ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2024 й. ПҚ-210-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2024 й.

N ПҚ-210



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУНИ ИЖРОСИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш, ушбу Қонун билан белгиланган талабларни давлат органлари ва ташкилотларида жорий этишда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид ҳуқуқий тартиботларнинг мазмун-моҳиятини давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва кенг жамоатчиликка тушунтириш орқали мазкур Қонунни амалга киритишга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўриш мақсадида:


1. Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва бу борада самарали назорат тизимини ўрнатишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Қонун билан ўрнатилган талаблар ва механизмларни давлат органлари ва ташкилотларида самарали жорий этиш, бу жараёнда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар учун зарур тушунтириш ишларини олиб бориш давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.


2. Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда - Республика идоралараро комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

Қуйидагилар Республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмларини самарали жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўлувчи ҳолатларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка мувофиқ бўлган чораларнинг кўрилишида ягона амалиётни шакллантириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, савдо платформалари ва бошқа дастурий таъминотлари Қонун билан белгиланган талабларга мувофиқ такомиллаштирилишини таъминлаш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорлигини ривожлантириш чораларини кўриш;

жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш.

Белгилансинки, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари ҳисобланади.


3. Республика идоралараро комиссияси (А. Арипов):

а) 2024 йил 1 июлга қадар Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат) шакллантирилишини таъминласин;

б) Қонун кучга киргунига қадар унда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларида тегишли ишчи гуруҳларни тузган ҳолда ўрганилишини ташкил этсин.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан уларнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловларга риоя этилишини ўрганиш, жумладан ўриндошлик асосида ишлаш, тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш каби ҳолатларни аниқлаш;

давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилганлигини ҳамда уларнинг малакали кадрлар билан тўлдирилганлигини ўрганиш;

давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолаш учун жорий этилган "E-anticor.uz" платформасидаги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, савдо платформалари ва бошқа дастурий таъминотлари Қонун талабларига мувофиқлигини ўрганиш, уларни такомиллаштириш чораларини кўриш;

в) Қонун кучга кирганидан кейин:

ҳар чоракда Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари кесимида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар таҳлил қилинишини, бундай ҳолатлар кўпайган давлат органлари ва ташкилотларига кечиктириб бўлмайдиган чораларни белгилаш учун тегишли тақдимномалар киритилишини;

ҳар ярим йилда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар Республика идоралараро комиссияси йиғилишларида тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилишини таъминласин.


4. Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун шароит яратиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2024 йил якунига қадар:

"E-anticor.uz" электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг тегишли ахборот тизимларини "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.

Бунда қуйидаги вазиятларда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташаббусига ёки давлат органлари ва ташкилотларининг онлайн сўровига асосан "E-anticor.uz" электрон платформаси орқали манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланади:

мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларни ўрганишда;

давлат харидлари бўйича баённома ва шартномаларни, шунингдек, тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва бенефициарлари бўйича маълумотларни ўрганишда;

ходимнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича белгиланган чекловларга амал қилинишини текширишда;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича таркибий бўлинмалар томонидан манфаатлар тўқнашувини аниқлаш учун электрон базалардан олинган маълумотларни ўрганишда;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардаги давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётганлиги ҳақидаги мурожаатларни текширишда.

"E-anticor.uz" электрон платформасида электрон модулни яратиш ва модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилансин.


5. Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида:

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули бериш;

Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар, уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш амалиёти жорий этилсин.


6. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) билан биргаликда:

икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотлари учун манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқсин;

2024 йил 1 октябрга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шаклларини тасдиқласин.


7. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) билан биргаликда:

бир ой муддатда рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш учун онлайн тест синовлари ўтказилишини;

уч ой муддатда рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш юзасидан ходимлар учун график асосида ўқув тренинг машғулотлари ташкил этилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни ижроси доирасида 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари "йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторингни олиб боради ҳамда натижаси бўйича ҳар чоракда Республика идоралараро комиссиясига ахборот киритиб боради.


9. Олий Мажлис палаталарига рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларида Қонун билан белгиланган талабларга риоя этилиши, шу жумладан уларнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш тавсия этилсин.


10. Республика идоралараро комиссияси (А. Арипов) бир ой муддатда рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Қонунни амалга ошириш бўйича идоравий дастурлар қабул қилинишини таъминласин.


11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан 2024 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 5 июндаги

ПҚ-210-cон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни

ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш

бўйича республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

        

1. А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика идоралараро комиссияси раиси


2. А. Бурханов

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори, Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари


3. А. Ташкулов

-

адлия вазири, Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари


4. Н. Йўлдошев

-

Бош прокурор


5. А. Бобоев

-

Ҳисоб палатаси раиси


6. Б. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


7. Ж. Мирзамаҳмудов

-

энергетика вазири


8. Б. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


9. Б. Исламов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири


10. И. Махкамов

-

транспорт вазири


11. И. Абдурахмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


12. Ш. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


13. Ш. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


14. П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


15. Х. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


16. К. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


17. А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


18. И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


19. Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


20. А. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


21. Ж. Турсунов

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси


22. А. Джурабаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


23. А. Қаюмов

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари


24. А. Мусаев

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


25. Б. Сидиқов

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


26. Қ. Санақулов

-

"Навоий КМК" АЖ бошқаруви раиси


27. Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси


28. З. Нарзуллаев

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси


29. Ш. Худайкулов

-

"Uzbekistan airways" АЖ бошқаруви раиси


30. У. Розукулов

-

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси


31. А. Акбаржонов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси


32. К. Туляганов

-

"Асакабанк" АТБ бошқаруви раиси


        

Изоҳ. Республика идоралараро комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

     

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 5 июндаги

ПҚ-210-cон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни

ижроси доирасида 2024 йилда амалга

ошириладиган ишлар юзасидан

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

  

Чора-тадбир номи

   

Амалга ошириш механизми

   

Муддати

    

Масъул

    

      

I. ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ "МАНФААТЛАР

ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ

     

1.

Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш, шу жумладан, давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини белгилаш.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил

июнь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А.Мусаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), давлат органлари ва ташкилотлари


2.

Қонунчилик ҳужжатларини "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонун талабларига "пакет" принципи асосида комплекс мувофиқлаштириш ҳамда уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳалари

2024 йил

июль

Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов)


3.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

август

Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А.Мусаев)


      

II. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ

ҲОЛАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИ

БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ

     

4.

"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Марказий банк (Н.Сайдуллаев)

 

5.

Давлат органлари ва ташкилотларида яқин қариндошлар бевосита бўйсунувда ёки назорат йўналишидаги ташкилотларда ишлаётган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

июль


Давлат органлари ва ташкилотлари Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ


Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

октябрь


6.

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда уларнинг бўйсунувида бўлган ташкилотларда ходимлар ўриндошлик асосида ишлаётган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

июль


Давлат органлари ва ташкилотлари Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

октябрь


7.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳолатларини аниқлаш.

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

8.

2023 йил давомида яқин қариндоши мансабдор шахс сифатида ишлаётган объектни текширишда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг иштирок этиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини таҳлил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

9.

Давлат органлари ва ташкилотларидан ишдан бўшаган ходимнинг икки йил ичида ўз иш жойида бевосита назоратида бўлган ташкилотларга ишга кириш ҳолатларини аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

июль


Давлат органлари ва ташкилотлари Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ


Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

октябрь


10.

2023 йил давомида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидларини амалга ошириш ва давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

июль


Ҳисоб палатаси (А.Бобоев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев) Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ


Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь


11.

Ходим ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилган, шунингдек, ушбу тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органи аъзоси бўлган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

июль


Давлат органлари ва ташкилотлари Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ


Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

октябрь


12.

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолаш учун жорий этилган "E-anticor.uz" платформаси орқали 2023 йилдаги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома

2024 йил

июль

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), давлат органлари ва ташкилотлари


13.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан 2024 йилда манфаатлар тўқнашуви бўйича тўлдирилган йиллик декларацияларни таҳлил қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома


2024 йил

июль


Давлат органлари ва ташкилотлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

октябрь


14.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этилаётганлигини ўрганиш, бундай чекловларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ҳисоб палатаси (А.Бобоев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


15.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш ва уларни тартибга солиш тизими жорий этилмаган ташкилотлардаги ҳолатларни таҳлил қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома

2024 йил

август

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Ҳисоб палатаси (А.Бобоев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), давлат органлари ва ташкилотлари


16.

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари, одоб-ахлоқ комиссиялари ташкил этилганлигини ва фаолияти йўлга қўйилганлигини таҳлил қилиш ҳамда мавжуд имкониятлар доирасида алоҳида тузилмаларни ташкил этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Ҳисоб палатаси (А.Бобоев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


17.

2023 йил давомида давлат органлари ва ташкилотларига жисмоний ва юридик шахслардан манфаатлар тўқнашуви бўйича келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома

2024 йил

сентябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари, Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ҳисоб палатаси (А.Бобоев), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А.Мусаев)


18.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, савдо платформалари ва бошқа дастурий таъминотлари "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонун билан белгиланаётган талабларга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда мавжуд молиявий имкониятлари доирасида уларни такомиллаштириш бўйича ташкилий чораларни кўриш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


19.

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар беришнинг электрон тизими йўлга қўйилганлигини ўрганиш ҳамда бундай тизимни жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома

2024 йил

сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), давлат органлари ва ташкилотлари


20.

Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси ҳолатларини ўрганиш.

Бунда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун зарур маълумотларни сўров асосида олиш имкониятини яратиш чораларини кўриш.


Ахборот-таҳлилий

маълумотнома

2024 йил

сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), давлат органлари ва ташкилотлари


21.

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун шароит яратиш мақсадида:

"E-anticor.uz" электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг тегишли ахборот тизимларини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилинишини таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А.Мусаев)


22.

"E-anticor.uz" электрон платформасида қуйидаги имкониятларни яратиш:

халқаро ва бошқа расмий тадбирларда давлат фуқаролик хизматчилари қабул қилган совғалар электрон реестрини юритиш;

манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни шакллантириш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)


23.

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига юбориш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)


24.

Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг тасдиқланган намунавий шаклларини давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтларига жойлаштириш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

сентябрь

Давлат органлари

ва ташкилотлари

      

III. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ БЎЙИЧА

ХОДИМЛАРНИНГ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ҲАМДА ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ

      

25.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари бўйича билим ва кўникмаларини онлайн тест синовлари орқали баҳолаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкилий чораларни белгилаш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

июль

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)


26.

Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш, кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг ва Одоб-ахлоқ комиссияси аъзоларининг манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, уларни бошқариш ва бартараф этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириб бориш.


Режа-график асосида

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)


27.

Давлат харидларида ва бошқа бюджет молиявий харажатларни амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш ва тартибга солиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун онлайн ўқув тренинг ўтказиш.


Режа-график асосида

2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Ҳисоб палатаси (А.Бобоев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


28.

Давлат хизматида юзага келадиган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, уларни бартараф этиш чоралари бўйича миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга асосланган услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига электрон тарқатиш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


29.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари иш столида эслатма сифатида фойдаланиши учун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар ва бундай вазиятларда кўриладиган чоралар бўйича иллюстратив тарқатма материалларни ишлаб чиқиш ҳамда тарқатиш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

август

Давлат органлари ва ташкилотлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


        

IV. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲОЛАТЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШДА ЖАМОАТЧИЛИК

ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРАЛАРИ

        

30.

Теле- ва радиодастурлар орқали "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда уларни бундай ҳолатлар ҳақида хабардор бўлган тақдирда тегишли идораларга хабар беришга чақириш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов)


31.

Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ОАВ вакиллари учун манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан махсус ўқув тренинглар ўтказиш.


Режа-график асосида

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)


32.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш.


Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 июнь
































































































Время: 0.3011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск