатга олган ҳолда, халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;

б) Экология вазирлиги қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси доирасида Иссиқхона газлари хатлови миллий ҳисоботини тайёрлаш, тасдиқланган ҳисоботни Иқлим ўзгариши тўғрисидаги миллий ахборот ҳамда икки йиллик шаффофлик ҳисоботларига интеграция қилиш;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, миллий эҳтиёжлар, имкониятлар ва тартибларга мувофиқ расмий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси котибиятига тақдим этиб бориш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш, муҳофаза этиш, ўрмон фондини кенгайтириш, дарахтзорларни барпо этиш ва қайта тиклаш омилларига кўра иссиқхона газлари ютилишига оид маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш;

в) тармоқ мувофиқлаштирувчилари Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

тармоқ бўйича иссиқхона газлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, уларнинг шаффофлигини таъминлаш ва бошқа маълумотлар билан интеграция қилиш ҳамда хатлов ҳисоботини тайёрлашда иштирок этиш;

тармоқда иссиқхона газлари ажратмаларини хатловдан ўтказиш ва унинг натижасида тўпланган ҳамда қайта ишланган маълумотларни миллий органга тақдим этиб бориш ҳамда уларнинг "Яшил иқтисодиёт" онлайн платформасига даврий юклаб борилишини таъминлаш.


4. Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга (Ж. Қўчқоров) иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;

хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;

иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;

хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экология вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) 2024 йил 1 декабрга қадар миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (кейинги ўринларда - онлайн платформа) ишга туширилишини ва унинг "Яшил" иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилинишини;

б) 2025 йил 1 январга қадар тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилишини таъминласин.

Бунда онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Яшил" иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади;

в) онлайн платформа ишга туширилгандан cўнг уч ой муддатда MRV тизимини жорий этишга оид қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

иссиқхона газлари ажратмалари ҳажми бўйича ўзаро кросс-текширувлар ва ҳисоб-китоб сифатини аниқлаш текширувлари рўйхатини юритиш;

иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш ва уларни хатловдан ўтказиш учун ҳудудга хос ёндашувларни ишлаб чиқиш, хусусан, республика ҳудудлари бўйича иссиқхона газлари ажратмалари ҳажмини ҳисоблаш ва камайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда прогнозларини белгилаш;

хатлов натижаларини мустақил текшириш тизимларини йўлга қўйиш, шу жумладан энергетика соҳасидаги ташкилотларда метан гази ажратмаларини ҳисоблашда сунъий йўлдош кузатувларидан фойдаланиш.


6. Экология вазирлиги ва Гидрометеорология хизмати агентлиги:

икки ой муддатда онлайн платформа самарали ишга туширилишини таъминлаш мақсадида 1990-2023 йиллар кесимида иссиқхона газлари ажратмалари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда иссиқхона газлари ажратмалари тўғрисидаги батафсил маълумотлар онлайн платформага жойлаштирилишини таъминласин.


7. Экология вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда энергия ресурсларидан билвосита ҳосил бўладиган иссиқхона газлари ажратмалари ҳажмини аниқлаш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан иссиқхона газлари ажратмалари ҳажмини ҳисоблаш бўйича услубий қўлланмаларни (кўрсатмаларни) ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш таркибининг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 5 июндаги

ПҚ-213-cон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ

    

5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга

ўтиш чораларини мувофиқлаштириш

бўйича идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ

         

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Идоралараро кенгаш раиси


2. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Идоралараро кенгаш раиси ўринбосари


3. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

энергетика вазири


4. И.Ю. Абдурахмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


5. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


6. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


7. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


8. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


9. А.Х. Кулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


10. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


11. Ш.Ҳ. Далиев

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари


12. Б.А. Бегалов

-

Статистика агентлиги директори


13. Ш.Х. Хабибуллаев

-

Гидрометеорология хизмати агентлиги директори


          

Изоҳ:

Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

Зарур ҳолларда, Идоралараро кенгаш ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари жалб қилиниши мумкин".

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 июнь








































































Время: 0.1451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск