Малое предприятие

Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 31.05.2024 й. 319-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

319-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр энергиясидан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларни белгилайди.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


авария режими - электр энергетика объектларининг ишлаш технологик параметрларининг ягона электр энергетика тизими ишончли ишлашининг издан чиқишига ва истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш чекланишига олиб келиши мумкинлигига йўл қўйиб бўлмайдиган тарзда четга чиқиши;


блок-станциялар - истеъмолчиларнинг ягона электр энергетика тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станциялари;


иллюминация ва лампалар шодаси - ресторан, кафе, бар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ён атрофидаги дарахтларга, конструкцияларга осилган иллюминация ва лампалар шодаси;


истеъмолчининг уланган қуввати - истеъмолчининг электр энергиясини ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателларнинг электр тармоқларига уланган жами қуввати;


кўрсаткичларни назорат тартибида текшириш (айланиб чиқиш) - ҲЭТКнинг ваколатли ходими томонидан ҳисоблагичдан электр энергиясининг ҳақиқий сарфи кўрсаткичларини олиш ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини кўздан кечириш ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли электрон далолатнома расмийлаштириб, уни тегишли дастурий таъминот базасига киритиш. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - ЭҲНАТ) дастури орқали олинган маълумотлар - айланиб чиқиш деб ҳисобланмайди;


маиший истеъмолчилар - электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли;


майнинг - турли крипто-активларда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият;


махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар - алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва авария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналари, давлат ҳокимияти олий органлари уйлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд ва бошқалар), минтақавий сув қувурлари бошқармалари, иссиқлик ва ичимлик суви билан таъминлаш ташкилотлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий қисмлар, шошилинч тиббий ёрдам марказлари ва давлат тиббиёт муассасаларининг реанимация бўлинмалари;


назорат ҳисоблагичлари - электр энергияси сарфини назорат қилиш учун фойдаланиладиган ва кўрсаткичлари асосида алоҳида цехлар, технологик линиялар, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва бир неча оилалар яшайдиган хонадонлардаги алоҳида бир оила сарфини аниқлаш имконини берадиган ҳисоблаш ускунаси;


нооқилона сарфлаш - электр энергияси сарфини камайтириш имконияти бўла туриб, ушбу имкониятдан фойдаланмасдан электр энергияси сарфланиши, шу жумладан, реактив қувватни компенсация қилмаслик;


реактив энергиянинг иқтисодий қиймати - ошиб кетиши электр энергияси сифатининг ёмонлашувига ва электр таъминоти корхонаси тармоқларида энергия йўқотиш ортишига олиб келадиган реактив энергиянинг энг мақбул қиймати;


реактив энергияси - электромагнит майдон ҳосил қилиш учун сарфланадиган энергия;


Регулятор - Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги;


самарасиз сарфлаш - электр қурилмаларни ҳамда двигателларни ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши;


субистеъмолчи - ҲЭТК розилиги билан истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи мазкур Қоидаларга риоя қилиш бўйича жавобгар бўлади;


ташқи реклама ва ахборот объектлари конструкциялари - очиқ майдонларда жойлаштирилган махсус, вақтинча ёки стационар иншоотларга, шунингдек, бинолар, иншоотларнинг ташқи юзаларига, деворларга, томларга, панжараларга, кўча жиҳозлари элементларига, кўчалар ва йўлларнинг қатнов қисмида, автомобил ёқилғи қуйиш шохобчаларида жойлаштирилган видеоэкранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад ва реклама кўринишидаги маълумотларни акс эттирувчи қурилмалар;


тизим оператори - ягона электр энергетика тизими, магистрал электр тармоқлари фаолияти технологик режимининг тезкор-диспетчерлик бошқарувини, шунингдек, унинг бошқа давлатлар электр энергетика тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи ваколатли тузилма ("Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонаси);


тўлов ҳужжати - тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркибга, реквизитлар форматига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси ёки электрон тўлов ҳужжати бўлиб, унинг асосида ҲЭТКнинг ҳисобварағига маблағлар ўтказилади. Электрон тўлов ҳужжатлари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларнинг электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғоздаги шакли ҳам таъминланиши керак;


чеклаш - шартномада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек, ҲЭТКнинг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергиясини етказиб бериш миқдорининг камайиши;


электр тармоғи хўжалиги объектлари - электр энергиясини узатиш ва етказиб бериш учун мўлжалланган электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;


электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси - электр тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланадиган, ҲЭТК ва истеъмолчи ўртасидаги электр тармоғининг бўлиниш нуқтаси;


электр таъминоти корхонаси - ҲЭТКнинг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўлинмаси ёки мазкур функцияларни бажарувчи хусусий корхона;


электр таъминоти шартномаси - истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини ҳисоблагичлар мавжуд бўлган тақдирда, ҲЭТКга электр тармоғи орқали электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган, истеъмолчига эса электр энергияси ҳақини тўлаш, шунингдек, электр энергияси истеъмолининг шартномада назарда тутилган режимига риоя қилиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилиш, хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва асбобларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашга доир чора-тадбирларни бажариш мажбуриятини юклайдиган битим;


электр таъминотининг технологик брони - технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр энергияси ёки қуввати ҳажми;


электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори - электр таъминоти шартномасида белгиланган ва тегишли ҳисоб-китоб даврида техник шартларга кўра рухсат этилган қувват, электр қурилмаларидан фойдаланилган энг мақбул иш соатлари сони ва иш кунларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган электр энергияси (актив, реактив) миқдори;


электр энергияси истеъмолчиси - электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


электр энергияси сарфи ҳажмини ҳисобга олиш ускунаси (кейинги ўринларда - ҳисоблагич) - истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажмни кўрсатувчи техник восита;


электр энергияси сифати - электр энергияси параметрларининг миллий стандартлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги;


электр энергияси таъминотидаги танаффус (узиб қўйиш) - истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, автоматика қурилмаларининг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки электр энергияси истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергиясини олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;


электр энергиясини истеъмол қилиш режими - рухсат этилган қувват коэффициентини ушлаб туриш, меъёрий кучланишни сақлаб туриш, тармоқда электр энергияси йўқотишларини меъёрдан ошириб кетмаслигини таъминлаш;


электр энергиясини қабул қилгич (электр қабул қилгич) - электр энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантирадиган ускуна (электр жиҳозлар). Куч трансформаторлари электр қабул қилгич ҳисобланмайди;


электр қурилмаси - электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш (трансформатор), узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);


энергия таъминоти бўйича авария брони - истеъмолчилар фаолияти қисман ёки тўлиқ тўхтатилган ҳолда ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш, авария ва қўриқлаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув ҳайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган энг кам электр қуввати миқдори ёки электр энергияси ҳажми;


ЭҲНАТга мос келадиган ҳисоблагичлар - республиканинг ҳар бир ҳудудларида жорий қилинган ягона CАS (Central AMI Systems - марказий такомиллаштирилган ўлчаш инфратузилмаси тизими) тизимига мос келадиган ҳисоблагичлар;


ЭҲНАТ тизими қурилмалари - алоқа модуллари, антенна, модем, сим-карталар, концентраторлардан иборат ускуналар мажмуи;


ягона электр энергетика тизими - электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар, магистрал электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари мажмуи ва тезкор-диспетчерлик маркази;


ҳисобга олиш нуқтаси - электр таъминоти схемасидаги нуқта, унда ўлчаш асбоби (ёки ҳисобга олиш тизими) ёрдамида электр энергияси сарфининг ҳажми аниқланади;


ҳисобга олиш тизими - ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, синов блоклари, ўтувчи клеммниклар ва ҳисоблагичлардан ташкил топган ускуналар мажмуи;


ҳисоб-китоб даври - электр энергияси истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҲЭТК ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой);


ҳисоблагични уланиш схемасини текшириш - ҲЭТК ва (ёки) Ўзэнергоинспекция ваколатли ходими томонидан инструментал усул билан истеъмолчининг ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли электрон далолатнома расмийлаштирилиб, уни тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш, далолатнома Ўзэнергоинспекция ходими томонидан расмийлаштирилганда тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш учун уни ҲЭТКга тақдим этиш;


ҳисоблагич ёки ЭҲНАТ базаси хотира маълумотлари - ҳисоблагичнинг хотирасида ҳамда ЭҲНАТ маълумотларни сақлаш базасида (сервери) сақлаб туриладиган барча маълумотлар мажмуи;


ҲЭТК - вилоят, туман (шаҳар), иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс.


3. Истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш учун ўлчаш воситаси метрологик қиёслашдан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлган ЭҲНАТга мос келадиган ҳисоблагичлар қўлланилади.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва ҲЭТКлар ваколатли ходими истеъмолчилар билан биргаликда зарур ҳолларда, истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги ҳисоблагич (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ва ҳисоблагичларнинг уланиш схемасини текшириб кўради. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҲЭТКга белгиланган шакл бўйича бевосита ўзи, факс, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

ЭҲНАТнинг жорий этилиши муносабати билан истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларидаги кўрсаткичлари автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ ёки истеъмолчининг буюртмаси бўйича ёзиб олинади.

ҲЭТК шахсий ҳисобварақ ва ҳисоблагичларнинг ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар доимий асосда шакллантирилишини ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.


4. Истеъмолчи ўзига тегишли электр тармоқларига кучланиши 1 000 В гача бўлган қўшимча электр қурилмаларини рухсат этилган қувват миқдори доирасида улаши мумкин.


5. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда ? Ўзэнергоинспекция) ходимлари электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиш, электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя қилмаслик ва электр қурилмаларининг авария хавфини туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланиш, шунингдек, ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказганлик, ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари аниқланганда, тегишли ҲЭТКга ёки истеъмолчига ушбу электр қурилмалар электр энергияси таъминотини тўхтатиб қўйиш тўғрисида мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга.

Ўзэнергоинспекция томонидан истеъмолчида электр энергиясидан нооқилона фойдаланганлик, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажармаслик, техник шарт талаблари бўйича қайта тикланувчи энергияси манбаларни жорий этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда (тегишли имзоланган далолатномага мувофиқ), ҲЭТК ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдорини камайтиришга ҳақли.


6. ҲЭТКга электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ёки одамлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда электр энергиясини узатишни узиб қўйиш ёки чеклашга рухсат этилади.


7. Объектнинг электр таъминоти лойиҳасида кўзда тутилган захира манбаини автоматик ишга тушириш, таъминот манбаини қайта улаш ёки частотали автоматик юксизлантириш вақтида электр энергиясининг узиб қўйилиши (сабабларидан қатъи назар) электр таъминотида танаффус деб ҳисобланмайди.


8. Ваколатли давлат органлари махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган электр қурилмаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ энергетика назоратидан ўтказади.

Электр тармоқлари, қурилмалар, асбоблар ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва уларни эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби электр энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.


9. Ўзэнергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни ўзлари эксплуатация қилаётган электр тармоқлари, асбоблар ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя этилиши учун жавобгарликдан, шунингдек, электр энергиясидан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, ҳисоблагичларнинг носозликлари ва бошқа қоида бузарликлар тўғрисида ҲЭТКни дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.


10. Умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисоблагичларга, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан зарар етказиш ёхуд ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан ўғрилик содир этган, электр энергиясининг беҳуда сарфланишига йўл қўйган ва Ўзэнергоинспекция кўрсатмаларини бажармаган истеъмолчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



2-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ электр тармоқларига улаш;

сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергиясини олиш;

электр энергиясини етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;

ҲЭТКга улар истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда

...
Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск